«Билимсизликнинг шифоси савол»
(Иккинчи китоб)
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ
«Билмасангиз, зикр аҳлидан сўранг» дея марҳамат қилиб, мусулмонларга билмаганларини аҳли илмлардан ўрганишни буюрган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар бўлсин!
Умматларига муаллим бўлган, уларнинг саволларига жавоб бериб, билмаганларини ўргатган, башариятни жаҳолат зулматидан илму ирфон нурига чорлаган Расулимизга дуруду салавотлар бўлсин!
Набийларига ворис ўлароқ халққа Исломни ўргатган, турли ҳаётий ва ҳатто фаразий масалаларни баён қилиш билан кишилик жамияти тараққиётига улкан ҳисса қўшган илм аҳлларига Аллоҳ таолонинг раҳмати бўлсин!
Маълумки, ана шундай ворислардан бири саналмиш марҳум шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари раҳимаҳуллоҳ шариат, илму маърифат йўлида инсоният учун мислсиз хизмат қилдилар. Хизматлари ичида энг кўзга кўрингани у кишининг фатволари, одамлардан тушган саволларга берган жавоблари бўлди. Қаерда бўлмасинлар, халқ шайх ҳазратларидан дину диёнат мавзусида саволлар сўрарди. У киши турли анжуману маросимларда, масжидларда, қабулларда ҳамда Интернет саҳифаларида одамларнинг юзлаб, минглаб саволларига жавоб берар эдилар. Islom.uz порталидаги энг қизғин саҳифа шайх ҳазратларининг «Зикр аҳлидан сўранг» номли савол-жавоб саҳифалари бўлиб, у халққа ўн йилдан ортиқ йўлчи юлдуз бўлиб хизмат қилди. Бу савол-жавоблар тўпланиб, тартибланиб, дастлаб «Зикр аҳлидан сўранг» ойномасида ҳавола қилиб борилди, сўнгра китоб шаклига келтирилди. Ҳозиргача китобхонларимизга ушбу мажмуанинг бешта жузи тақдим қилинди.
Шайх ҳазратларининг хизматлари доирасида муслималаримиз учун ҳам алоҳида имкониятлар яратилди. Аёлларга қулай бўлиши учун мулоқот камина орқали йўлга қўйилди. Кейинчалик уларнинг саволлари учун алоҳида саҳифа ҳам очилди. Дастлаб «Зикр аҳлидан сўранг» саҳифасида махсус бўлим бўлиб турган хизмат кейинроқ фойдаланувчиларга янада қулай бўлсин учун muslimaat.uz сайти таркибидаги «Динда саволим бор» деб номланган алоҳида рукнга айланди.
Мен саҳифага келиб тушган саволларнинг жавобларини устозим, падари бузрукворимдан сўрардим. У киши ҳар бир саволга жавоб берар, шу билан бирга ўзим ҳам жавоб беришга уринишимни, изланишимни талаб қилар эдилар. Ўзим топган жавобларни у кишига тасдиқлатиб олардим.
Шайх ҳазратларининг вафотларидан кейин «Зикр аҳлидан сўранг» хизмати ўзлари изн берган, энг билимдон шогирдларидан ташкил топган ҳайъатга топширилди. Ҳозирги кунда ушбу ҳайъат ҳар куни ўнлаб саволларга жавоб бериб, халқимизга беминнат хизмат қилмоқда. Аллоҳ таоло уларнинг хизматларини баракали ва давомли қилсин! Биз ҳам ушбу ҳайъатдаги устозларнинг маслаҳатлари билан муслималаримизнинг саволларига жавоб бериб келмоқдамиз.
Бугунга келиб саҳифадаги савол-жавобларни йиғиб, китоб шаклига келтириш зарурати туғилди ва камина ходимангиз бу ишга бел боғлаб турибди. Бундан кўзланган асосий мақсад устозимизнинг йўлларини давом эттириш, жамланган маълумотларни кенг китобхонлар оммасига, Интернет хизматидан фойдаланиш имкони бўлмаган опа-сингилларимизга ҳам улашишдир.
Китобнинг номини шайх ҳазратларига эргашиб, ҳадиси шарифдан олинган ибора билан «Билимсизликнинг шифоси – савол» деб атадик. Китобдан нимаики манфаат топсангиз, Аллоҳ таолодан деб билгайсиз, ажру савоби падари бузрукворимга бўлсин. Камчиликлар бўлса, бизнинг нуқсонимиздандир. Камол ёлғиз Аллоҳга хосдир. Ожиз банда эканимизни эътироф қилган ҳолда Роббимиздан қадамларимизни ҳақ йўлда собит қилишини тилаймиз, гуноҳларимизга мағфират сўраймиз, амалларимизнинг холис ва манфаатли бўлишини Ўзидан илтижо қиламиз! Омин!
Муаллиф: Одинахон Муҳаммад Содиқ
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Сана: 2019 йил
Ҳажми: 224 бет
ISBN: 978-9943-5774-9-7
Бичими: 84×108 1/32
Муқоваси: қаттиқ
Мундарижа
Қуръон
Суннат
Ақийда
Ибодатлар
Поклик
Намоз
Намоздаги хушуъ
Тавба намози
Рўза
Закот
Илм
Руҳий тарбия
Охират
Зикрлар, дуолар
Ахлоқ ва одоб
Саломлашиш одоби
Қабристон одоби
Уйқу одоби
Оила
Эр-хотин муносабатлари
Ақийқа
Никоҳ
Қайнона-келин муносабатлари
Нозик масала
Фарзанд тарбияси
Ғазабнинг амалий давоси
Ғазабни ютишнинг фазли
Талоқ
Исмлар
Никоҳ тўйи
Маҳрам
Аврат
Тақиқ ва рухсатлар
Аёлларнинг соч бўяши ҳақида
Сочни қорага бўяш
Соч бўяшнинг шартлари
Таомлар ва ичимликлар
Бидъатлар
Маслаҳат беринг
Фазилатли ойлар ва кунлар
Турли масалалар
«Билимсизликнинг шифоси савол» 2-китоб
- Нашриёт: «Hilol Nashr»
- Маҳсулот коди: 2228
- Сотувда: Мавжуд
-
31 000 сўм
Ўхшаш маҳсулотлар
bilimsizlikning shifosi savol, Odinaxon Muhammad Sodiq, Одинахон Муҳаммад Содиқ