Menu
Your Cart

«Араб тили дарслиги» биринчи китоб

«Араб тили дарслиги» биринчи китоб
«Араб тили дарслиги» биринчи китоб
«Араб тили дарслиги» биринчи китоб
«Араб тили дарслиги» биринчи китоб
«Араб тили дарслиги»
биринчи китоб

Араб тили дунёдаги энг қадимий ва гўзал тиллардан бири ҳисоб ланади. Ушбу тилнинг тарихимизда тутган ўрни беқиёсдир. Қарийб ўн уч аср давомида Имом Бухорий, Имом Термизий, Абу Мансур Мотуридий, Абу Али Ибн Сино, Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Бе руний, Муҳаммад Хоразмий ва бошқа кўплаб улуғ аждодларимиз турли соҳаларда араб тили ва ёзуви асосида ижод қилдилар. Улар нинг бебаҳо асарлари ва нодир рисолаларини чуқур ўрганиш араб тилидан пухта хабардор бўлишни тақозо этади. Араб тилига эъти бор нафақат юртимизда, балки дунё миқёсида кундан-кунга ортиб бормоқда.
1973 йил 18 декабрь куни БМТ Бош ассамблеяси араб тилини таш килотнинг расмий тиллари қаторига киритди. 2012 йили эса бу кун «Халқаро араб тили куни» деб эълон қилинди ва шу йилдан бошлаб ҳар йили 18 декабрь куни байрам сифатида нишонланади. Араб тилидаги минглаб сўзлар дунёнинг кўплаб тилларида, ҳатто айрим Европа тилларида ҳалигача қўлланилади. Жумладан, юнон тилида 100 дан ортиқ, француз тилида 700, инглиз тилида 900, пор тугал тилида 1000 ва испан тилида 4000 дан зиёд асл келиб чиқиши арабча бўлган сўзлар мавжуд.
Бу борада Осиё давлатлари яққол етакчи бўлиб, ўзбек, форс, урду ва шу каби бошқа тиллар сўз бойлигининг катта қисмини араб ти лидан олинган сўзлар ташкил қилади. Урду тилидаги арабча сўзлар улуши 30% га, форс тилида 40% га яқин бўлса, филология фанла ри номзоди Фотиҳ Абдуллаев тадқиқотларига кўра, ўзбек тилида бу кўрсаткич 55% ни ташкил этади.
Республикамиз мустақилликка эришгач унинг Шарқ мамлакатлари билан иқтисодий, сиёсий, маданий алоқалари анчайин ривожланди. Қолаверса, эришилган мустақиллик араб тилини ўрганиш ва шу тилга алоқадор айрим соҳалар олдида қўйилган сунъий тўсиқларни олиб ташлади. Шарқ тилларини, хусусан, араб тилини ўрганиш соҳасидаги чекловлар бартараф этилди. Айниқса, ҳозирги вақтда хорижий тилларни ўрганиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Бу эса араб тилини ўрганувчилар учун ўзбек тилида битилган ҳар хил қўлланма ва дарсликларга эҳтиёж борлигини кўрсатди. Шу са бабдан таълим-тарбия даргоҳлари замон талабига жавоб берадиган инновацион услубга асосланган, самарали араб тилини ўзида му жассам қилган, ўқув қўлланмаларни яратиш устида изланиш олиб бормоқдалар.
Қўлингиздаги ушбу китоб ҳам шундай изланишлар самараси ўла роқ юзага келди. Китоб кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган бўлиб, унда араб грамматикаси содда ва тушунарли услубда баён қилинган. Зеро, давлатимиз раҳбари айтганларидек: «Биз рақобат дош давлат қуришни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйган эканмиз, бундан буён мактаб, лицей, коллеж ва олий ўқув юрти битирувчила ри камида иккита чет тилини мукаммал билишлари шарт. Бу қатъий талаб ҳар бир таълим муассасаси раҳбари фаолиятининг асосий ме зонига айланиши лозим».

«Кўкалдош» ўрта-махсус ислом билим юрти мудири, Турон фанлар академияси академиги Абдулҳаким қори Матқулов


Тузувчи: Абдуғофур Садр
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Сана:  2024 йил
Ҳажми: 160 бет
ISBN: 978-9910-731-93-8
Муқоваси: юмшоқ


МУНДАРИЖА
 Муқаддима
 Биринчи дарс
 Иккинчи дарс
 Учинчи дарс
 Тўртинчи дарс
 Бешинчи дарс
 Олтинчи дарс 
 Еттинчи дарс
 Саккизинчи дарс
 Тўққизинчи дарс
 Ўнинчи дарс
 Ўн биринчи дарс
 Ўн иккинчи дарс
 Ўн учинчи дарс
 Ўн тўртинчи дарс
 Ўн бешинчи дарс
 Ўн олтинчи дарс
 Ўн еттинчи дарс
 Ўн саккизинчи дарс
 Ўн тўққизинчи дарс
 Йигирманчи дарс
 Йигирма биринчи дарс
 Йигирма иккинчи дарс
 Йигирма учинчи дарс

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Араб тили дарслиги» биринчи китоб
38 500 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 4892
  • Вазни: 0.40кг
  • ISBN: 9789910731938
Сотилган сони: 100
Кўрилган сони: 5307
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.