Харид саватчасида 0 маҳсулот(лар) - 0 сўм

 

 

    Бугун, 2017 йил 29 сентябрда Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида Тошкент шаҳар, Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятлари ишлаб чиқарувчиларининг кўргазмаси иш бошлади. Уч кун давом этадиган ушбу кўргазмада «Ҳилол-нашр» нашриёти ҳам ўз маҳсулотлари – китоблар ва медиамаҳсулотлари билан иштирок этмоқда.

    Нашриётимиз кўргазмада шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг барча асарлари, шунингдек, босмахонамизда чоп этилган диний-маърифий, бадиий, илмий-маърифий адабиётлар ҳамда болалар учун мўлжалланган китобчалар билан иштирок этяпти.

    Кўргазма эрталаб соат 10:00 дан кеч соат 17:00 гача давом этади. 

    Манзил: Бишкек шаҳри, спорт саройи. Мўлжал: «Россия» кинотеатри.