Menu
Your Cart

«Исломни ўрганамиз» 1-2-3-4-қисмлар (Болажонлар учун)

Қўлингиздаги ушбу китоб болалар учун мўлжалланган бўлиб, унда Ислом дини ҳақидаги тушунчалар содда ва тушунарли тилда ёзилган. Ушбу рисола 4 китобдан иборатдир. Ҳар бир китобдаги мавзулар болажонларимизни ўйлаб жавоб беришга ундаши билан бирга, уларга қизиқарли бўлиши учун турли хил бош қотирмалар билан бойитилган. Шунингдек, мазкур рисола ўсиб келаётган ёш авлодни комил инсон бўлиб тарбияланишларида, диний-маърифий дунёқарашларини шакллантиришда дастлабки манба бўлиб хизмат қилади деган умиддамиз.

Мусанниф: Акмал Мираваз ўғли
Нашриёт: «Shamsuddinxon Boboxonov»
Сана: 2022 йил
Ҳажми: 48 бет 
ISBN: 978-9943-12-685-5
Ўлчами: 60×84 1/8
Муқоваси: юмшоқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 9 июндаги 03-07/4608-сонли хулоса хати асосида нашрга тайёрланди.

Азиз китобхон!

Рисоладаги дастлабки мавзулар эътиқод ва унинг маънолари, унга тегишли асослар ҳақида бўлганлиги сабаб, бу мавзуларга руҳан тайёрлашланиш жуда муҳим. Шунинг учун Сизга бир неча маслаҳатлар бермоқчимиз. Зеро, мавзуларни ўзлаштириш, уларни тақдим этиш ва мавзуларни якунлаш билан боғлиқ бўлган билимларни билиш ҳар бир китобхон учун фойдадан холи эмас.

1. Оила аъзоларингиздан “калимаи тавҳид” ёки “калимаи шаҳодат” ҳақида нималар билишлари, унинг маъноларини билиб, яхшилаб эслаб қолишларини сўранг.
2. "Беш" сони уларга нималарни эслатиши билан қизиқинг (масалан: бешта бармоқ, беш баҳо,бешта қитъа).
3. Улардан қуйидаги саволларга жавоб беришларини сўранг:
a) “жойнамоз", "Каъба", "ифторлик” сўзлари нималарни ёдга солади, улар кандай ибодат тури билан боғлиқ?
б) Пайғамбаримиз алайҳиссалом "Намоз диннинг таянчидир” деганлар. Бунинг сабаби нима экан?
в) кўзимиз билан кўрмаган нарсаларимизни ҳам бор деб ишонсак бўладими? Нима учун?
г) "Илоҳий китоблар" деганда кандай китобларни тушунамиз? Бизнинг илоҳий китобимизнинг номи нима?
д) "Оллоҳ сиздан рози бўлсин" деган жумланинг маъноси нима?
Оилангиз аъзоларини саволларга тўлиқ ва холис жавоб беришга, савол-жавобда фаол қатнашишга унданг.

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Исломни ўрганамиз» 1-2-3-4-қисмлар (Болажонлар учун)
120 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 3764
  • Вазни: 0.95кг
  • ISBN: 9789943126855
Сотилган сони: 24
Кўрилган сони: 14814
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.