«Дуолар қўрғони» 1-2-китоблар
Қуръоннинг «Бақара» сурасида Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло дебдур: «Бас, Мени эслангиз, Мен ҳам сизларни эслайман ва Менга шукур қилингиз ва Мени инкор қилмангиз!» («Бақара», 152) Мўмин-мусулмонлар Қуръоннинг «Ихлос» сурасини мудом зикр этиб юришлари зарур: «У - Аллоҳ бирдир (яъни унинг ҳеч кандай шериги йўқдир. У яккаю ёлғиздир). Аллох (барча ҳожатлар билан) кўзлангувчидир (яъни барча ҳожатлар Ундан сўралади, аммо у ҳеч кимга муҳтож эмасдир). У туғмаган ва туғилмагандир (яъни Аллоҳнинг ўғил-қизи ҳам, ота-онаси ҳам йўкдир. У азалий ва абадий Зотдир). Ва ҳеч ким У Зотга тенг эмасдир». Зотан, Муҳаммад с.а.в. буюрганларидай: «Тилинг ҳеч қачон Аллоҳ зикридан тўхтамасин!» Ушбу рисолада мўмин-мусулмонлар кеча-кундузги фаолиятлари давомида кай ҳолат ва қай фурсатда Аллоҳ таоло номини Куръоннинг кайси оятларини зикр этган ҳолда ёдга олишлари кераклиги баён этилган. Аслида бу оятлар турли китобларда баён этилган бўлиб, мухтарам китобхонларга кулайлик яратиш максадида тузувчи уларни ушбу мухтасар рисолага жамлаган.
МУҚАДДИМА (1-китоб)
Барча хамд Аллохга хосдир! Биз у Зотга ҳамдлар айтамиз. Ундан мадад тилаймиз, истифорлар сўраймиз! Нафсларимизнинг ва амалларимизнинг ёмонлигидан Ўзи асрашини ўтинамиз. Зеро, Аллох хидоятга бошлаган инсонни хеч ким йўлдан адаштира олмас ва у адаштирган кимсани хеч ким ҳидоятга етаклай олмас. Аллохдан ўзга илох йўқлигига гувоҳлик берамиз. У ёлгиз ва шериксиз Зотдир. Яна гувоҳлик берамизки, Муҳаммад с.а.в. Унинг бандаси ва расулидир. У Зотга, аҳли оилаларига, асхобларига ва уларга чин амаллар билан киёматга кадар эргашган барча мўминларга Аллоҳнинг кўпдан-кўп салоти-саломи бўлсин. Ушбу рисолада зикрий шарҳлар ифодаланган бўлиб, асл асосларда топилган бир ёки икки манбани айтиш билан кифояланилди. Ушбу китобчани тузган, нашр этган ёки нашр этилишига сабаб бўлган, ўкиган кишилар учун ҳам Аллоҳнинг рахмати, саломи булсин.
МУҚАДДИМА (2-китоб)
Аллоҳга ҳамдлар ва мақтовлар бўлсин. Ундан ёрдам сўраймиз. Нафсларимиз ёмонлиги ва амалларимиз хатоликларидан Аллоҳнинг паноҳига ўтамиз. Аллоҳ кимни ҳидоят қилса, уни ҳеч ким адаштира олмас ва Ул Зот адаштириб қўйган кишини бирон кимса ҳидоят қила олмас. Ёлғиз Аллоҳдан бошқа ибодатга ҳақли бирор илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман. Унинг шериги йўқ ва Муҳаммад с.а.в. Ул Зотнинг бандаси ва элчиси эканлигига гувоҳлик бераман. Аллоҳ таолодан у Зотга, аҳли байтларига ва саҳобаи киромларига салавоту саломлар бўлсин. Ушбу рисола «Қуръон ва суннатдаги дуолар» ҳамда «Қуръон ва суннат асосида дам солиб даволаш» номли китобларнинг мухтасар шакли бўлиб, фойдаланиш осон бўлиши учун дуо бўлими қисқартирилди ҳамда баъзи дуолар ва фойдали маълумотлар қўшилди. Аллоҳ азза ва жалладан гўзал исмлари ва олий сифатлари билан ёлвориб сўрайманки, ушбу фақат ўз розилиги учун амалга оширмоқликни насиб айласин. Зеро, Аллоҳ таоло бунга қодир бўлган Зотдир. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)га, ул Зотнинг аҳли байтларига, барча саҳобаи киромларига, то қиёматга қадар уларга чиройли амаллар билан эргашганларга Аллоҳнинг раҳмати ҳамда саломи бўлсин.
Тузувчи: Суннат Хўжаахмедов
Нашриёт: «O`qituvchi» нашриёти
Сана: 2021
Ҳажми: 1-китоб: 144 бет, 2-китоб: 200 бет
ISBN: 1-китоб: 978-9943-22-510-7; 2-китоб: 978-9943-22-511-4
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: юмшоқ
«Дуолар қўрғони» 1-2-китоблар
31 500 сўм
- Stock: Мавжуд
- Код: 2840
- Вазни: 0.26кг
- ISBN: 9789943225107
Сотилган сони: 2
Кўрилган сони: 11359