«Китоб ал-харож»
«Китоб ал-харож» ислом таълимотидаги ҳанафий мазҳаби бўйича битилган илк ёзма манбалардан ҳисобланиб, мусулмон ёзма анъанасининг бизгача етиб келган бебаҳо ёдгорлигидир. Агарда ислом динидаги солиқ тизими кенг маънода ёритиб берилган, шунингдек, ердан фойдаланиш ва унга ишлов бериш, сувдан фойдаланиш, ҳалқаро муносабатлардаги ташқи сиёсат, бошқа дин вакиллари билан муносабатдаги бағрикенгилик, жамиятдаги аҳлоқсизлик ва жиноятларга барҳам бериш каби муҳим масалалар таҳлил қилиниб, уларнинг ечими баён этилган. Асардаги ҳар бир масала нақлий далиллар - Қуръон оятлари ва ҳадислар билан асосланиб келтирилгани ва изоҳлангани мазкур китобнинг ҳанафий мазҳаби таълимотида тутган ўрнини янада оширади. Китобдан исломшунос , диншунос, тарихчи, ҳуқуқшунос, сиёсатшунос каби мутаҳасислар ва кенг китобхонлар оммаси фойдаланишлари мумкин.
Муаллиф: Абу Юсуф Яъкуб ибн Иброҳим Куфий
Таржимон: А.Маннапова
Нашриёт: «Ўзбекистон халқаро ислом академияси»
Сана: 2021 йил
Ҳажми: 240 бет
ISBN: 978-9943-7247-9-2
Ўлчами: 60×84 1/16
Муқоваси: қаттиқ
- Stock: Мавжуд
- Код: 3123
- Вазни: 0.42кг
- ISBN: 9789943724792