Menu
Your Cart

«Ад-дурусун-наҳвия» (Араб ва ўзбек тилларининг қиёсий грамматикаси 3-4-қисмлар)

«Ад-дурусун-наҳвия» (Араб ва ўзбек тилларининг қиёсий грамматикаси 3-4-қисмлар)
йўқ

«Ад-дурусун-наҳвия»
(Араб ва ўзбек тилларининг қиёсий грамматикаси 3-4-қисмлар)

МУҚАДДИМА

Ушбу қўлланма араб тили грамматикаси — наҳв қоидаларини содда ва осон ўргатиш мақсадида иқтидорли олимлар томонидан ёзилган. Муаллифлар қўлланмани тўрт қисмга бўлиб, соддадан мураккабга аста-секин ўтиш йўлидан боришган. Сизга ҳавола этилаётган «Ад-дурусун-наҳвия»нинг биринчи китоби 44 та қоида ва изоҳларни ўз ичига олади. Қоидалар ҳурматли талабаларимизга ўзлаштириш осон ва қулай бўлиши учун эслатма, шарҳ ва изоҳлар билан қисқача ва содда усулда тушунтирилди. Китобни янада бойитиш ва осонлаштириш толиби илмларимиз зеҳнида мустаҳкам қолиши учун қоидаларга мос равишда жадваллар берилди. Қоидалардаги атамалар қора ва қалин, қия ҳарфларда ажратиб кўрсатилди. Гапнинг бош ва иккинчи даражали бўлакларининг фарқлари қиёслаш орқали яна ҳам тушунарли қилиб берилди. Биринчи китобнинг сўнгида араб тилини яхши тушуниш учун ўзбек тили грамматикасини ҳамда қоидаларда келган гапларнинг грамматик таҳлили ҳам берилди. Ушбу «Ад-дурусун-наҳвия» китоби тўрт қисмдан иборат. Илм толиблари китобнинг 1 ва 2-кисмларини ўқиб кифояланмасликлари керак. Наҳв илмини мукаммал эгаллаш учун 3 ва 4-қисмларни ҳам чуқур ўрганиш лозим. Бу ўқувчига араб тилини ўрганишида катта кўмак беради. Китоб араб адабий тили қоидалари ўзбек адабий тили қоидаларига қиёслаб таржима қилинди. Чунки араб тилини она тилимизга қиёслаб ўрганишда тил янада чуқурроқ ўзлаштирилади. Маълумки, араб тилида фақат ундош ҳарфлар ёзилади, унли ҳарфлар эса кўпинча ҳаракатлар билан ифодаланиб, уларни ўқувчининг ўзи ўрнига қўйиб ўқиши керак. Табиийки бу иш бироз қийинчилик туғдиради. Ана шу қийинчиликни енгиллатиш, шунингдек, сўзларга эъроб қўйишда кўмак бўлиши учун ушбу «Ад-дурусун-наҳвия» араб тили наҳв қоидалари китоби ўзбек тилига ўгирилди. Маълумки, ҳар бир тил грамматикага доир ўз атамалари билан ўргатилади. М: рус тилида «от»ни «имя существителное», «феъл»ни «глагол» деб, ўргатиб келинган. Араб тили ҳам шу каби ўргатилиши керак. Буюк аждодларимиз Имом Бухорий, Абул Қосим Замахшарий, Абу Наср Фаробий ва бошқа алломалар араб тилида ижод қилганлар. Улар асарларида грамматик таҳлил билан бирор бир гапни тушунтирмоқчи бўлсалар, албатта, араб тили атамалари билан тушунтирганлар. Шунинг учун ҳам ҳар бир тилни ўрганишда ўша тил атамаларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

Шу нуқтаи назардан ҳам мазкур қўлланма араб тилини ўрганишда талабаларга катта ёрдам беради.


Таржимон: Абдулқаюм Ҳикматов
Нашриёт: «Hilol Nashr»

Сана: 2023 йил
Ҳажми: 592 бет
ISBN: 978-9943-9132-6-4
Ўлчами: 60х90 1/16
Муқоваси: қаттиқ

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Ад-дурусун-наҳвия» (Араб ва ўзбек тилларининг қиёсий грамматикаси 3-4-қисмлар)
97 500 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: C4139
  • Вазни: 0.60кг
  • ISBN: 9789943913264
Сотилган сони: 69
Кўрилган сони: 18218
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.