«Таъвилот ал-Қуръон»
30-жуз

Ушбу китоб буюк ватандошимиз Абу Мансур Мотуридийнинг «Таъвилот ал-Қуръон» асарининг илк бор ўзбек тилига қилинган таржимасидир. Унда Қуръони Каримнинг Фотиҳа сураси ҳамда 30-жузи таржимаси ва тафсири ўрин олган. Китоб кенг жамоатчилик, тадқиқотчи олимлар ва диний билим юртлари талабалари учун мўлжалланган.

Муаллиф:
 Абу Мансур Мотуридий
Таржимонлар: Алоуддин Ҳофий, Усмонхон Муҳаммадиев, Нодир Қобилов, Қодирхон Маҳмудов, Абдувоси Шоназаров, Отабек Баҳриев, Абдуҳалим Муҳиддинов
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Сана: 2022 йил
Ҳажми: 672 бет
ISBN: 978-9943-7796-3-1
Ўлчами: 70×100 1/16
Муқоваси: қаттиқ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги  Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 26 январдаги 03-07/492-рақамли хулосаси асосида чоп этилди.


КИРИШ


Ушбу китоб Абу Мансур Мотуридий раҳимаҳуллоҳнинг «Таъвилот ал-Қуръон» асари таржимасидир. Унда Қуръони Каримнинг Фотиҳа сураси ва 30-жузининг таржимаси ва тафсири ўрин олган.

Бу таржима Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 11 январ куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига қилган ташрифи давомида берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилди.

Таржимада Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳнинг қарашларини имкон қадар енгил, тушуниш осон бўлган услубда халқимизга етказишга эътибор қаратилди. Қуръони Карим оятларининг таржимасини келтиришда Шайх Абдулазиз Мансур қаламига мансуб «Қуръони Карим маъноларининг таржима ва тафсири» асаридан кенг фойдаланилди.

Мотуридийшунос олимлар доктор Аҳмад Саъд Даманхурий, профессор Юсуф Шавқий Явуз, доктор Ҳамза Бакрий ва бошқа кўплаб уламоларнинг тавсияларига асосан Бекир Тўпал ўғли ва Аҳмад Вонли ўғли таҳқиқи остида нашр этилган нусха таржима ишининг асосий манбаси қилиб олинди.

Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ «Таъвилот ал-Қуръон» асарида ўзининг фикрларига далил-ҳужжат учун келтирган барча оятлар ва ҳадисларнинг манбалари ҳошияда кўрсатиб ўтилди.

Ушбу таржима Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази олимлари томонидан амалга оширилган муҳим лойиҳалардан биридир. Келгусида «Таъвилот ал-Қуръон» асарини тўлиқ таржима қилиш орқали мухлис халқимиз орасида ислом маърифатини ёйиш, мотуридия таълимотининг ўрни ва аҳамиятини янада мустаҳкамлаш, ёш авлодни ботил ғоялардан ҳимоя қилиш асосий мақсадимиздир.

 

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
    Ёмон           Яхши

«Таъвилот ал-Қуръон» 30-жуз

  • Нашриёт: «Hilol Nashr»
  • Маҳсулот коди: 3567
  • Сотувда: Мавжуд
  • 95 000 сўм


Ўхшаш маҳсулотлар

«Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси»

«Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси»

«Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси»  Мазкур китоб – китобхонларимиз томонидан ..

145 000 сўм

«Тафсири Ҳилол» 6 жилд

«Тафсири Ҳилол» 6 жилд

«Тафсири Ҳилол»Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб олти жилдлик ..

705 000 сўм

«Таъвилот ал-Қуръон» 27-28-жузлар

«Таъвилот ал-Қуръон» 27-28-жузлар

«Таъвилот ал-Қуръон»27-28-жузларУшбу китоб буюк ватандошимиз Абу Мансур Мотуридийнинг «Таъвилот ал-Қ..

140 000 сўм

«Таъвилот ал-Қуръон» 25-26-жузлар

«Таъвилот ал-Қуръон» 25-26-жузлар

«Таъвилот ал-Қуръон» 25-26-жузларУшбу китоб буюк ватандошимиз Абу Мансур Мотуридийнинг «Таъвило..

120 000 сўм

«Таъвилот ал-Қуръон» 23-24-жузлар

«Таъвилот ал-Қуръон» 23-24-жузлар

«Таъвилот ал-Қуръон» 23-24-жузларУшбу китоб буюк ватандошимиз Абу Мансур Мотуридийнинг «Таъвил..

114 000 сўм

«Таъвилот ал-Қуръон» 21-22-жузлар

«Таъвилот ал-Қуръон» 21-22-жузлар

«Таъвилот ал-Қуръон» (21-22-жузлар)Ушбу китоб буюк ватандошимиз Абу Мансур Мотуридийнинг «Таъв..

98 000 сўм

Ta'vilot al Qur'on, tavilot al quron, quron, qur'on, тавилот ал қурон, қурон, қуръон, Абу Мансур Мотуридий, Abu Mansur Moturidiy