Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» деб номланган китоблари.

Таржимон: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Сана: 2022 йил (2014, 2016, 2018, 2019, 2021)
Ҳажми: 448 бет
ISBN: 978-9943-6463-3-9
Ўлчами: 60×90 1/16
Муқоваси: қаттиқ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йилдаги 9078-сонли тавсияси ила чоп этилган


Азиз ўқувчи, ушбу китоб «Бу – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам», яъни, унинг шарҳида айтилганидек, «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шахсиятлари, рисолатлари у зотнинг энг муҳим васийқали сўзлари ва ишлари орқали» номли китобдир.
Бу китобнинг ўзига хос алоҳида жиҳатлари бор.
Биринчидан, бу китоб янги ва имтиёзли маҳсулдир. У, набавий суннатдан танланган матнлар мажмуасидан иборат бўлиб, барчага – мусулмонларга ҳам, номусулмонларга ҳам бирдай мўлжалланган. Ўқувчи ушбу матнлар орқали Ислом ва унинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам билан танишади. Яъни, набавий матн орқали бевосита танишиш имкониятига эга бўлиб, бировнинг шарҳи ёки баёнига муҳтож бўлмайди.
Бу китоб ўзи мустақил ҳолида манбаъ бўлиши ирода қилинган. Жуда ҳам равшан ва осон. Мутахассис бўлмаган мусулмон ёки мусулмонмас ўқувчи ҳам бошқа биров уни равшанлаштириб ва баён қилиб беришига муҳтож бўлмайди.

Иккинчидан, матнларни танлаш шартлари ҳам ўзига хос:
1. Матнларнинг саҳиҳ бўлиши эътиборга олинган. Улар фақат қабул қилинган саҳиҳ, ўзи яхши ва гувоҳлари билан яхши ҳисобланган матнлардир.
2. Барчаси муҳкам матнлар бўлиб, уларнинг ичида насх қилинган (амалдан қолдирилган) матнлар йўқ.
3. Шарҳга, ишколини кетказишга ва у билан бошқа матн­ни жамлашга муҳтож бўладиган матн ҳам йўқ. Бошқа ибора билан айтганда, ушбу набавий ҳадисларнинг мушкули йўқ. Яъни, бу ердаги ҳар бир ҳадис ортиқча изоҳларсиз ҳам тушунилиши осон.
4. Уламолар орасида хилофга сабаб бўладиган масалаларга далил қилинадиган матнлар ушбу китобга киритилмаган.
5. Асосан, кўпчилик идрок қила оладиган ва уларнинг эҳтимом­ларини равшан баён қиладиган матнлар танланган.
Китобнинг мазмунига иттифоқ ҳосил бўлиши учун бундаги барча ҳадислар бир қанча илмий манбаъларга ҳам солиштириб чиқилган.

Учинчидан, китобнинг мақсади холис таништирувдан иборат. Бунда:
1. Набавий суннат орқали Ислом аҳкомлари ва ҳидоя­тини таърифлаш кўзда тутилган.
2. Набавий ҳадисларда тарқоқ ҳолда бўлган матнларни жамлаб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни у зотнинг ўз сўзлари, ҳаётларидаги ҳодисалар ва саҳобалар розияллоҳу анҳум билан мулоқотлари орқали таърифлаш мақсад қилиб қўйилган.
3. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари­дан иборат, маъноси равшан, ўқилиши равон, ҳар бир онгли киши фаҳмлай оладиган осон китобни юзага келтиришга ҳаракат қилинган. Уни ҳар бир кишига тақдим қилиш ва кенг тарзда нашр қилиш имкони бўлади. Қуръони Карим ва ушбу китобнинг нусхалари барча учун Исломни ва унинг Расули соллаллоҳу алайҳи васалламни таниш борасида асосий манбаъ бўлади.

Тўртинчидан, китобни тузишда қуйидаги ишлар қилинди:
1. Набавий ҳадисларни имом Моликнинг «Муват­тоъ»си­дан, икки «Саҳиҳ»дан, «Сунани Абу Довуд», «Жомеъут-Термизий», «Сунани Насаий» ва бошқалардан олинди.
2. Ҳадисларни танлаш аввал айтиб ўтилган шартлар асосида амалга оширилди.
3. Ҳадисларни мавзуълар асосида тартибга солинди.
4. Ҳадислар олинган манбаълар кўрсатилди. Англаниши қийин бўлган сўзларнинг баёни келтирилди.
5. Аллоҳ таолонинг изни ила китоб оламий тилларга таржима қилинади ва дунёдаги барча кутубхона ва илмий марказларга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳидоятлари, суннатлари, сийратлари ва шариатлари билан танишишнинг бевосита васийласи бўлиши учун юборилади.

Ушбу китобнинг ғояси, уни чиқариш, ишга раҳбарлик қилиш ва қайта кўриб чиқиш «Ислам алявм» муассаси бош кузатувчиси, Аллоҳ у кишини асрасин, шайх Салмон Фаҳд Авдага оиддир.
Ушбу режага биноан, ҳадисларни доктор Умар ибн Абдуллоҳ Муқбил, доктор Сомий ибн Абдулазиз Можд, доктор Абдулваҳҳоб ибн Носир Торийрий танлашди.
Китобдаги ҳадислар олинган манбаъларни аниқлаш, уларга таълийқ қилиш, мувофиқлаштиришни шайх Маҳмуд Шаъбон Абдулмақсуд раҳбарлигидаги илмий гуруҳ амалга оширди.
Устоз Холид ибн Фаҳд Биҳлол китобни қайта кўриб чиқди ва мусаҳҳиҳлик қилди.

Ушбу китобнинг ишчи гуруҳи китобнинг олий мақсадига хизмат қиладиган ўзгартиш, қўшимча қилиш ва қисқартиш бўйича барча таклиф ва мулоҳазаларни мамнуният билан қабул қилади.
Бу китоб ўқиш учун ҳам, қабул қилиш учун ҳам осондир. Албатта, ҳадисларни бу тарзда жамлаб китоб ҳолида нашр этиш янгилик эмас. Дийнимиз тарихида ҳадисларни жамлаш асосида тузилган китоблар жуда кўп.
Биз ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шахсиятлари ва рисолатларини оламларга яқинлаштириш учун ижтиҳод қилиб, ҳадисларни жамлаб китоб ҳолига келтирдик. Буни Аллоҳ азза ва жалладан савоб, тавфиқ, ёрдам ва ишимизни тўғрилаши умидида қилдик.
Аллоҳим, Набийимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ва ул муборак зотнинг аҳли байтларига, саҳобаи киромларига саловоту дурудлар юборгин. Валҳамдулиллаҳи Роббил оламийн!

 

Китобда қуйидаги масалаларга оид маълумотлар ўрин олган:

МУНДАРИЖА

Кириш сўзи
Муқаддима
Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи
васалламнинг шамоиллари
Ул зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг
одамлар, ҳайвонлар ва бошқаларга раҳматлари
Ул зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг
болаларга муомалалари
Ул зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг
аёлларга муомалалари
Ул зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг
саҳобаларига муомалалари
Ул зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг
душманларига ва мухолифларига муомалалари
Нубувват аломатлари китоби
Иймон китоби
Илм китоби
Тоҳарат китоби
Намоз китоби
Жанозалар китоби
Закот китоби
Рўза китоби
Ҳаж китоби
Савдолар китоби
Қасамлар ва назрлар китоби
Никоҳ китоби
Таомлар ва шароблар китоби
Тиб китоби
Либос ва зийнат китоби
Хилофат китоби
Ҳаддлар китоби
Тафсир ва Қуръон фазийлатлари китоби
Таъбир китоби
Қадар китоби
Фитналар китоби
Адаб китоби
Яхшилик ва силаи раҳм китоби
Фазийлатлар китоби
Анбиё алайҳимуссаломдан бир жамоасининг зикри
Иброҳим алайҳиссалом
Юсуф алайҳиссалом
Мусо алайҳиссалом
Сулаймон алайҳиссалом
Ийсо алайҳиссалом
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари фазийлатлари
Дуолар ва зикрлар китоби
Тавба ва истиғфор китоби
Зуҳд китоби
Қайта тирилиш китоби
Қуръон ва суннатни маҳкам тутиш китоби

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
    Ёмон           Яхши

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам»

  • Нашриёт: «Hilol Nashr»
  • Маҳсулот коди: C296
  • Сотувда: Мавжуд
  • 65,000 сўм
  • 62,000 сўм


Ўхшаш маҳсулотлар

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир кунлари»

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир кунлари»

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир кунлари»Ҳар бир даврда кўплаб ёзувчилар Расулуллоҳ со..

21,000 сўм

«Икки олам сарвари» (юмшоқ муқова)

«Икки олам сарвари» (юмшоқ муқова)

«Икки олам сарвари»«Кўкалдош» ўрта махсус Ислом билим юрти ўқитувчиси Ғиёсиддин Баратов томонидан н..

69,000 сўм

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва аҳли байт»

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва аҳли байт»

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва аҳли байт»Абдул Азим ЗИЁУДДИН қаламларига мансуб "Расулулл..

19,000 сўм

«Ас-сийра ан-набавиййа» 1-2 китоблар

«Ас-сийра ан-набавиййа» 1-2 китоблар

«Ас-сийра ан-набавиййа» 1-2 китобларҚўлингиздаги асар ҳижрий иккинчи аср ўрталарида ёзилган бўлиб, с..

155,000 сўм

«Гўзал ўрнак»

«Гўзал ўрнак»

«Гўзал ўрнак»     Аллоҳ таоло инсонни яратар экан, уни пайғамбарлардан ва у..

24,000 сўм

«Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор»

«Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор»

«Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор»        «Биз Сени оламларга фақат раҳмат..

18,000 сўм

«Шифо китоби» 1-2 китоблар (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақларини танитиш)

«Шифо китоби» 1-2 китоблар (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақларини танитиш)

«Шифо китоби» 1–2 китоблар«Шифо китоби» 1-2 китоблар (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақлар..

150,000 сўм

«Ишқи Расул»

«Ишқи Расул»

«Ишқи Расул» Ишқи Расул — муҳаббатуллоҳнинг дебочаси, барча илоҳий ишқларнинг сарчашмаси, инсонни к..

20,000 сўм

«Нурул-уйуун» - «Кўзларнинг нури»

«Нурул-уйуун» - «Кўзларнинг нури»

«Нурул-уйуун» - «Кўзларнинг нури»«Нурул-уюун» китоби Фатҳуддин Абулфатҳ Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Му..

15,000 сўм

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларидан 101 қисса»

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларидан 101 қисса»

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларидан 101 қисса»Ушбу китоб Муҳаммад Сиддиқ Миншавий..

23,000 сўм 25,500 сўм

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат ҳақида 101 қисса»

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат ҳақида 101 қисса»

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат ҳақида 101 қисса»Ушбу тўпламда Абу Маҳзура каби: «..

23,500 сўм

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли байтига муҳаббат. Мўжаз ҳикоялар»

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли байтига муҳаббат. Мўжаз ҳикоялар»

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли байтига муҳаббат. Мўжаз ҳикоялар»БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИ..

22,000 сўм

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, HILOL NASHR, rasululloh, расулуллоҳ, rasulullox, siyrat, rosululloh, rosulalloh, rasulalloh, расулуллох, сийрат, росулуллоҳ, росулаллоҳ, расулаллоҳ