«Қиблагоҳ» ва «Жаннатим онам» китоблари тақдимоти бўлиб ўтди

«Китобхонлик мактаби» лойиҳасининг 162-сонида Муҳаммад Зариф Муҳаммад Олим томонларидан нашрга тайёрланган икки китоб тақдимоти бўлиб ўтди. 

Тадбирни устоз Эркин Малик очиб бердилар.

Шундан сўнг Ҳасанхон Яҳё Абдулмажидга сўз берилди. Устоз ота-онани эъзозлаш, ҳурмат қилиш ҳақида суҳбат қилиб, нутқлари сўнгида тақдимоти бўлаётган икки китоб ҳақида хам фикрларини билдирдилар.  Кейин одатга кўра савол-жавоб ўтказилди. Тўғри жавоб берганларга тақдимоти бўлаётган китоблар ва «Исломда саломатлик» китоби ҳадя қилинди.

 Савол-жавобдан сўнг Муҳаммад Зариф Муҳаммад Олим сўз берилди. Муаллиф китобларнинг нашр қилинишига ёрдам берган таҳририят аъзоларига, устозларга ташаккурларини айтиб, икки китобнинг ёзилиш тарихи хақида тингловчиларга маълумот бердилар. 

Кейин тингловчилар ва меҳмонлар ўртасида савол-жавоб ўтказилди.

Тақдимот охирида меҳмонларга, шунингдек китоблар муаллифининг ота-оналарига ҳадялар берилди.

Тадбир хатми Қуръон билан тугади.