«Нурул яқийн»
(Макка даври)
«Нурул яқийн» дунё мусулмонлари қатори бизнинг ҳам муҳаббатимизни қозонган. Юртимизда бу китобни ўқимаган биронта аҳли илм ёки толиби илм бўлмаса керак. Унинг номини эшитганда Муборак Сийрат шайдоларининг чеҳраси бир ёришиб-нурланиб олиши тайин. Чунки «Нурул яқийн»ни кўпчилигимиз севиб ўқиганмиз. Бир қанчамиз қайта-қайта ўқиганмиз. Қалбимиз тўридан жой олган китоблардан бири айнан «Нурул яқийн»дир.
«Нурул яқийн» бугунги кун талаблари асосида арабчадан она тилимизга луғавий-адабий ва илмий-академик услубда ўгирилди. Таржима бежизга «академик» деб аталмади. Сабаби, китобни таржима қилиш баробарида катта тадқиқот ишлари амалга оширилди: ҳар бир маълумот мўътабар манбалар «элагидан» ўтказилди; керак ўринларга шарҳ берилди, қўшимча қўшилди, изоҳ ёзилди, манбалар илова қилинди, тўлдирилди ва ҳоказо...
Бу ишларга китоб мутолааси вақтида ўқувчиларимиз ишонч ҳосил қилишлари мумкин, иншааллоҳ.
Муаллиф: Шайх Муҳаммад Хузарий
Таржимон: Абдул Азим Зиёуддин
Нашриёт: «Maatbachi»
Ҳажми: 320 бет
Сана: 2022 йил
ISBN: 978-9943-8225-9-7
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: қаттиқ
«Нурул яқийн» Биринчи жуз (Макка даври)
48 000 сўм
- Stock: Мавжуд
- Код: 3624
- Вазни: 0.57кг
- ISBN: 9789943822597
Сотилган сони: 70
Кўрилган сони: 21056