Menu
Your Cart

«Тўй бўлсин» (Қолгани сизга боғлиқ)

«Тўй бўлсин» (Қолгани сизга боғлиқ)
«Тўй бўлсин» (Қолгани сизга боғлиқ)
«Тўй бўлсин» (Қолгани сизга боғлиқ)
«Тўй бўлсин» (Қолгани сизга боғлиқ)

«Тўй бўлсин»
(қолгани сизга боғлиқ)

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм!


СЎЗБОШИ

Тўғри ишлатилмаган вақт ёки маб­лағ инсонни ҳалокат сари бошлайди. Одамларнинг «Менинг бошқалардан нима кам жойим бор?» «Бошқалар нима дейди?» «Мен фалончининг тўйида меҳмон бўлганман», «Халқнинг ошини еганман», «Ўқиб шаҳар олиб берармидинг?» «Кўп китоб ўқиб ақлли бўлиб қолдингми?» «Биз ҳам шундай қилмасак бўлмайди» деган қарашлари билан асрга тенг йиллар беҳуда ўтказиб юбориляпти. Бу нотўғри қарашлар инсон ва жамият тараққиёти учун нақадар хатарлидир. Бу хатарларнинг олдини олиш фарзандларимизни таълим-тарбия олишига имкон яратиб бериш билан бўлади. Имкон яратиб бермаслик эса оила ва миллат фожиаси эканлигини яхшилаб англаб олишимиз ­керак.

Шунинг учун улуғ мутафаккирларимиз илм олишга тарғиб қилиб, бу ҳақида жон куйдириб, кўп гапирганлар. Агар миллатимиз яна ҳам юксалишини хоҳласак, уларнинг ўгитларини ўқиб, амал қилишимиз, лозим.

Бу ҳолатларга четдан қараб туролмадим. Қўлимга қалам олдим. Илмсизликдан фарзанд­ларимизни қутқариб қолиш ҳаммамизнинг бурчимиздир.
Китобни сизларга манфаатли бўлишини Яратгандан сўраб қоламан!


Муаллиф: Абдулкарим Ҳасан

Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Ҳажми: 96 бет
Сана:  2023 йил
ISBN: 978-9910-731-19-8
Ўлчами: 84х108 1/32
Муқоваси: юмшоқ

Мундарижа

Сўзбоши

Орзу-ҳавас ботқоғидагилар

Ота-оналар мажлиси

Чароғон

Кечиккан мақсад

Совчилар

Маслаҳат оши

Сарпо-суруқ ёки мол ёяр

Тўйлар муборак

Ушалмаган орзу

Хулоса ўрнида

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Тўй бўлсин» (Қолгани сизга боғлиқ)
19 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 4473
  • Вазни: 0.11кг
  • ISBN: 9789910731198
Сотилган сони: 91
Кўрилган сони: 9537
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.