Menu
Your Cart

«Расулуллоҳнинг машҳур мўъжизалари»

«Расулуллоҳнинг машҳур мўъжизалари»

«Расулуллоҳнинг машҳур мўъжизалари»

Ушбу рисолада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларида ворид бўлган, ишончли манбаларда баён этилган машҳур мўъжизаларидан бир қисмини нашрга тайёрлаб, сиз азиз китобхонлар ҳукмига ҳавола этдик. Зеро, Пайғамбарларнинг ҳаёт ва фаолиятларини муаммоларимизга ўрганганимиз сайин топилади, қалбимиз нурга тўлади.


Нашрга тайёрловчи: Абдувоҳид Ўрозов
Нашриёт: «Kitobdornashr»
Сана: 2023 йил
Ҳажми: 128 бет
ISBN: 978-9943-8605-9-9
Бичими: 84×108 1/32
Муқоваси: юмшоқ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича Қўмитанинг 2021 йил 22 декбрдаги 03-07/7879-сонли хулосаси асосида тайёрланди.


СЎЗБОШИ ЎРНИДА
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ таоло номи ила бошлайман

Асрлар оша дин инсоният ҳаётининг шаклланишида бош омил бўлиб хизмат қилиб келди ва унда инсониятни ожиз қолдирадиган мўъжизаларнинг бўлганлиги ҳам ривоят қилинади. Айниқса, Ислом тарихи ва Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳаёт фаолиятларини мукаммал ўрганмоқчи бўлган киши бунга тўлиқ амин бўлади. Шунинг баробарида баъзи такво соҳиблари томонидан содир бўлган каромат ва ғайридинларнинг айримларига берилган истидрожни ҳам айримлар мўъжиза билан чалкаштиради. Баъзи кимсалар эса атайин динда фитна чиқариш мақсадида ғайритабиий ҳодисаларни Пайғамбаримиз алайҳиссаломга нисбат беришга уринади. Ҳар қандай инсоният ақлини ожиз қолдирувчи нарсалар Аллоҳ таоло томонидан содир этилади. Мўъжизалар фақат Пайғамбарларгина ўз умматларига Ҳақ таолони изни ила кўрсатиши мумкин бўлган хос ишдир. Шу боис биз ҳар қандай ғайритабииий ҳодисаларни мўъжиза деб аташдан эҳтиёт бўлишимиз лозим. Масалан, 1993 йилда “The Times of İndia" газетасида чоп этилган бир мақолада: Баба Пилот исмли бир роҳиб уч кеча-кундуз давомий ҳолатда бир сув идиш ичида бўлганини айтиб одамларни ҳайратга солишга уринади. Шунда одамлар ундан "мўжизакор ишини амалга оширган ўша сув идишни текшириб кўрайлик, деб сўрашганида у бунга рухсат бермайди ва у ўзининг бу ишини хаспўшлаш мақсадида: “Сизлар қандай қилиб чақалоқни дунёга келтирган онанинг қорнини текшириб кўрмоқчи бўласиз", дейди”. Демак, роҳибнинг бошқалардан яширган бир сири борки, у шуни одамлар билиб қолишидан чўчияпти. Аниқки, замон билан ҳамнафас, тўғри фикрлай оладиган киши бунақанги сафсаталарга алданмайди. Чунки ҳар бир сохта ҳодисалар мўъжиза деб илоҳийлаштирилаверса, дунёдаги сеҳргар ва кўзбўямачиларнинг усталик билан бажараётган фокслари-ю, алдовларига чув тушиб қолишимиз мумкин. Аммо Пайғамбарлар тарихи, исломият тарихидир. Уларнинг ҳаёт ва фаолиятларини ўрганган сайин йўлимизда учраган ҳар қандай муаммоларга ечим топилиб, қалбимиз нурланиб бораверади. Шу мақсадда тайёрланган ушбу рисолада ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларда ворид бўлган, ишончли манбаларда баён этилган мўъжизаларидан бир қисмини тўплаб, китобхонлар ҳукмига ҳавола этишни лозим топдик.


МУНДАРИЖА

Сўзбоши ўрнида
Иккига бўлинган ой
Муҳаммад алайҳиссалом билан сўзлашган устун
Минг кишига етган таом
Пайғамбаримизнинг кифтларидаги муҳр
Арслон чангалида қолган Утба
Калима келтирган ербалиқ
Уҳуд тоғининг титраши
Дудуқ боланинг сўзлаши
Оловда қолган саҳоба
Пайғамбар алайҳиссаломнинг эшаклари
Молларини ютқазган Рукона
Тириклайин кўмилган қиз
Қилмишидан уялган тилмоч
Пайғамбар ҳузуридаги аёл
Тасбеҳ айтган тошчалар
Абу Ҳурайранинг хурмоли халтаси
Эгасидан шикоят қилган туя
Калима келтирган она кийик
Юзини яра босган кимса
Бошқаларга берилмаган неъмат
Жинларнинг динни ўрганиши
Пайғамбар товонидан отилиб чиққан булоқ
Итоат этган дарахт
Дарахтларнинг бир-бирига киришиши
Дарахтнинг салом бериши
Навданинг ерда сакраши
Дажжол асли ким бўлган
Абу Айюб Ансорийнинг розияллоҳу анху меҳмонлари
Гувоҳликка ўтган дарахт
Муаллак тош воқеаси
Оловда ёнмаган Пайғамбар
Шайтонни тутган саҳоба
Пайғамбаримизнинг муборак қадамлари тушган тош
Ҳазрат Абу Талҳанинг оти
Махсус белги қўйилган лой бўлакчалари
Расулуллоҳнинг Мадинада илк тушган уйлар
Шайтон насибасининг олиб ташланиши
Қумга ботган Суроқанинг улови
Бир идишдан уч юз киши таҳорат қилишди
Бўҳтон
Абу Зар Ғифорий розияллоҳу анху
Йўқолган туянинг соғ-омон қайтиши
Бухтунаср кўрган ғайритабиий туш
Расулуллоҳга салавот айтиш
Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳунинг ҳикояси
Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васалламга салавот айтишнинг фазилати
Солатун нария
Юзта салавот айтган кишининг юзта эҳтиёжи раво бўлади
Салавот ғам-ташвишларни кетказади
Ҳожат сўраш дуоси
Солатан тунажжийна (тунжина)
Мавлуди Набий
Фойдаланилган адабиётлар

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Расулуллоҳнинг машҳур мўъжизалари»
22 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 4291
  • Вазни: 0.20кг
  • ISBN: 9789943860599
Сотилган сони: 7
Кўрилган сони: 9198
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.