Menu
Your Cart

«Ҳилол» журналининг 3-сони

«Ҳилол» журналининг 3-сони
«Ҳилол» журналининг 3-сони
йўқ
«Ҳилол» журналининг 3-сони
«Ҳилол» журналининг 3-сони

«Ҳилол» диний-маърифий, ижтимоий-адабий журналининг 3-сони

    Аллоҳ таолонинг одамзотга берган беҳисоб неъматларини эътироф этиш, уларга шукрона келтириш киши диёнатининг кўринишларидан биридир. «Шукр» сўзи «миннатдорлик» маъносини билдириб, истилоҳда яхшилик қилувчининг яхшилигини мамнунлик билан эътироф этишга айтилади.

    Агар атрофга озгина тафаккур назари билан қарасак, Аллоҳ таоло бизларга ато этиб қўйган беҳисоб неъматлар ичида эканимизни ҳис этардик. Аллоҳ таоло бандаларига турфа неъматларни ато этиш билан бирга, Ер юзидаги жамики наботот, ҳайвонот ва жамодотни уларга бўйсундириб қўйган. Шунингдек, тўлақонли ҳаёт кечириш учун зарур куч-қувват, жисмоний баркамоллик, саломатлик, уйқу, хотиржамлик, тинчлик-осойишталик кабилар ҳам ниҳоятда зарур. Банданинг Аллоҳ таоло розилигини топишидаги иймон, илм, ибодат, ихлос, ҳидоят ва ахлоқ каби неъматлар эса ҳаммасидан ҳам қийматли ва муҳим. Неъматларнинг энг афзали эса охират саодати ва Роббимизнинг висолидир.

    Аслида Аллоҳ таоло бизга берган ҳамма нарса неъмат саналади. Оқил киши илм ва чиройли хулқни неъмат деб ҳисобласа, жоҳилга лаззат ва шаҳватлар неъмат кўринади. Баъзиларга бойлик, мансаб энг яхши неъмат туюлса, айримлар булардан ўзини олиб қочади. Кимгадир неъмат туюлган нарса бошқа биров учун офат-балодир. Ҳаммамиз энг афзал неъматлар ичидамиз. Нафасимизнинг кириб-чиқиб тургани, юртимизнинг тинчлиги, етарли озуқа ва кийим-кечагимизнинг борлиги, ҳаво ва сув, фарзандлар – буларнинг ҳаммаси Аллоҳ таолонинг улуғ инъомидир. Бунинг эвазига эса биздан фақат бир нарсани – Ўзига итоатни, неъматларига шукр этишимизни талаб қилади, холос. Неъматга шукр қилинмаса, у заволга учрайди, йўқолади.

    Берилган неъматларга шукр қилиш фақат Аллоҳ таолони таниш, У яхши кўрадиган нарсаларни билиш билан камолига етади. Парвардигорини яхши танимаган банда Унинг неъматлари қадрига ҳам етмайди. Зеро, шукрнинг маъноси Аллоҳ неъматларини Ўзи яхши кўрадиган ва рози бўладиган жойларга ишлатишдир. Бунинг акси куфроналик, яъни неъматларни тарк этиш ёки Аллоҳ ёмон кўрадиган ерларда фойдаланиш бўлади.

    Шукрнинг даражалари ниҳоятда кўп: банданинг Аллоҳ таоло ўзига ато этган неъматларига шукр айтишдаги ожизлигини ҳис этиши – шукр. Аллоҳнинг буюк мағфирати ва гуноҳларни беркитишини англаш – шукр. Ўзи муносиб бўлмаса ҳам, Аллоҳ шунча неъматларни бериб қўйганини эътироф этиш – шукр. Неъмат келганида чиройли тавозе кўрсатиш ва Аллоҳга таслим бўлиб, садоқат кўрсатиш ҳам – шукр. Неъматнинг етиб келишида восита бўлганларга раҳмат-миннатдорчилик айтиш – шукр. Неъмат берувчи Зотга эътироз билдиришдан сақланиш ва чиройли одоб кўрсатиш – шукр. Неъматни чиройли қабул қилиб олиш ва кичигини ҳам катта деб билиш – шукр. Энг асосийси, шукр этишнинг ўзи Аллоҳ таоло неъматларидан бири эканини англаш ҳам шукрдир.


Исмоил МУҲАММАД СОДИҚ,
«HILOL-NASHR» нашриёт-матбаа 
мажмуаси раҳбари, журнал бош муҳаррири

Ғоя муаллифи: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
Бош муҳаррир: Исмоил Муҳаммад Содиқ
Бош муҳаррир ўринбосари: Аҳмад Муҳаммад Турсун
Мухбир: Сирожиддин Сотволдиев
Масъул котиб: Маҳмуд Маҳкамов
‎Номи: «Hilol» диний-маърифий, ижтимоий-адабий журналининг 3-сони
Нашриёт: «Hilol» нашриёт-матбааси‎
Сана: 2019 йил
Ҳажми: 48 бет‎
ISSN: 2181-9858‎
Ўлчами: 60×84 1/8
Муқоваси: юмшоқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 11 апрелдаги 1938-сонли тавсиясига асосан нашр қилинди. Ўзбекистон Республикаси Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида рўйхатга олинган. Гувоҳнома рақами: 0980

УШБУ СОНДА:

ТАФСИР
Шукрнинг васфи

ҲИКМАТ
Шукрнинг кўлами

ҲАДИС ШАРҲИ
Яхшиликка ташаккур айтиш

НУКТА
Инсонийлик ойнаси

ЯХШИЛИККА ЧОРЛАШ
Албатта зиёда бўлур  

ФИҚҲ
Поклик ва нажосат ҳақида

«ҲИЛОЛ» МЕҲМОНИ
Ислом фақат яхшиликка чақиради

САҲОБАЛАР ҲАЁТИ
Икки нур эгаси 

АДАБИЁТ
«Ашъори адаб – девони адаб»

ЁДНОМА
Тоҳир Малик ҳақида сўз

ТАРБИЯ
Чиройли хулққа илк қадам

АХЛОҚ
Ҳаё пардаси нозик...

МУЛОҲАЗА
Аччиқ эътироф

МУСЛИМАЛАР САҲИФАСИ
Қиз фарзанд улуғ насибадир

СИНОАТ
Ашаддий ёлғончини танийсизми?

ОДОБ
Сиз қандай кўришасиз?

СИЗДАН МАКТУБ
Илм уммонидан қатра

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Ҳилол» журналининг 3-сони
6 000 сўм
  • Stock: йўқ
  • Код: 1937
  • Вазни: 0.15кг
  • ISBN: 21819858
Сотилган сони: 103
Кўрилган сони: 55447
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.