Харид саватчасида 0 маҳсулот(лар) - 0 сўм

«Hilol Nashr» нашриёт-матбааси ярмаркада иштирок этди

15-17 август кунлари O'ZEKSPOMARKAZ кўргазма залларидан бирида «Kitob olami-2017. I Xalqaro savdo yarmarkasi» бўлиб ўтди. Бошқа нашриётлар қатори Ҳилол Нашр нашриёт-матбааси ҳам ярмаркада фаол иштирок этди. Ушбу ярмаркада нашриёт китоблари ва медиа маҳсулотлари келган меҳмонлар орасида катта қизиқиш уйғотди. 

Ярмарка давомида нашриёт ўзининг янги услубда чоп этилган китоблари ва Windows учун мўлжалланган Hilol eBook дастурини намойиш этди.

Ярмарка сўнггида Ҳилол Нашр нашриёт-матбааси ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди.