Menu
Your Cart

«Асмои ҳусно» (плакат)

«Асмои ҳусно» (плакат)
«Асмои ҳусно» (плакат)
«Асмои ҳусно» (плакат)
«Асмои ҳусно» (плакат)
йўқ
«Асмои ҳусно» (плакат)
«Асмои ҳусно» (плакат)
«Асмои ҳусно» (плакат)
«Асмои ҳусно» (плакат)

«Асмои ҳусно»
(плакат)

Аллоҳ таоло Қуръони каримда «Аллоҳнинг гўзал исмлари бор. У Зотга ўша (исм)лар ила дуо қилинглар!» деган (Аъроф сураси, 180-оят).

Аллоҳнинг гўзал исмлари ва олий сифатлари ҳақидаги илм асл илмлардан бўлиб, биз У Зотни ўша исму сифатлар орқали таниймиз.

Аслида Аллоҳнинг исмлари кўп бўлиб, Қуръони карим ва саҳиҳ ҳадисларда уларнинг юздан ортиғи зикр қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам улардан тўқсон тўққизтасини «иҳсо» (бир ривоятда «ҳифз») қилган кишига жаннат башоратини берганлар:

«Албатта, Аллоҳнинг тўқсон тўққизта – бир кам юзта исми бор бўлиб, ким уларни «иҳсо» («ҳифз») қилса*, жаннатга киради. Зеро, У Зот тоқдир, тоқни яхши кўради» (Бухорий ва Муслим ривояти).

* Ибн Ҳажар Асқалоний, Бадриддин Айний, Нававий, Муновий, Суютий, Қози Иёз, Бағавий, Ибн Жавзий, Қуртубий, Ибн Асир Жазарий, Мулла Али Қори, Ибн Обидин ва Хозин каби жумҳур уламолар ҳадисдаги «иҳсо (ҳифз) қилса» деган жумлани «иймон-эътиқод, ихлос-муҳаббат ва ҳурмат билан ўқиса, зикр қилса, ёд олса, улар билан дуо қилса ҳамда маъноларини тўғри англаб, тадаббур қилиб, уларнинг тақозосига кўра амал қилса, ҳақларига риоя этса» деб шарҳлашган.

Муаллиф: Абдул Азим Зиёуддин
Нашриёт: «Hilol» нашриёт-матбааси
Сана: 2020 йил
Ўлчами: А2+
Қоғози: қалин қоғозли, ламинация қилинган, сарлавҳасига зар босилган

Устоз Абдул Азим Зиёуддин домла тарафидан тайёрланган плакатни «Ҳилол нашр» дўконларидан харид қилишингиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 5456-сонли хулосаси асосида нашрга тайёрланди.


Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Асмои ҳусно» (плакат)
18 000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 1912
  • Вазни: 0.27кг
Сотилган сони: 516
Кўрилган сони: 57600
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.