«Хоразмшоҳлар давлати тарихи»
Маълумки, IX – XI асрлар мамлакатимиз, жумладан, Хоразм тарихида ҳам олтин давр деб юритилади. Негаки, бу даврда Хоразм ижтимоий, иқтисодий, маданий, маърифий жабҳаларда юксак даражаларга эришди. Аввало, давлатчилик тараққий этди. Дастлаб маъмунийлар, кейин ануштегинийлар давлати барқарорлашди. Айниқса, Ануштегиний-Хоразмшоҳлар давлати нафақат шу ўлкада ҳукмронлик қилди, улар бир асрдан ошиқ вақт мобайнида бир томони Орол денгизидан Ҳинд океанигача – иккинчи томони Сирдарё бўйларидан Қора денгиз соҳилларигача бўлган ҳудудларда катта империя яратдилар. Аммо Ватанимизнинг бу даврлари тарихи ҳануз тўлиқ ўрганилиб улгурилмаган.
Таниқли турк олими Иброҳим Қафес ўғлининг мазкур асари тўлалигича IX –XI асрларга оид Хоразм тарихига бағишланган. Ушбу асарнинг қимматли томони шундаки, у кўплаб ишончли тарихий манбаларни чуқур талқидий ўрганиш ва муқояса қилиш асносида битилган. Илк бор таржима қилиниб, туҳфа этилаётган бу китоб тарихимизнинг ҳали ўқилмаган саҳифаларини кенг ёритиб берган ва у Сиз азиз китобхон учун қимматли манба бўлиб қолишига ишонамиз.
Муаллиф: Иброҳим Қафес ўғли
Таржимон: Туркчадан Назарбек Рафим таржимаси
Номи: «Хоразмшоҳлар давлати тарихи»
Нашриёт: “Navro’z” нашриёти
Сана: 2016-йил
ISBN: 978-9943-381-62-9
Хажми: 316 бет
Ўлчами: 60х84 1/16
Муқоваси: Юмшоқ
МУНДАРИЖА
Тарихнинг холис сабоқлари (Камол Матёқубов)
I. МАНБАЛАР
А. Иншо (қўлёзма) асарлар мажмуалари
Б. Воқеалар тарихи (хронодогия)
С. Адабий манбалар
Д. Саёҳатномалар ва хотиралар
Е. Ёзувлар
II. СУЛТОН САНЖАРНИНГ ВАФОТИГАЧА ХОРАЗМШОҲЛАР (485 – 552 / 1092 – 1157)
А. Эрон, Ироқ ва Ўрта Осиё аҳволига умумий қараш
Б. Хоразмнинг аҳамияти ва унинг хоразмшоҳларгача бўлган даврдаги аҳволи
С. Хоразмшоҳларнинг насл-насаби, сулоласи масаласи
Д. Хоразмўоҳлар билан Буюк Салжуқий императорлигининг низолашуви. Хоразмшоҳ отсиз
Е. Отсиз ва ўғузлар
III. ХОРАЗМШОҲЛАР ДАВЛАТИНИНГ ТАШКИЛ ТОПИШИ. ЭР-АРСЛОН ВА СУЛТОН АЛОУДДИН ТЕКИШ (552 – 589 / 1157 – 1193)
А. Эл-Арслон ва Ғарб сиёсати
Б. Эл-Арслоннинг Шарқ сиёсати
С. Хоразмшоҳлар давлатидаги ака-укалар ғовғаси; Алоуддин Текиш Султоншоҳ кураши
Д. Қорахитойлар ва қипчоқлар
Е. Хуросоннинг эгалланиши ва Мозандароннинг бўйсундирилиши
Ё. Ироқдаги вазият
Ж. Алоуддин Текиш – Султоншоҳ курашининг охири
IV. ХОРАЗМШОҲЛАР САЛТАНАТИ (ҳижрий 589 – 614 / милодий 1193 – 1217)
А. Ироқ Салжуқлар давлатининг қулаши, Эроннинг қўшиб олиниши, Халифа-Хоразмшоҳдар курашининг бошланиши.
Б. Султон Текишнинг ўлими. Муҳаммад Хоразмшоҳ
С. Ғурийлар билан жанг. Хуросон жанглари.
Д. Гурганж жанги ва хуросоннинг қайтариб олиниши.
Е. Ғур ва Мозандароннинг Хоразмга қўшиб олиниши.
Ф. Салтанат бошидан кечирган катта фалокат.
Г. Мозандароннинг Хоразмга қўшиб олиниши.
Х. Мовароуннаҳрнинг Хоразмга қўшиб олиниши.
И. Қорахонийлар ва Қорахитойларнинг охири.
Ж. Ғурийлар давлатининг тугатилиши.
К. Кирмон, Сижистон ва Уммон денгизигача бўлган минтақаларнинг Хоразм салтанати таркибига киритилиши.
Л. Ироқ-и Ажамнинг фатҳ этилиши. Форс ва Озарбайжоннинг тобеъликка олиниши.
М. Хоразьшоҳлар салтанатининг ички аҳволи.
Н. Халифа ва Хоразмшоҳ ихтилофининг кескинлашган даври: Асадободдан орқага қайтиш.
V. ХОРАЗМШОҲЛАР САЛТАНАТИНИНГ ИНҚИРОЗИ. МЎҒУЛЛАР ИСТИЛОСИ (614 – 618 / 1217 – 1221)
А. Хоразмшоҳнинг Кучлукка қарши кураши.
Б. Хоразмшоҳлар ва Мўғул муносабатларининг бошланғич палласи.
С. Хоразмшоҳ ва Чингизхон ораларига совуқчилик тушишининг сабаблари.
Д. Мўғулларга қарши мудофаа тадбирлари.
Е. Мўғуллар истилоси. Мовароуннаҳрнинг забт этилиши.
Ф. Гурганжнинг вайрон қилиниши.
Ж. Султон Муҳаммад хоразмшоҳнинг қочиши ва ўлими.
Хулоса
Тарихий хотира – маънавият хазинаси (М. Маҳмудов, А. Файзулло, Ф. Йўлдошев)
- Stock: йўқ
- Код: 391
- Вазни: 0.35кг
- ISBN: 9789943381629