«Project management ёки лойиҳалар бошқаруви»

Бисмиллаҳир Рохманир Роҳийм!

Қўлингиздаги рисола лойиҳалар бошқарувига бағишланган китоблардан фарқ қилади. Унда шу мавзудаги дарслик ва қўлланмаларда, одатда, ёритилмайдиган ва амалиётда дуч келиш мумкин бўлган бошқа жиҳатлар қаламга олинган. «Стартап», ишланма, лойиҳа каби илгари тор доирада мутахассислар томонидан қўлланган сўзлар ҳозир оммалашган. Ҳар учинчи одам шулардан бирига тўқнаш келади, нимани англатиши ва нима учун кераклиги ҳақида бош қотиради, илмий-назарий асосларини ўрганади. Аммо шундай бўлсада, деярли барча соҳада катта ва кичик лойиҳалар амалга оширилаётганига қарамай, бу лойиҳаларни юқори маҳорат билан бошқара оладиган ходимлар тақчиллиги кўзга ташланмоқда.


Бизда олийгоҳларда ҳам бу йўналишда керакли даражада билим берилмаяпти. Аслида бошқарув илми жуда керакли, нозик ва ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Айнан бошқарувни қай даражадалиги бирор соҳа, ташкилот ё давлатнинг тараққиёти ёки таназзулини белгилайди.


Қўлингиздаги рисоланинг дунёга келишига таназзулдан қўрқиш, тараққиётга интилиш ва оз бўлсада ёрдам кўрсатиш нияти сабаб бўлди. Каттаю кичик лойиҳаларни адолат ва моҳирлик билан бошқара оладиган мутахассисларни етказиб бериш ҳар бир мамлакат учун долзарб масаладир. Акс ҳолда, ажратилган маблағлар ноўрин сарфланаверади, олинаётган ички ва ташқи қарзларни тўлаш муаммоси кўпаяверади. Бу эса келажакда бизнинг фарзандларимиз, невараларимиз фароғатда яшаш ва ривожланиши ўрнига қарз узиш учун ишлашларига олиб келади.


Кузатувларим маҳоратли бошқарув ходимларига бўлган талабни энди фақат ошиб боришини кўрсатмоқда. Фақат турғун, ривожланмай бир жойда қотиб қолган соҳалардагина уларга талаб бўлмаслиги мумкин. Рисолада бўлажак мутахассисларга қандай қилиб шу соҳада етук мутахассисга айланиш мумкин деган саволга ҳаётда кўрган ва бошимдан ўтказган воқеалар асосида жавоб беришга ҳаракат қиламан. Яна лойиҳалар бошқарувидаги нозик қирралар, кутилмаган вазиятларга тўғри реакция, тезкор, аммо тўғри қарор қабул қилиш бўйича ҳам билганларимни сиз азиз китобхонлар билан ўртоқлашаман.


Рисолада йўл қўйилган хато ва камчиликлар учун олдиндан узримни қабул қиласиз, деган умиддаман. Агар ушбу рисоладан ўзингизга бирор фойда топа олсангиз, каминанинг ўтган аждод-авлодлари руҳига дуо ўқиб, савобини бағишлайсиз деган умиддаман!


Муаллиф: Абдулкарим Ҳасан

Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Ҳажми: 48 бет
Сана: 2022 йил
ISBN: 978-9943-8145-3-0
Ўлчами: 84х108 1/32
Муқоваси: юмшоқ
 

Муқаддима


Бўлажак мутахассислар учун тавсиялар

Лойиҳани амалга татбик килиш учун Ишни нимадан бошлаш керак?

Лойиҳага киришиш

Лойиҳанинг амалий бошланиши

Лойиҳани қабул қилишга тайёргарлик

Лойиҳани қабул қилиш ва кузатув жараёни

Қабул қилинган лойиҳадан фойдаланишни тўғри ташкиллаштириш

Лойиҳалар бошқарувидаги сиз кутмаган бошқа нозик жихатлар
Хотима

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
    Ёмон           Яхши

«Project management ёки лойиҳалар бошқаруви»

  • Нашриёт: «Hilol Nashr»
  • Маҳсулот коди: 3581
  • Сотувда: Мавжуд
  • 12,000 сўм


Ўхшаш маҳсулотлар

«Бахтиёр оила»

«Бахтиёр оила»

«Бахтиёр оила»Ушбу китоб Ислом динининг оилавий муносабатларга оид аҳкомларининг кенг ва батафсил ша..

57,000 сўм 68,000 сўм

«Baxtiyor oila» (lotin alifbosida)

«Baxtiyor oila» (lotin alifbosida)

«Baxtiyor oila»Ushbu kitob Islom dinining oilaviy munosabatlarga oid ahkomlarining keng va batafsil ..

68,000 сўм

«Саодат калити»

«Саодат калити»

«Саодат калити»МУКАДДИМАБисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм! Ушбу рисола тобора заифлашиб кетаётган қондо..

12,000 сўм

«Жамият танасига тушган қурт»

«Жамият танасига тушган қурт»

«Жамият танасига тушган қурт»Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм!Бизларга ҳалол ва ҳаромни очик билдирган Зо..

12,000 сўм

«Эламакон ёки диёнат сайёрасига йўл»

«Эламакон ёки диёнат сайёрасига йўл»

«Эламакон ёки диёнат сайёрасига йўл» Эламакон ёшу қари бирдек яхши кўриб қоладиган мамлакатдир. Чун..

30,000 сўм

«Огоҳ бўлинг»

«Огоҳ бўлинг»

«Огоҳ бўлинг» Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймСўзбошиОхирги вақтларда «ғарб маданияти ва эркинлиги» ёки ..

11,000 сўм

«Қудачилик - минг йилчилик»

«Қудачилик - минг йилчилик»

«Қудачилик - минг йилчилик»Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймСўзбошиКузатишларимга қараганда, кейинги вақтл..

8,500 сўм

«Covid-19 ёки тафаккур қилинг»

«Covid-19 ёки тафаккур қилинг»

«Covid-19 ёки тафаккур қилинг»Бисмиллаҳир Рохманир РохиймСўзбошиXXI Охирги йилларда энг кўп гапирилг..

8,500 сўм

«Ўзгарайлик ёки 63 ўгит»

«Ўзгарайлик ёки 63 ўгит»

«Ўзгарайлик ёки 63 ўгит»Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймСЎЗБОШИУшбу рисолада ўтмишда ўтган улуғларимизнин..

8,500 сўм

«Виртуал олам болалари» (кирилл)

«Виртуал олам болалари» (кирилл)

«Виртуал олам болалари»(кирилл) Ушбу китобда ёшларнинг телефонга тобелиги натижасида виртуал дунё и..

20,000 сўм

«Virtual olam bolalari» (lotin)

«Virtual olam bolalari» (lotin)

«Virtual olam bolalari»(lotin)Ushbu kitobda yoshlarning telefonga tobeligi natijasida virtual dunyo ..

20,000 сўм

«Тўй бўлсин» (Қолгани сизга боғлиқ)

«Тўй бўлсин» (Қолгани сизга боғлиқ)

«Тўй бўлсин»(қолгани сизга боғлиқ)Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм!СЎЗБОШИТўғри ишлатилмаган вақт ёки маб..

19,000 сўм

«Virtual olam o'smirlari» (lotin)

«Virtual olam o'smirlari» (lotin)

«Virtual olam o'smirlari»(Illat sari)Telefonga tobelik oqibatida kelib chiqadigan muammolarning barc..

20,000 сўм

«Виртуал олам ўсмирлари» (кирилл)

«Виртуал олам ўсмирлари» (кирилл)

«Виртуал олам ўсмирлари»(Иллат сари)Телефонга тобелик оқибатида келиб чиқадиган муаммоларнинг барчас..

20,000 сўм

Project management yoki loyihalar boshqaruvi, Абдулкарим Ҳасан, Abdulkarim Hasan