«Қиёмат»
Қиёмат... Бу сўз бутун оғриғи билан онгимизга таъсир кўрсатади. Чингиз Айтматов ном берган ва Иброҳим Ғафуров таржимаси билан нашрга тайёрланган мазкур китобнинг аҳамияти хусусида гaп кетганда, асарнинг «Қиёмат» деб номланишида бир эмас, бир нечта асос борлигини таъкидлаш керак. Чунончи, Акбара билан Тошчайнар тимсолида бир жуфт бури ва унинг зурриётлари қисматининг фожеий якуни; умматларига бахт ато этиш учун курашган, алалоқибат айнан ўша бахт улашмоқчи бўлганлар томонидан рад этилган ҳазрати Исонинг чормихга тортилиши; ўзларини жамиятнинг олди кишилари деб билган, аслида эса маънан нопок кишиларга қарши сўз айтгани учун Мўйинқум даштида дарахтга чормих қилиб тортилган Авдий Каллистратовнинг фожиали ўлими; Ола Мўнгу тоғидаги тубсиз жарликка оти билан тушиб кетган ва хатто кафансиз қолган Эрназарнинг қисмати; қўрқув ва тахдиканинг зўридан Кенжашни олиб қочаётган Акбарани отаман деб аслида ўз жигарпорасининг бағрини ўқ билан илма-тешик қилиб юборган Бўстон Ўркунчиев тақдири - буларнинг бари китобхон қалбини ларзага солмай кўймайди.
Иброҳим Ғафуров таржимаси
Муаллиф: Чингиз Айтматов
Номи: «Қиёмат»
Нашриёт: «Янги аср авлоди»
Сана: 2018 йил
Ҳажми: 432 бет
ISBN: 978-9943-27-593-5
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: қаттиқ
- Stock: йўқ
- Код: 1119
- Вазни: 0.37кг
- ISBN: 9789943275935