Menu
Your Cart

«Саҳиҳи Муслим шарҳи» 1-жилд

«Саҳиҳи Муслим шарҳи» 1-жилд
«Саҳиҳи Муслим шарҳи» 1-жилд
«Саҳиҳи Муслим шарҳи» 1-жилд
«Саҳиҳи Муслим шарҳи» 1-жилд

«Саҳиҳи Муслим шарҳи» 1-жилд


Мазкур нашр улуғ муҳаддис Абул Ҳусайн Муслим ибн Ҳажжож Найсобурий томонидан битилган, олти ишончли ҳадис тўплам орасида иккинчи ўринда турадиган «Саҳиҳи Муслим» китобининг илмий-изоҳли таржимаси шарҳ ва тадқиқотига бағишланган.


«Саҳиҳи Муслим»нинг бу жилдида 1-396-ҳадислар мотуридий ақийдаси ва ҳанафий мазҳабига кўра батафсил изоҳланган. Ҳадислардан ҳукм олишнинг мазҳаблар бўйича талқини, турли оқим ва фирқаларнинг фикрлари ҳамда бузуқ қарашларига раддиялар келтирилган. Ровийлар ҳаёти ҳақидаги илмий маълумотлар билан бойитилган. Асарда келтирилган ҳадисларни тўғри тушуниш ва талқин қилиш ҳақида илмий йўналишлар тавсия этилган.


Асар Ўзбекистон Халқаро Ислом Академияси, Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти (Олий Маъҳад), «Мир Араб» олий мадрасаси, Ҳадис илми мактаби ўқув жараёнларида, шунингдек, Ислом манбашунослиги, тарихчи-манбашунос мутахассисликлари бўйича таълим олувчи бакалавриат ва магистратура талабалари, мустақил тадқиқотчилар ҳамда кенг жамоатчилик учун мўлжалланган.



Таржима ва изоҳлар муаллифлари: 
Ҳикматуллоҳ Абиев, Абдуллатиф Аллоқулов, Ойбек Ҳошимов, Маҳмуджон Абдураҳимов
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Сана: 2023 йил
Ҳажми: 640 бет
ISBN: 978-9943-9429-7-4
Ўлчами: 70×100 1/16
Муқоваси: қаттиқ



Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2023 йил 11 апрелдаги 01 - 07/2614 - рақамли хулосаси асосида чоп этилди. 



Мундарижа


Имом Муслим раҳматуллоҳи алайҳ

Ҳадис эшитиш учун сафар қилиш ва машҳур устозлар

Имом Муслимнинг машҳур шогирдлари

Имом Муслимнинг зуҳди ва тақвоси

Имом Муслим раҳматуллоҳи алайҳнинг фазилати ва

камолотининг эътироф этилиши

Имом Муслим раҳматуллоҳи алайҳнинг илмий мероси

«Саҳиҳи Муслим»нинг мартабаси

«Саҳиҳи Муслим» асарининг ёзилиш сабаби

Ёзилиш услуби ва таснифлашга эътибор

Таржиматул боб

Олти саҳиҳ тўпламлардан ирода қилинган мажмуалар

«Саҳиҳул Бухорий» билан «Саҳиҳи Муслим»нинг ўзаро таққоси

«Саҳиҳи Муслим»нинг ровийлари

«Саҳиҳи Муслим»даги мурсал ва мунқатиъ ривоятлар

«Саҳиҳи Муслим»да Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳдан нима

учун ҳадис ривоят қилинмаган?

«Муновала», «вижода» ва «ижоза» тўғрисидаги баҳс

Китобат ва рисолалар тўғрисидаги баҳс

«Саҳиҳи Муслим»нинг шарҳлари

Имом Муслим раҳматуллоҳи алайҳнинг вафоти


«Саҳиҳи Муслим»нинг муқаддимаси

Басмала тўғрисидаги баҳс

Анвар Шоҳ Кашмирий раҳматуллоҳи алайҳнинг таҳқиқи

Басмалада айнан учта исм нима учун хоссатан зикр қилинган?

Басмаладаги «бо» ҳарфининг мутааллиқи қаерда бўлади?

Басмаланинг фазилатлари

«Аллоҳ» лафзи ҳақидаги баҳс

Расул ва набий ўртасидаги фарқ

Таъна-дашном сабаблари

Биринчи даражали ровийлар

Тўртинчи табақа

Ҳадисни қисқартириш мумкинми?

Барча ҳадисларнинг сон-саноғи қанча

Ҳадис тўқувчиларнинг бир нечтаси

Ҳадис тўқишнинг сабаблари

Тўқима ҳадисларни билиш йўллари

Ҳадис тўқувчиларнинг манбалари

Ҳадиси мункар ровийлар

Мункар ҳадиснинг таърифи

Қабул қилинадиган зиёдали ривоятларга мисол

Қабул қилинмайдиган зиёдаликка мисол


Китобнинг ёзилиш сабаби ва фойдаси

1-Боб: Ишончли ровийлардан ривоят қилиш ва

каззоб ровийларни тарк қилиш вожиблиги

Мазкур даъвога суннатдан далил

«Таҳвийл» борасида сўз

2-Боб: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга

ёлғонни ёмон экани

3-Боб: Эшитган ҳамма нарсасини сўзлашдан қайтариқ

4-Боб: Заиф ровийлардан ривоят қилишдан қайтариқ ва

уларнинг ривоятини қабул қилишда эҳтиёт бўлиш

5-Боб: Санад билан ривоят қилиш диндан ва ривоятлар фақат

ишончли ровийлардан қабул қилинишининг баёни

6-Боб: Ҳадис ровийларининг айбларини очиқлаш ва

бу борада имомларнинг сўзлари

Ровийларни жарҳ ва таъдил қилишнинг бир неча қоидалари

Жарҳ ва таъна-дашномнинг лафзлари

7-Боб: Муъанъан ҳадис билан далилланишнинг дурустлиги

Мусрал ҳадиснинг таърифи ва ҳукми

Тадлис ва тадлис қилувчи борасидаги баҳс

Пайғамбар алайҳиссаломга нисбатан дуруду саломлар айтиш

«Розияллоҳу анҳу» жумласининг ишлатилиши


Иймон китоби

Иймоннинг моҳияти

Иймоннинг ҳақиқати

борасидаги машҳур таълимот

Иймон камайиб, кўпайиб турадими?

Иймон ва Ислом сўзлари

Иймонда истисно масаласи

Иймоннинг ўрни

1-Боб: Иймон, Ислом, эҳсон ва тақдирнинг баёни

Тақдирнинг баёни

Тақдирнинг таърифи

Тақдирга иймон келтириш

Тақдир ва қазо

Тақдир масаласида турли таълимотлар бор

Жаброил ҳадиси шарҳи

Қиёматнинг аломатлари

«Жаброил ҳадиси»дан олинадиган фойдалар

2-Боб: Беш вақт намоз ва Ислом арконлари баёни

3-Боб: Ислом арконлари ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу

алайҳи васалламдан савол сўраш

4-Боб: Жаннатга киришга сабаб бўладиган иймон

5-Боб: Исломнинг арконлари ва унинг энг катта устунининг баёни

Беш аркон тартиби

6-Боб: Аллоҳ таолога, унинг Расулига ва дин ҳукмларига иймон келтиришга буйруқ ҳамда Абдулқайс элчисининг қиссаси

7-Боб: Ислом шариатларига даъват қилиш ва Муоз ибн Жабал

розияллоҳу анҳу қиссаси

10-Боб: Тавҳид ақийдасида вафот этган киши аниқ

жаннатга киришига далил

Тавҳиднинг таърифи

Банданинг Аллоҳ таолодаги ҳаққи борасидаги баҳс

Ибодатнинг таърифи

Ширкнинг таърифи

11-Боб: Аллоҳ таолони Робб, Исломни дин ва Муҳаммад

алайҳиссаломни пайғамбар эканига рози бўлган киши

12-Боб: Иймоннинг аъло ва қуйи шуъбалари баёни

Ҳаёнинг таърифи ва турлари

13-Боб: Истиқомат – Ислом сифатларининг жамловчиси

Истиқомат сўзининг моҳияти

14-Боб: Ислом аҳкомларининг бир-биридан афзал

бўлиши ва қайсиниси афзалроқ эканининг баёни

15-Боб: Хислатлар баёни, ким улар билан сифатланса,

иймон ҳаловатини топади

16-Боб: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни

яхши кўриш вожиблиги

Муҳаббатнинг энг катта сабаблари

17-Боб: Киши ўзи учун яхши кўрган нарсани мусулмон биродари

учун ҳам яхши кўриши иймон тақозосидир

18-Боб: Қўшнига азият етказишнинг ҳаромлиги

19-Боб: Қўшнини ва меҳмонни икром қилишга ундаш

20-Боб: Амримаъруф ва наҳйи-мункар иймондан эканининг баёни

«Амримаъруф» ва «наҳйи-мункар» сўзларининг таърифи

21-Боб: Мўминларнинг иймонидаги тафовут ва яманликларнинг

иймондаги устунлиги

22-Боб: Жаннатга мўминлардан бошқалар кирмайди

23-Боб: «Дин – хайрихоҳликдир» сўзининг баёни

24-Боб: Иймон гуноҳлар билан нуқсонли бўлади

25-Боб: Мунофиқларнинг белгилари баёни

26-Боб: Мусулмон биродарига «эй кофир»,

деган кишининг ҳукми

27-Боб: Отасидан тонган кишининг иймонининг ҳукми

28-Боб: «Мусулмонни сўкиш фосиқлик, уни

қатл қилиш куфр» ҳадиси баёни

29-Боб: Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг

«Мендан сўнг кофир бўлманглар» деган сўзлари

30-Боб: Насабга тил теккизганга ва айтиб йиғловчига

куфр сўзини ишлатилиши ҳақида

33-Боб: Ансорийларни ва Алий розияллоҳу анҳуни

яхши кўриш иймоннинг бир бўлаги

34-Боб: Тоат-ибодатнинг камлиги сабабли иймон

ҳам нуқсонли бўлиши

37-Боб: Ширк энг қабиҳ гуноҳ бўлиши ва ундан кейинги

энг катта гуноҳ баёни

38-Боб: Гуноҳи кабиралар ва уларнинг энг катталари

Сағира ва кабира гуноҳларнинг тақсимотидаги ихтилоф

Сағира ва кабира гуноҳлар таърифидаги ихтилофлар

Сеҳрнинг таърифи ва тақсимоти

Сеҳр ва сеҳргарнинг ҳукми

Ширкнинг таърифи ва тақсимоти

Тавҳиднинг таърифи ва унинг қисмлари

39-Боб: Кибрнинг ҳаромлиги ва унинг баёни

40-Боб: Ким Аллоҳ таолога бирор нарсани шерик қилмай

вафот этса, жаннатга киради

42-Боб: Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким

бизга қарши қурол кўтарса, биздан эмас» деган сўзлари

43-Боб: Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг

«Ким бизга алдамчилик қилса, биздан эмас» деганлари

44-Боб: Юзга уруш ва ёқаларни йиртиш ҳаромлиги

45-Боб: Чақимчиликнинг қаттиқ ҳаромлиги баёни

46-Боб: Кийимни тўпиқдан пастгача тушириб

юриш мумкин эмаслиги

47-Боб: Инсон худкушлик қилиши қаттиқ ҳаром экани

48-Боб: Ғанимат молига хиёнат қилишнинг ҳаромлиги

ҳамда жаннатга фақат мўминлар кириши ҳақида

50-Боб: Қиёматга яқин бўладиган шамол ҳақида

51-Боб: Фитналар юзага келишидан олдин амал қилиб

қолишга тарғиб

52-Боб: Мўмин амали йўқ бўлиб кетишидан қўрқиши ҳақида

53-Боб: Жоҳилият амаллари сабабли жавобгар қилинадими?

54-Боб: Ислом ўзидан олдингисини ўчириб юбориши ва

Амр ибн Оснинг қиссаси

Ўтган гуноҳларни мағфират этилиш қоидаси ва бу борада

олимларнинг фикрлари

55-Боб: Исломни қабул қилган кофирнинг олдинги

яхши амалларининг ҳукми

56-Боб: Чин иймон ва унинг ихлоси ҳақида

57-Боб: Аллоҳ таоло (инсонга) тоқати етганни юклаши баёни

58-Боб: Аллоҳ таоло қалб васвасасини авф этиши

59-Боб: Банда яхшиликни (қилишни) ирода қилса

(қилди деб) ёзилади, ёмонликка шайланса ёзилмайди

Васвасанинг таърифи ва турлари

60-Боб: Иймон (ҳолати)да васваса баёни

61-Боб: Ёлғон қасам билан мусулмоннинг ҳаққини олиб

қўядиган кишига таҳдид

64-Боб: Омонатнинг кўтарилиши ва қалбларнинг фитнага

дучор бўлиши

65-Боб: Ислом ғариб бўлиб бошланди ва ғарибликка қайтади

66-Боб: Охирзамонда иймоннинг кетиши

67-Боб: Қўрққанда иймонни яшириш

68-Боб: Иймони заифлиги учун иймонига хатар

қилган кишининг қалбини Исломга улфат қилиш

69-Боб: Далилларнинг пухталиги билан қалбдаги

хотиржамлик ортиши

70-Боб: Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи

васаллам рисолатига иймон келтириш фарзлиги

71-Боб: Ийсо ибн Марямнинг осмондан тушиб, Муҳаммад

соллаллоҳу алайҳи васаллам шариатига кўра ҳукм юритиши



Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Саҳиҳи Муслим шарҳи» 1-жилд
130 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 4466
  • Вазни: 1.08кг
  • ISBN: 9789943942974
Сотилган сони: 24
Кўрилган сони: 7668
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.