Харид саватчасида 0 маҳсулот(лар) - 0 сўм

 

   2017 йилнинг 27 сентябрдан 2 октябрга қадар  «HILOL-NASHR» нашриётининг бир нечта ходимлари Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида хизмат сафарида бўлишади.

   Бугун улар Абдукарим Бароқхон масжидига ҳам ташриф буюриб, бевосита масжид тарихи билан танишдилар. Ушбу мажсид 2012-15 йиллар орасида барпо этилган. Асосий хонақоҳга 5000, ер тўла қисмига 3000, умумий ҳисобда 8000 одам сиғади. Бароқхон қирғиз ерларида Ислом дини тарқалишига жуда катта ҳисса қўшган тарихий шахсдир.

    Масжид ёнида Теология факультети бор. Унда 200 нафар талаба таҳсил олади. Шунингдек, ушбу масканда Ислом дини илми ўргатилади, масжид имомлари ва воизлари тайёрланади. 

   Бу ерда Ўзбекистонда чиққан диний адабиётларга, айниқса, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг китобларига қизиқиш жуда катта. (Жумладан, «Ҳадис ва Ҳаёт», «Тафсири Ҳилол», «Бахтиёр оила» китобларини кўплаб сўрашади.) Бу ҳақда масжид имом-ноиби Собур Муроталиев хабар берди.

   Имом билан суҳбатимиз 2017 йилнинг 28 сентябр куни «Тошкент шаҳар, Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятлари ишлаб чиқарувчиларининг Бишкекдаги кўргазмаси» доирасида уюштирилди. 29 сентябр куни ушбу кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтади.

   Суҳбат сўнггида эса китобларни етказиб бериш ва харид қилиш борасида фикрлар алмашилди.