Menu
Your Cart

«Қулоғим сенда, қизим!»

«Қулоғим сенда, қизим!»

«Қулоғим сенда, қизим!»

Абдуллоҳ Абдулмуътий, Ҳуда Саъид Баҳлул томонидан ёзилган мазкур китоб қизларимиз ҳаётда дуч келаётган қийинчиликлар, синовлар ҳақидадир. Бу ҳолатларда қизлар қандай йўл тутиши кераклиги китобчада ҳаётий тажрибалар асосида амалий кўрсатмалар берилган.

Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, китоб фақат қизлар учун мўлжалланмаган. Китобдаги маълумотлар, ўгитлар, тавсия ва тажрибалар нафақат ўсмир қизлар, балки катта ёшдаги аёллар учун ҳам, оналар учун ҳам фойдалидир.

Айни пайтда китобни онаси, аёли, опа-синглиси, қизи бор эркаклар ҳам ўқиши тавсия қиламиз. Китобда қизларнинг ички дунёсига, феъл-атворига оид кўплаб маълумотлар, қизлар ҳаётида кўп дуч келадиган муаммолар берилганки, кўпчилик эркакларимиз булардан бехабардир.

Китобни ёш йигитлар, оталар ҳам ўқиса, аёл кишининг нимадан хурсанд бўлиб, нимадан хафа бўлиши, уни нима маҳзун қилиши ва яна шу каби турли ҳолатларни яхшироқ тушуниб, уларга муносиб ечим топа оладилар, аҳли оила билан муомала қилишда, тарбияси ўта нозик саналган қиз фарзандларини вояга етказишда қийналмайдилар, иншааллоҳ.


Муаллиф:
 Абдуллоҳ Абдулмуътий, Ҳуда Саъид Баҳлул
Таржимон: Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ
Нашриёт:
«Hilol nashr»
Сана: 2024 йил
Ҳажми: 400 бет
ISBN: 978-9910-719-45-5
Бичими: 60×90 1/16
Муқоваси: юмшоқ

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2023 йил 17 октябрдаги 03-07/7727-рақамли ҳамда 2024 йил 20 мартдаги 03-07/1530-рақамли хулосалари асосида тайёрланди.


Мундарижа

Биринчи муқаддима

Иккинчи муқаддима

Аллоҳ таоло нима учун ғам-ташвишларни яратди?

Ғам-ғуссаларда ҳам ажру савоб бор

Аллоҳ ғам-қайғуни нима учун яратган ўзи?

Кулги ҳам, йиғи ҳам фақат Аллоҳнинг буйруғи билан бўлади.

Покиза қалбли синглим!

Ютуқларим дардларимни енгади.

Муваффақиятсиз кун - қайғулар кўп бўладиган кун.

Ҳаракатда баракот

Қиз бола қила оладиган энг муносиб иш нима?

Оддий вазифалар ҳам ҳаётимизни гўзал қилади.

Вафотингдан олдин фахрланадиган ишинг борми?

Бардавом амал инсонни жаннатга киритади.

Қуръоний вазифа - ўзгача ва беқиёс вазифадир.

Қайғуларингизни кичик хурсандчиликлар билан қувинг!

Дунёда сизни хурсанд қилишини биласизми?

Кичик хурсандчиликлар рўйхати

Ҳаракатингиз қачон қайғуга сабаб бўлади?

Ҳамма бало « Мен сендан яхшироқман » дан бошланади

Қанийди инсон ўзига берилган нарса билан мақтанмаса

Сиз ҳам опа- синглингиз билан кимўзар қилганингиз учун қайғудамисиз?

Опа- сингилларим билан ўртамиздаги рақобатдан мукаммаллик йўлида фойдаланишим мумкинми?

Турмушга чиққандан кейин ҳам рақобатлашаверасизми?

Мол- дунё тўплаш борасида пойга ўйнаётганларнинг белгилари

Рақобатлашмасам, чидай олмайман. Нима қилай?

Жисмоний тетиклик қайғуларни енгиллатишнинг бир йўлидир

Нима учун ўғил болага нисбатан қизлар кўпроқ қайғуга ботади?

Нима учун ўғил болага нисбатан қизлар кўпроқ маҳзун бўлади?

Нима учун қиз боланинг ғам- қайғуси ўғил боланикидан кўпроқ бўлади?

Ҳайз кунларида қиз болани энг кўп безовта қиладиган нарсалар нима?

Мўмина қизнинг ўзига хос ҳолатлари

Отангиз ҳайз кўрганингизни билса нима қиласиз?

Қизлар ҳайз туфайли намоз ва рўзанинг савобидан маҳрум бўладими?

Ҳайз давридаги маҳзунликни қандай қилиб енгиш мумкин?

Қиз боланинг ғам- қайғуси ўғил боланикига нисбатан кўпроқ бўлишининг сабаблари

Нима учун уйдан чиқишдан олдин рухсат сўрашим керак?

Ислом аёлларни уйда туткундек ушлаб ўтиришга чақирадими?

Қиз боланинг ғам-қайғуси ўғил боланикидан кўпроқ бўлишининг сабаблари

Заифликни кучга айлантириш мумкинми?

Қизларнинг ғам- қайғусини енгиллатадиган сўзлар

Қайғуга тушган пайтимизда айтган сўзларимиз учун жавоб берамизми?

Жаҳл чиққанда, ғам- ғусса пайтида нималар деб юборишингизни биласизми?

Бир кун келиб, фарзандларингизни ҳам қарғаб қўйсангиз нима бўлади?

Ўзингизга ўлим тилаганмисиз!

Мусибат ва қайғу вақтида айтиш мумкин бўлган, Аллоҳ рози бўладиган сўзлар

Пайғамбарлар, солиҳ зотларнинг қайғу вақтидаги дуолари

Қайғуларни муолажа қилиш учун олтита набавий дуолар

Маҳзунликда ўқиладиган дуолар

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг севикли қизларига хос ҳадялари

Қизлар кўпроқ маҳзун бўлгани учун дуога ҳам кўпроқ муҳтождир

Набавий дуоларнинг мўъжизалари

Қайғуларимни салавот билан енгаман

Салавот айтинг, нажот эшиклари очилади

Нима учун жума куни қайғуларингиз камаяди?

Ғам- ташвишларингизни намоз билан аритиб кўрганмисиз?

Марям алайҳассалом ташвишларини намоз билан енгар эди

Қайғуларни намоз билан даволашга оид тажрибалар

Отам менга ташвишларни намоз билан енгишни ўргатган

Намоз ташвишни қандай даф қилишини менга бувим ўргатган

Жойнамозим қайғуларимни аритади

Ташвишларни намоз билан енгишнинг уч босқичи

Нима учун ғам-ташвиш жаннатда Расулуллоҳ билан бирга бўлишингизга сабаб бўлади?

Ёмон хабарни икки ракъат намоз билан қарши ол!

Намоздан кейин ўқиладиган, қайғуларни аритадиган дуо

Гуноҳ ва маъсият келтирган қайғулардан намоз қутқаради

Қайғуни гуноҳ билан даволаманг!

Ғам- ташвишни намоз билан даф қилинг

Оқила қиз шайтоннинг ҳийласига учмайди

Хурсандчилигинг ҳам, қайғуларинг ҳам қарашларингга боғлиқ

Бугундан бошлаб ўзингизга қарши туришни бас қилинг!

Кўзгуга қараганингизда нималарни ҳис қиласиз?

Қандай қилиб ўзингизга тўғри баҳо беришингиз мумкин?

Ўзингизда бор неъматларга қаранг, йўқларига эмас

Ажойиб ғоя

Эътибор қаратилса, маҳзунликка сабаб бўладиган уч нарса

Кўзини тиймаганнинг ҳасрати кўпаяди

Ажойиб амалий фикр

Кўз-шодлик ёки қайғунинг калити

Кўзни тийиш фақат эркакларга буюрилган эмас!

Заҳарли ўқдан сақланинг!

Оддий ўқ билан заҳарланган ўқнинг фарқи

Уч тоифадан бўлишга интилинг

Қизларнинг реклама борасидаги тажрибалари

Реклама қизларнинг ақлига қандай таъсир қиляпти?

Реклама ва қизларнинг қўрқуви

Ҳаётда энг қўрқадиган нарсангиз нима?

Қиз бола рекламанинг асл мақсадини тушуниши учун нималарга

эътибор бериши керак?

Ғам- қайғу икки хил бўлади

Учта нарсага қараш қайғу келтиради:

Қалбдаги ғам- ғуссани ўчирадиган уч хил қараш

Сизда йўқ неъматни бировнинг қўлида кўрганингизда нимани ҳис қиласиз?

Бировнинг яхши нарсасини кўрганингизда нима дейсиз?

Балога йўлиққанлар ким?

Ажойиб ғоя

Атрофингизда сиздан камбағалроқ, аҳволи ёмонроқ қизлар борми?

Қайғу ҳам, шодлик ҳам ўй- хаёлларингиз мевасидир

Ҳоли сиздан ёмонларга қараб, қайғуларингизни кетказинг

Диндор одамларга қандай қарайсиз? Бадавлат одамларга- чи?

Қачон ғам- ташвишлардан қутулиб, бахтли яшаш мумкин?

Бошингизга тушган ғам- ташвишлардан қандай хулоса чиқардингиз?

Охиратта ошиқиш дунё қайғуларини енгиллатиб қўяди

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошларидан кечирган энг катта қайғу нималигини биласизми?

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Қулоғим сенда, қизим!»
71 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 4979
  • Вазни: 0.47кг
  • ISBN: 9789910719455
Сотилган сони: 211
Кўрилган сони: 15578
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.