Излаш
0
Саватча
Чегирма

Биз ҳақимизда


Kitoblardunyosi.uz вебсаҳифасига хуш келибсиз!

Сиз ушбу саҳифамиз орқали уйингиздан чиқмаган холда китоб ва медиа маҳсулотларимизни харид қилишингиз мумкин. Ҳозирда саҳифамизда 1500 га яқин диний-маърифий, бадиий, илмий-оммабоп адабиётлар, жаҳон адабиёти дурдоналари, болалар учун китоблар, ўқув қўлланмалар ҳамда турли газета-журналлар тақдим қилинган. Саҳифамизда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг барча асарлари, шунингдек, Усмонхон Алимов, Тоҳир Малик, Ўткир Ҳошимов, Эркин Малик, Худойберди Тўхтабоев, Эркин Воҳидов ва бошқа кўпгина адибларимизнинг китоблари жойлаштирилган.
Kitoblardunyosi.uz саҳифаси Ўзбекистоннинг етакчи нашриётлари билан ҳамкорлик қилади. Шу боис, биз орқали «Ўзбекистон», «Шарқ», «Янги аср авлоди», «Мовароуннаҳр», «Akademnashr», «Navro'z», «Sano-standart» нашриётлари, «Xattot-press» нашриёт уйи, Ғафур Ғулом номли нашриёт-матбаа ижодий уйи, Тошкент ислом университетининг нашриёти ва бошқа ноширларнинг китобларини сотиб олишингиз мумкин. Саҳифадан китобларни Click, Payme, Upay, Woywo, Mbank каби Uzcard тўлов тизимлари орқали харид қилишингиз мумкин.
2017 йилдан VISA тизими орқали ҳам китобларни сотиб олиш йўлга қўйилди. Бу ўзига хос янгилик шарофати билан китобларни дунёнинг исталган нуқтасидан харид қилиш мумкин бўлди.

«Нilol-nashr» нашриёт-матбаа мажмуаси

«Нilol-nashr» МЧЖ нашриёт-матбаа мажмуасининг фаолият юрита бошлаганига олти йил бўлди. Шу вақт ичида босмахонада ўрнатилган матбаа дастгоҳлари, технологик ускуналар, қўлёзмадан тайёр китобгача бўлган жараёнларни тўла механизациялаш, матбаачиликнинг замонавий усулларини ишга солиш ва китоб нашр этишда энг илғор воситалардан фойдаланиш борасида мамлакатимиздаги етакчи матбаа корхоналарига тенглашиб қолди.

«Нilol-nashr» нашриёт-матбаа мажмуаси асосий фаолиятини қуйидаги йўналишларда олиб бормоқда:
Дарслик ва ўқув қўлланмаларини чоп этиш.
Илмий-маърифий, публицистик ва бадиий асарларни нашр этиш.
Қадоқлаш, этикетка, плакат, кўп рангли буклетлар ва бошқа реклама маҳсулотларини босиш.
Илмий-маърифий мазмундаги аудио ва видео маҳсулотлари тайёрлаш.
Китоб, аудио ва видеомаҳсулотлар савдоси.

«Нilol-nashr» НММ асосан мамлакатимиз аҳолисининг илмий-маърифий ва диний адабиётларга бўлган талабини бир қадар қондириш ишига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Ўтган қисқа вақт ичида у республиканинг атоқли олимларидан шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг кенг китобхонлар орасида машҳур бўлиб кетган кўп жилдли «Ҳадис ва Ҳаёт» китоблар туркуми, «Мукаммал саодат йўли», «Ижтимоий одоблар», «Зикр аҳлидан сўранг», «Қуръон илмлари», «Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар», «Суннитские вероубеждения» ва «Разногласия: причины и решения» (рус тилида), доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутийнинг «Мазҳабсизлик – бидъатдир», Саййид Мубаш-шир Тарозийнинг «Соф табиат дини», хитойлик олим Азизийнинг «Фаридиддин Аттор» асари, «Форс тили», «Араб адабий тили» дарсликлари каби ўнлаб китобларни нашр қилди. 
Айниқса мамлакатимиз Президентининг бевосита тавсияси билан «Олтин сил-сила» туркумида нашр этила бошлаган олтмиш жилдли ҳадислар тўпламини чоп этиш мазкур босмахонага топширилгани катта воқеа бўлди. Ушбу туркумга кирувчи «Саҳиҳул Бухорий» асарининг дастлабки уч жилдининг чоп этилиши «Нilol-nashr» нашриёт-матбаа мажмуаси фаолиятини янги босқичга кўтарди. 
Мазкур китоблар мазмуни ва безатилиши жиҳатидан ўзбек матбаачилигида янги саҳифа очди. Нашриётимиз ушбу китобнинг муқоваси туфайли Матбуот ва ОАВ ходимлари кунига бағишланган тантанали маросимда «Йилнинг энг яхши муқовачиси» номинацияси бўйича ғолиб деб топилди.

Босмахонада қуйидаги ишлаб чиқариш-технология цикли мавжуд:
Босишдан олдинги тайёрлов ишлари (Topsetter 74 СТР мажмуаси); 
HEIDELBERG дастгоҳларида чоп этиш; 
қаттиқ муқова (KOLBUS BF-40 дастгоҳи); 
термомуқова (Muller Martini); 
ип билан тикиш; 
қоғоз букиш (Heidelberg - Stahlfolder T52);
зарҳаллаш; 
кесиш (POLAR-78, Perfecta SDY-2);
HEIDELBERG Printmaster PM 74
HEIDELBERG Printmaster MOZP