Menu
Your Cart

«Таваккул»

«Таваккул»
«Таваккул»
«Таваккул»
«Таваккул»
«Таваккул»
йўқ
«Таваккул»
«Таваккул»
«Таваккул»
«Таваккул»
«Таваккул»

«Таваккул»

МУҚАДДИМАДАН

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Аллоҳ таолонинг Султонлигини улуғлаш ва Важҳини буюклаш учун керак бўлган барокатли, энг яхши ва кўп ҳамдлар Унга бўлсин. Биз у Зотдан бошқани Робб деб интилмаймиз, У Зотдан бошқани дўст қилиб олмаймиз, У Зотдан бошкани Ҳакам қилмаймиз ва унга бирор-бир нарса ва шахсни шерик қилмаймиз. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Агарчи кофирлар ёмон кўрсаларда, унинг динига ихлос қиламиз ва ундан бошқага ибодат қилмаймиз.


Намози ва қурбонлиги, ҳаёт-мамоти шериги йўқ оламларнинг Роббиси Аллоҳ учун бўлган, гапирса Аллоҳ учун, жим турса Аллоҳ учун, ғазабланса Аллоҳ учун, рози бўлса Аллоҳ учун, яхши кўрса Аллоҳ учун, ёмон кўрса Аллоҳ учун берса ёки манʼ қилса, сулҳ тузса ёки жанг қилса, Аллоҳ учун ва Аллоҳдан бошқа ҳеч нарсаси бўлмаган ҳабибимиз, гўзал намунамиз, имомимиз ва саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳ таолонинг салавотлари бўлсин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни Аллоҳ таолога ушбу дуони қилишимизни ўргатдилар. «Ё Аллоҳим биз биладиган бирор нарса билан Сенга ширк келтиришдан паноҳ сўраймиз ва биз билмаган нарсада бизни кечиришингни тилаймиз».


Аллоҳ учун динларида садоқатли бўлган ва Аллоҳ уларга динида содиқ бўлганлардан ҳамда Унинг йўлида ҳижрат қилган, У учун ёрдам берган, моллари ва жонлари билан жиҳод қилган, улар учун оталаридан, болаларидан, ака-укаларидан, аҳли аёлларидан ва унда бирор ёмон иш қилиши мумкин бўлган молларидан кўра Аллоҳ ва Унинг Расули суюклироқ бўлган саҳобаи киромлардан Аллоҳ рози бўлсин.


Бу китоб имон бўлакларидан бўлган бир бўлак ва Раббоний мақомлардан бўлган баланд мақомлар ҳақида гапиради. У мақом «Аллоҳ таолога таваккул қилиш»дир. Шаъни олий бўлган зот Қуръони Каримнинг турлича услублари ва суратлари билан таваккул қилишга қизиқтирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мўминлар учун Роббисига ҳақиқий таваккул қилишда намуна эдилар.


Бу бўлак, мақом ёки Раббоний хулқ шундай мақомларданки, унга кирган аралаштириб юборади, кўр-кўрона ҳаракат қилади ва нотўғри фикрда бўлади. Ҳатто тавокул (беғамлик, ғайратсизлик, ташвишсизлик) билан таваккул (бирор-бир нарсага суяниб иш қилиш)ни чигаллаштиради. Бу борада, баъзи тасаввуфчилардан таваккул ҳақида ривоятлар қилинган. Баъзи халқлар Аллоҳ таолонинг қоим қилган низомларидан чиқиб кетганидай, унда шу қадар муболағалар мавжудки, ҳатто у ривоятларда Ислом чегарасидан чиқиш бор.


Биз амал қилиш чегарасидан чиқиб кетмаймиз. Қуръон ва саҳиҳ суннатда келган нарсага амал қиламиз. У иккисидан ҳар бир ҳалокатдан нажот топиш, ҳар бир оғишдан саломат қолиш ва Аллоҳ яхши кўрган ва рози бўладиган нарсага амал қилиш ҳамда у иккисида ҳаёт ва нур бордир.


Ўқувчи дўстим, бу саҳифаларда сиз учун баён қилинган мақсад ва қўйилган йўкни топасиз, деб умид қиламан. Шу билар бир қатрода, Роббингизга ишонишингизга ҳамда таваккул қилган ҳолингизда қўлингизни унинг қўлига қўйишингизизга ёрдам беради. Вакилликка Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилур.


Муаллиф:
Юсуф Қаразовий
Таржимон: Яҳё Абдураҳмонов
Нашриёт: «Қалдирғоч» нашриёти
Сана:  2021 йил
Ҳажми: 178 бет
ISBN: 978-9943-341-63-0
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: қаттиқ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 9 мартдаги 01-07/1491-сонли тавсияси ила чоп этилган.

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Таваккул»
24 000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 3588
  • Вазни: 0.20кг
  • ISBN: 9789943341630
Сотилган сони: 63
Кўрилган сони: 16579
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.