Азизлар, хабарингиз бор, жорий йилнинг 2 ноябрь санасида шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад
Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Тафсири
Ҳилол» асари 5 000 ададда қайта нашр қилиниб, сотувга чиқди.
Аввалги нашрдан кейин орада икки ой узилиш
бўлган бўлсада, бугунга келиб Қуръони Каримнинг файзи яна халқимизнинг, сиз
азиз китобхонларимизнинг уйингизда нур сочмоқда.
Шу ўринда бир яхши маълумотни сизлар билан
ўртоқлашамиз: «Тафсири Ҳилол» асарининг бундан кейинги нашрлар орасини узмасдан
чоп қилишни ният қилганмиз. Насиб қилса, энди ушбу тўплами дўконларимиз
расталарида доимо бор бўлади.
Маълумки, бир неча ой аввал хом ашё нархининг кескин кўтарилиб, кўпгина китобларнинг нархи аввалги нашрдан қимматлашди. Лекин «Тафсири Ҳилол»нинг бу нашрида нархлар аввалги нашрдан кўп фарқ қилмади, чунки бу нашр ҳам аввалги нашр учун эски нархда олиб келинган қоғозга чоп қилинди. Шунинг учун бошқа китоблардан фарқли равишда «Тафсири Ҳилол»нинг нархи сезиларли даражада ошмади.
«Тафсири Ҳилол» барчамизга Аллоҳ таолонинг Қиёматгача қадар ўзгармайдиган Китобини тушуниб, унга тўғри амал қилишни насиб қилсин!
Сизларни «Hilol Nashr» дўконларида кутиб қоламиз,
азизлар!
Манзилларимиз
Маълумот учун: +998712175999
Изоҳ қолдириш