«Изсиз йўллар»
Қалбдан чиққан сўзларгина ўзга қалбга етиб боргувси. Дил оромдан юз ўгирган кечалардагина отилиб чиққан сатрлар юракларни забт этгувси. Шеър ана шу туйғуларнинг энг нурлиси бўлиб, кўнгиллардан кўнгилга эзилиб, тўлғониб, чўлғониб ўтади. Қалами ўткирлашиб бораётган Хайрулла Ҳамидов навбатдаги тўпламини сиз азизларга армуғон этар экан, ундаги ҳар бир шеърда дил оҳи сезилиб турганини ошкор айлайди. “Изсиз йўллар” китоби муҳаббат ва армон, орзу ва ҳижрон, васл ва алам ўртасидаги зиддиятлар натижаси, десак муболаға бўлмас. Ўқиб муаллифнинг дардларию шодликларига шерик бўлишингиз мумкин. Хайрулланинг ўтлуғ оламига марҳабо!
Муаллиф: Хайрулла Ҳамидов
Номи: «Изсиз йўллар»
Нашриёт: «Наврўз» нашриёти
Сана: 2017 йил
Ҳажми: 384 бет
ISBN: 978-9943-381-52-0
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: Қаттиқ
- Stock: йўқ
- Код: 525
- Вазни: 0.41кг
- ISBN: 9789943381520