









(Макка ва Мадина даврлари)
Қўлингиздаги «Сиз Пайғамбарни кўрганмисиз?» номли китобда муаллиф Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларига янгича услубда тест шаклидаги савол-жавоблар орқали мурожаат этган. Бу услуб, бир томондан, ўқувчида мавзуга қизиқишни кучайтирса, иккинчи томондан, тестларни тузишда аниқ маълумотларга таянилгани китобнинг қийматини янада оширади. Ҳаяжонли баёнларнинг келтирилиши эса бадиий ранг-барангликни таъминлаб, ўқувчи қалбини ўзига ошуфта қилади. Бир сўз билан айтганда, бу китоб Пайғамбаримиз сийратларини суйган ўқувчилар учун беназир туҳфадир.
Кўпчилигимизга маълум, китоб шу пайтга қадар икки жилд ҳолида чоп этиб келинган. Энди муаллиф китобнинг Макка ва Мадина даврларини бирлаш тириб, баъзи таҳрирлар билан яхлит бир китоб кўринишида тақдим этмоқда.
Аллоҳ таоло муаллиф Абдул Азим Зиёуддин домламизнинг ушбу меҳна тини катта мукофотлар билан сийласин, Ўзининг розилиги учун қилинган солиҳ амаллар қаторида ҳусни қабул айласин. Ўқувчиларимизнинг сийрати шарифга «сайр»лари эса хайрли кечсин, омийн.
Муаллиф: Абдул Азим Зиёуддин
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёти
Сана: 2025 йил
Ҳажми: 432 бет
ISBN: 978-9910-556-11-1
Ўлчами: 60×90 1/16
Муқоваси: қаттиқ
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2025 йил 21 февралдаги 03-07/1207-рақамли ҳамда 2025 йил 17 апрелдаги 03-07/2410-рақамли хулосалари асосида тайёрланди.
МУНДАРИЖА
Сийрат бобида янги услуб
Сийрат ҳақидаги билимимизни тиниқлаштириш зарур
Саҳиҳ манбаларга таянган китоб
Тарих омонатдорликни талаб қилади
«Сиз Пайғамбарни кўрганмисиз?»
Муаллиф муқаддимаси
Ғарблик мутафаккирларнинг Пайғамбаримиз
ҳақларидаги холис тавсифлари
Пайғамбаримизга муҳаббат мезони
Нубувват йиллари билан ҳижрий саналарнинг бошланиш ва тугаш ойлари
Саволлар - Макка даври
Саволлар - Мадина даври
Жавоблар - Макка даври
Жавоблар - Мадина даври
Фойдаланилган манба ва адабиётлар
- Stock: Мавжуд
- Код: 5788
- Вазни: 0.57кг
- ISBN: 9789910556111