«Суратли тажвид»
(Ўзбекча-арабча)

Китобда тажвид илми ҳақида батафсил маълумот берилган бўлиб, тажвид қоидалари ва тушунчаларининг таърифлари аний бўлишига ҳаракат қилинган. Шунингдек, қадимги тажвид илми билан замонавий товушлар илми (фонетика), нутқ аъзолари физиологияси жамлаб тушунтирилган. Талаффуз аъзоларини, ҳарфларнинг махражларини ёрқин намоён этувчи, нутқ жараёнини имкон қадар тушунарли баён қилувчи суратлардан фойдаланилган. Тажвид илмининг баъзи масалаларини изоҳлаш ва уларни бир-биридан фарқлаш учун турли ранглардан фойдаланилган.

Китобнинг яна бир янгилиги шундаки, унда мавзуларга оид кўпроқ маълумот бериш учун QR кодлар орқали видео маълумотларга ҳам ҳавола берилган.

Муаллиф: Доктор Айман Рушдий
Таржимонлар:
 Абдулбосит Абдуллажонов, Тоҳир Аҳадов, Фозилжон Абдулқайюм
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Сана: 2022 йил
Ҳажми: 264 бет
ISBN: 978-9943-8143-9-4
Ўлчами: 60×84 1/8
Муқоваси: қаттиқ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 19 апрелдаги 03-07/2941-сонли тавсияси ила чоп этилган.


НОШИРДАН 

Ушбу асар машҳур Қуръон устози доктор Айман Рушдий Сувайднинг «Суратли тажвид» китобининг ўзбек тилидаги таржимасидир. Доктор Айман Рушдий Сувайд 1955-йилда Суриянинг Дамашқ шаҳрида таваллуд топган. 1982-йили ал-Азҳар дорилфунунини тамомлаган бўлиб, Қуръони Каримнинг ўн қироатини жамлаган моҳир мураттаб қоридир. Бутун дунёда машҳур Қуръон устозидир. Доктор Айман Рушдий Сувайд Иқро (Иқраа ТВ) телеканалида бериб бориладиган машҳур тажвид дарслари туркумининг муаллифи. Бутунжаҳон мусулмон уламолар уюшмасининг Қуръонни ёд олиш бўйича маслаҳатчисидир.

Доктор Айман Рушдийнинг ушбу асари Қуръон ўқишни ўрганувчилар учун ўзбек китобхонларига асл нусхаси билан бирга ва муаллифнинг расмий рухсати асосида илк бор тақдим қилинмоқда.

Китобда тажвид қоидалари ҳақида батафсил маълумотлар берилган бўлиб, ҳарфларнинг махражлари юқори сифатли суратлар билан кўрсатилган.

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
    Ёмон           Яхши

«Суратли тажвид» (Ўзбекча-арабча)

  • Нашриёт: «Hilol Nashr»
  • Маҳсулот коди: 3345
  • Сотувда: Мавжуд
  • 115,000 сўм


Ўхшаш маҳсулотлар

«Муфассал тажвид»

«Муфассал тажвид»

«Муфассал тажвид»БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМБиз бандаларига Қуръони Каримни саодат маёғи қилиб тушир..

30,000 сўм

«Хатми Қуръонга марҳабо»

«Хатми Қуръонга марҳабо»

«Хатми Қуръонга  марҳабо» ТАҚДИМ  Роббимиз Аллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз бўлсин..

27,000 сўм

«Келинг, Қуръон ёдлаймиз»

«Келинг, Қуръон ёдлаймиз»

«Келинг, Қуръон ёдлаймиз» БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Қуръони Каримни ёд олишни улуғ ибодат даража..

50,000 сўм

«Қуръон тартили»

«Қуръон тартили»

«Қуръон тартили»«Ва Қуръонни тартил билан тиловат қил» (Муззаммил сураси, 4-оят)   Абдулло..

46,000 сўм

«Бир жуфт туҳфа»

«Бир жуфт туҳфа»

«Бир жуфт туҳфа»Ўзбек толиби илмлари учун бироз бўлса-да кулайлик яратиш максадида мазкур икки назм ..

11,000 сўм

«Туҳфатул атфол»

«Туҳфатул атфол»

«Туҳфатул атфол»Имом Жамзурийнинг Одинахон Муҳаммад Содиқ таржимонлиги остида тайёрланган «Туҳфатул ..

19,000 сўм

Suratli tajvid, Doktor Ayman Rushdiy, Qur'on, tartil, Доктор Айман Рушдий, Қуръон, тартил