Кўпдан бери Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳнинг китобларини ўқувчиларимизга такдим этиб келамиз. Ҳазрат ҳар бир масалага ўзгача ёндашади, бошқалар эътибор қилмаган жиҳатларни ёритиб беради. Шу жиҳатлари билан у кишининг китоблари халқ орасида хуш кайфият билан кутиб олинмоқда. Қўлимиздаги ушбу дин ва охират мавзусига бағишланган рисола ҳам юқорида айтганимиз ўзгачаликдан холи эмас... Кўпчилигимиз ҳали ҳам диннинг моҳиятини чини билан англаб олганимиз йўқ. Масалан, масжидда бошқа одаммиз, бозорда — бошқа, худойиларда бошқачамиз, тўйда яна бошкача... Ҳолбуки, Ислом дини инсониятнинг ҳар бир лаҳзаси, ҳар бир қадами тўғри бўлиши учун индирилган диндир... Рисоламизнинг иккинчи қисми ҳам муҳим мавзуга бағишланган. Ҳаёт фақат шу дунёдан иборат эмас. Охират ҳақ! Шундай экан, у ҳақда ўйлашимиз, ғам-ташвишини қилишимиз нафақат у дунёмиз учун, балки ушбу дунëмиз учун ҳам кони фойдадир. Китобчамиз ўқувчиларимизга мана шу мавзуларда фикр юритишига ёрдам беради деб умид қиламиз.
- Stock: Мавжуд
- Код: 3645
- Вазни: 0.15кг
- ISBN: 9789943835931