Menu
Your Cart

«Аллоҳ сари йигирма бекат»

«Аллоҳ сари йигирма бекат»

«Аллоҳ сари йигирма бекат»

Бу китобда Аллоҳга нисбатан муомаламиз қандай бўлиши кераклигини билиб олмоқчи эканмиз, қуйидаги саволларга жавоб топишга ҳаракат қиламиз:


— Аллоҳга итоат қилганимизда У Зотга қандай муомалада бўлишимиз керак?

— Аллоҳга осийлик қилган пайтимиздачи?

— Аллоҳ бизга неъмат берган пайтдачи?

— Мусибатга учраган пайтимиздачи?

Аллоҳ таолога У Зот биздан рози бўладиган ҳолатда етишиш учун У Зотга қандай муомалада бўлишимиз керак?


Бу рисолада Аллоҳ таолога қандай муомалада бўлишимиз кераклиги ҳақида кўрсатмалар, маёқлар, хотиралар бор ; Аллоҳ таоло билан муомалани гўзал тарзда йўлга қўйган, У Зотга чинакам етишиш учун жидду жаҳд қилиб яшаётган замондошларимиз ҳақида қиссалар бор.


«Бизнинг йўлимизда жидду жаҳд қилганларни Ўз йўлимизга ҳидоят этурмиз. Аллоҳ гўзал амал қилувчилар билан биргадир».


Мен бу китоб иложи борича назарий эмас, амалий бўлишига ҳаракат қилдим. Аслида ҳар қандай илмдан кўзланган асосий мақсад шу бўлиши керак, яъни илмни бирон нарсани билиш учун эмас, балки уша билган нарсамизга амал қилиш учун ўрганамиз.


Назарий билимлар ўз ўрнига тушганидан кейин уларни ҳаётимизга амалий татбиқ қилишимиз керак. «Фалончи бундай деди», «Биз шундай дедик» деган гапларимиз «Фалончи бундай қилди», «Биз шундай қилдик» деган шаклга ўзгариши керак. Олган илмларимиз режадан амалга, хаёлдан воқеликка кўчиб ўтиши керак. Мен бу китобда ана шу амалий жиҳатни татбиқ қилиш учун йигирмата бекат қурдим.


Роббим жалла жалолуҳудан бу амал Ўзининг зилиги учун қилинган холис амал бўлишини, Қиёматда менга шафоатчи бўлишини, уни зараримга эмас, фойдамга ҳужжат қилишини ўтиниб сўрайман. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло истаганини амалга оширишга қодир Зотдир.


Усома Миншавий Искандария тоғлари,
Ҳижрий 1441 йил муҳаррам ойининг боши ( милодий 2019 йил 31 август).


Муаллиф:
Усома Миншавий
Таржимон: Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, Мурод Шоший
Нашриёт: «Hilol-nashr» нашриёти-матбааси
Сана: 2024 йил
Ҳажми: 164 бет‎
ISBN:‎ 978-9910-719-29-5
Ўлчами: 60×90 1/16
Муқоваси: юмшоқ

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2024 йил 17 январдаги 03-07/255-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Мундарижа

Муқаддима


Биринчи бекат

Эй Роббининг раҳматига умидворлар, Роббингизни таниб олинглар!


Иккинчи бекат

Аллоҳ устида тажриба ўтказилмайди!


Учинчи бекат

Роббингизга муносабатингиз қандай?


Тўртинчи бекат

Аллоҳга сўнгги бор ибодат қилаётгандек ибодат қилинг


Бешинчи бекат

Сиз Аллоҳга яқинмисиз?


Олтинчи бекат

Юксалиш


Еттинчи бекат

Тенги йўқ ҳиммат


Саккизинчи бекат

Ўз вақтида қилинган ибодат


Тўққизинчи бекат

Эътиборингизни бир мақсад сари қаратинг


Ўнинчи бекат

Иймон ўлчагич


Ўн биринчи бекат

Озгина бўлса ҳам ёлғиз қолинг, барака топкур


Ўн иккинчи бекат

Хаёллар яширин зарардир


Ўн учинчи бекат

Мусҳафингиз қаэрда?


Ўн тўртинчи бекат

Яқинлашманг!!! Ҳаёт учун хавфли!!!


Ўн бешинчи бекат

Эҳсон қилинг!


Ўн олтинчи бекат

Оддийгина қўшув қоидаси


Ўн еттинчи бекат

Нажотнинг икки ракъати


Ўн саккизинчи бекат

Ким айбдор?


Ўн тўққизиничи бекат

«Сўраганинг берилди»


Йигирманчи бекат

Ўзингиздан қуйироқдагиларга қаранг!


Хотима


Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Аллоҳ сари йигирма бекат»
39 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 4909
  • Вазни: 0.22кг
  • ISBN: 9789910719295
Сотилган сони: 96
Кўрилган сони: 4748
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.