ЎТИШ>


Излаш
0
Саватча
Чегирма Янги саҳифа

«Яхшилик ва силаи раҳм» 1-2-жузлар


  • 49,000 сўм





Улашиш:

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг икки жилдлик «Яхшилик ва силаи раҳм» деб номланган китоблари.

Мазкур асар буюк ватандошимиз, Мовароуннаҳр диёридан чиққан қадим уламолардан бири, ҳижрий 246 санада вафот этган Ҳусайн ибн Ҳасан Марвазий раҳматуллоҳи алайҳининг «Китабул бирри вас-сила» номли китобларининг шарҳланган таржимасидир.
Ушбу нодир асар дийнимиздаги энг мўътабар ибодатлардан бири - яхшилик қилиш ва қариндош-уруғлик ришталарини бардавом қилиш, яъни силаи раҳм қилиш хақидадир.

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи: «Яхшилик ва силаи раҳм» (Икки жилд)
Нашриёт: «Hilol-nashr» нашриёт-матбааси
Сана: 2018 йил
Ҳажми: 312, 280 бет
ISBN: 978-9943-5112-2-4
Ўлчами: 84×108/32
Муқоваси: қаттиқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2017 йилдаги 7045-сонли тавсияси ила чоп этилган

Ушбу китобда қуйидаги масалаларга оид маълумотлар олишингиз мумкин:

1-жуз

Муҳаммад Саъийд Бухорийнинг муқаддимаси
Қўлёзманинг васфи
Шайхлари
Шогирдлари
Китобнинг илмий қиймати
Бирр ва силага оид китоблар
Муаллифнинг тутган йўли
Бирр ва сила маъноси ҳақида
Ота-онага яхшилик қилиш ва оққ бўлишдан огоҳлантириш ҳақида
Ота-онага яхшилик қилиш фазли ҳақида
Ота-онага яхшилик қилиш гуноҳлар мағфират қилинишига сабаблиги ҳақида
Ота-онанинг розилиги ва уларга яхшилик қилиш жаннатга элтиши ҳақида
Ота-онанинг бола ҳаққига ва зиддига дуоси ҳақида
Онанинг яхшилик ва итоатга ҳаққлироқ экани ҳамда отадан бу борада устин қўйилиши ҳақида
Мушрик онага силаи раҳм қилиш ҳақида
Бирр ва оққликнинг тафсири ҳақида
Иккисига яхшилик қилиш маъсият бўлмаган нарсаларда экани ҳақида
Иккисига яхшилик қилиш баъзи нафл ибодатлардан устинлиги ҳақида
Бола ота-онасининг яхшилигини қайтариши ҳақида
Ота-онага лутф кўрсатиш ва иккисига амр ва наҳй қилмаслик ҳақида
Ота-онанинг рағбатини рўёбга чиқариш уларга яхшилик қилишдан эканлиги ҳақида
Ота-онага оро бериш хизмати ҳақида
Отадан ўтиб кетмаслик, унга имом бўлмаслик ва олдида юрмаслик ҳақида
Ота-онасининг олдида эрталаб ва кечқурун қандай туриш ҳақида
Ота-онасига гапираётганда қўлини ишора қилиб кўтармаслик ҳақида
Ота-онага тик қарамаслик ҳақида
Бола отасининг қўлини қайтармаслиги ва у нима истаса қилишлиги ҳақида
Ота-онанинг рухсатисиз жиҳод, ҳаж, ҳижрат ва тижоратга бормаслик ҳақида
Ота-онани Аллоҳ ҳаром қилган нарсадан боғлаб қўйиш ҳақида
Ота-онага оққ бўлиш катта гуноҳларнинг каттаси экани ҳақида
Оққлик жазосининг бу дунёда бўлиши ҳақида
Ота-онасига оққ бўлганга Аллоҳ қиёмат куни назар солмаслиги ҳақида
Ота-онасига оққ бўлган жаннатга кирмаслиги ҳақида
Бола ота-онасига нима ила оққ бўлади?
Ота-онани сўкиш катта гуноҳларнинг каттаси экани ҳақида
Боланинг отаси билан мажлисда хусумат қилиши оққликдан экани ҳақида
Ўзидан оққлик гуноҳини кўтариш учун барча молини ота-онасига бериш ҳақида
Ота-онага ўлимидан кейин яхшилик қилиш ва уларнинг ўрнини босадиганлар ҳақида
Ота-онанинг вафотидан кейин уларга қилинадиган яхшилик ҳақида
Отанинг ўлимидан кейин унинг ака-укаларига силаи раҳм қилиш яхшиликдан экани ҳақида
Киши отасининг ўлимидан кейин унинг дўстига силаи раҳм қилиши яхшиликдан экани ҳақида
Отасининг дўстидан алоқани узиш ҳақида
Боланинг ота-онасининг ўлимидан кейин уларга дуоси ҳақида
Ота-онанинг ўлимидан кейин уларга атаб садақаи жория қилиш ҳақида
Холанинг ўрни ва унга яхшилик қилиш ҳақида
Амакининг ўрни ва унга яхшилик қилиш ҳақида
Катта аканинг ўрни ва унга яхшилик қилиш ҳақида
Эмизган онанинг ўрни ва унга яхшилик қилиш ҳақида
Дўстлик мерос қолиши ҳақида
Фарзандларга яхшилик қилиш ва уларга одоб бериш ҳақида
Болаларнинг оталардаги ҳаққлари тўғрисида
Ота-онанинг болаларга муҳаббати ва бу уларга яхшилик қилишга сабаб экани ҳақида
Болалар бахиллик ва қўрқоқлик сабаби ва Аллоҳнинг райҳонларидан экани ҳақида
Аҳли ва болаларини лозим тутиш фазли ҳақида
Онанинг болаларига меҳри фазли ва ўша унинг жаннатга киришига сабаблиги ҳақида
Болаларни гўзал одобли қилиш ҳақида
Болалар тарбиясида пўписа қилиш услубини қўллаш ҳақида
Опа-сингилни тарбия қилишнинг фазли
Қизларни мажбурламаслик ҳақида
Болалар муомаласида, ҳаттоки муҳаббат аломатларини изҳор қилишда ҳам адолат қилиш ҳақида
Болаларга меҳр кўрсатиш ва уларни севиш ҳақида
Болага меҳрибонлик кўрсатиш ота-онанинг вазифасидир
Ота-она ва аҳлу аёлга нафақа қилиш ҳақида
Ота-онага хизмат қилишнинг фазли ҳақида
Аҳлу аёлга хизмат ва уларга нафақа қилиш ҳақида
Аҳлу аёлга қилинган нафақа етти юз мартагача кўпайтирилиши ҳақида
Кишининг ўзи егулик бериб турган шахсни зое қилиши гуноҳ учун кифоя қилиши ҳақида
Ота-онага, сўнг болаларга ва кейин яқинларга нафақа қилиш ҳақида
Аҳлу аёл нафақаси садақа ва Аллоҳнинг йўлида экани ҳақида
Қизларга нафақа қилишнинг фазли ҳақида
Талоқ бўлиб қайтиб келганга нафақа қилиш ҳақида
Қаробати борга ва ғарийбга нафақа қилишнинг фазли ҳақида
Болаларни одамлардан тиланиб юрадиган ҳолда тарк қилгандан кўра бой ҳолларида тарк қилиш яхши экани ҳақида
Бинога нафақа қилиш ҳақида
Нафақада исроф қилмаслик ва ҳаддан ошмаслик ҳақидаги

2-жуз

Силаи раҳм ва уни кесиш ҳақида
Силаи раҳмнинг фазли ва уни кесишдан қайтариш ҳақида
Раҳмнинг эшик оғаси борлиги ҳақида
Раҳм Роҳмандан олингани ҳақида
Силаи раҳм аҳлнинг муҳаббатини кучайтириши ва ризқ ҳамда умрни зиёда қилиши ҳақида
Раҳм қиёмат куни уни боғлаш ёки кесишга гувоҳлик бериши ҳақида
Силаи раҳмга ёрдам бериши учун насабларни ўрганиш ҳақида
Энг оз боғланиш ила бўлса ҳам қариндошларни лозим тутиш ҳақида
Яхшига, фожирга ва кофирга силаи раҳм қилиш ҳақида
Мушрикка силаи раҳм қилиш ҳақида
Золим қариндошга яхшилик қилиш ҳақида
У зот таолонинг «Номини ишлатиб бир-бирингиздан сўровда бўладиганингиз Аллоҳдан ва қариндошлик(алоқалари)дан қўрқинг» деган қавли ҳақида
Раҳмни узишнинг маъноси ҳақида
Раҳмни узувчининг гуноҳи ҳақида
Ичида узувчи бор қавмга раҳмат нозил бўлмаслиги ҳақида
Раҳмни узишнинг уқубати бу дунёда тезлатилиши ҳақида
Қариндоши алоқани узса ҳам, уни боғлаб турган қариндош ҳақида
Садақа ва яқинларга садақа қилиш
Садақа сўровчининг қўлига тушишдан олдин Роббнинг қўлига тушиши ҳақида
Садақанинг садақа қилувчи кимса қолдирган нарсага яхши ўринбосар бўлишини таъминлаши ҳақида
Садақа бурҳон экани ҳақида
Садақа хатони ўчириши ва у ила Аллоҳ таоло гуноҳларни мағфират қилиши ҳақида
Садақа зарра оғирлигича бўлса ҳам, Аллоҳ таоло уни кўпайтириши ҳақида
Аллоҳ садақани ўстириши ҳақида
Садақа ёмон ўлимни қайтариши ҳақида
Садақа қиёмат куни ўз эгасига соя солиши ҳақида
Садақа тарозини оғир қилиши ҳақида
Ошкора садақа ҳақида
Садақанинг афзали камбағалнинг фақийрга етиб борадиган озгина нарсаси эканлиги ҳақида
Агар бир хурмонинг ярми билан бўлса ҳам, дўзахдан сақланиш ҳақида
Садақани эслатиш ва унга қизиқтиришда бардавом бўлиш ҳақида
Киши қанча садақа қилиши ҳақида
Садақа фақат аҳлу аёлдан ортгандагина бўлиши ҳақида
Сўровчини қайтармаслик, унга оз бўлса ҳам бир нарса бериш, ҳеч бўлмаса, ширин сўз айтиш ҳақида
Душманлик кекини сақлайдиган, улфат бўлмайдиган қариндошга қилинадиган афзал садақа ҳақида
Фақийр аҳл ва ақраболарга садақа қилишнинг фазли ҳақида
Қариндош сўраганда бирор нарса топилмаса, унга яхши ваъда қилиш ва гўзал тарзда қайтариш ҳақида
Тобеъинлар даврида одамларнинг сўрашдан иффат қилишлари ҳақида
Одамлардан сўрашни тарк қилиш ва садақа молни нуқсонга учратмаслиги ҳақида
Садақа қилувчи ва бахил мисоли ҳақида
Яхшилик, эҳсон ва садақалар жойлари ҳақида
Таълим бериш садақа экани ҳақида
Йўлдаги озор берувчи нарсани тозалаш каби атроф муҳитни ҳимоя қилишнинг фазли ҳақида
Манийҳа ҳақида
Манийҳани соғиб ичиб туриш учун берганнинг савоби ҳақида
Молни қарзга бериш ҳақида
Мискинга таом бериш ва бу Аллоҳга энг маҳбуб қурбатлардан экани ҳақида
Очни тўйдириш мағфиратни вожиб қилувчи амаллардан экани ҳақида
Очни тўйдириш жаннат эшикларининг биридан киритиши ҳақида
Яхшиликка далолат қилган кимса уни қилган билан баробар экани ҳақида
Қўшнининг ҳаққи тўғрисидалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўшни борасидаги васиятлари ҳақида
Қўшниларнинг яхшиси ҳақида
Солиҳ қўшни кишининг саодатидан экани ҳақида
Қўшнининг икроми ҳақида
Эҳсонни яқин қўшнидан бошлаб кейин узоғига ўтиш ҳақида
Яҳудий қўшнига эҳсон қилиш ҳақида
Қўшнининг ҳаққи, агар у фожир бўлса ҳам, соқит бўлмаслиги ҳақида
У зот таолонинг «Қаробат эгаси бўлган қўшни» деган қавлининг тафсири ҳақида
То ўнта уйгача қўшни экани ҳақида
Қўшниларидан яхшилигини манъ қилган киши ҳақида
Қўшни сўраганда баъзи нарсаларидан фойдаланиб туришга имкон бериш ҳақида
Бинони қўшни кўринадиган қилмаслик ҳақида
Ўзи тўқ, қўшниси оч ётган киши ҳақида
Қўшниларга таом ҳадя қилиш ҳақида
Ёмон қўшни ҳақида
Қўшниларига озор берадиган кимса мўмин бўлмаслиги ва жаннатга кирмаслиги ҳақида
Аёл қўшниларига озор берадиган аёл ҳақида
Ҳовлидан ҳовлига кўчиб юриш ёмон маийшат экани ҳақида
Қўшнилар озорига сабр қилиш ҳақида
Етимларга яхшилик қилиш
Бева ва мискинларга хизмат кўрсатиш ҳақида
Етимларни кафолатига олиш ҳақида
Етимларга яхшилик қилиш ва етимнинг бошини силаш ҳақида
Етимни таомига чақириш ва унга ўз таомидан едириш ҳақида
Етимга одоб бериш ҳақида
Етимнинг молини муҳофаза қилиш ҳақида
Хизматчи ва мамлукларга яхшилик қилиш
Мамлук биродаринг экани ҳақида
Хизматчиларга иш буюрганда улардан ҳисобот олиш ҳақида
Хизматчи ва мамлукларнинг муомаласи ва уларни уриш ҳақида
Мамлукни уриш ҳақида
Хизматчи ва мамлукларни кўпайтиришда яхшилик йўқлиги ва ҳожатга керагидан оширмаслик ҳақида
Ҳадялар ҳақида
Ҳадя олди-берди қилишга қизиқтириш ҳақида
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қилинган ҳадялар ҳақида
Нима учун ҳадя қилиниши ҳақида
Ҳадянинг нафсга таъсири ҳақида
Садақа қилинган камбағалдан ҳадя қабул қилиш ҳақида
Ҳожат тушиб тургандаги ҳадя ҳақида
Ҳадя берувчининг мукофоти ҳақида
Ҳадя берувчига айтиладиган гап ва ҳадянинг ажридан халос бўлиш кайфияти ҳақида
Ҳадяни қайтармаслик ҳақида

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
    Ёмон           Яхши

Ўхшаш маҳсулотлар