Излаш
0
Саватча

«Қуръон - қалблар шифоси» (CD МР3)


  • 14,000 сўм





Улашиш:

«Қуръон - қалблар шифоси»

(CD МР3)

"Қуръон — қалблар шифоси" аудио китобида Қуръон ўқиш, эшитиш, тадаббур қилиш фазилатлари баён этилган, Қуръонни қалбга жо айлаш, Каломуллоҳни яхши кўриш билан боғлиқ муҳим маълумотлар берилган. Шунингдек, Қуръон хатм қилиш муддати, Каломуллоҳни ёдлаш усуллари, қироат одоблари, суралар фазилати ҳақида ҳам тўхталиб ўтилган, улуғларнинг Қуръонга чексиз муҳаббати, юксак ҳурмат-эҳтироми ҳақида ибратли ривоятлар келтирилган.

Мазкур асарда Қуръон қалбга шифо экани, маънавий касалликлар Қуръон билан даволаниши алоҳида таъкидланган, руҳий комилликка, кўнгил хотиржамлигига эришиш йўллари кўрсатилган.

Ушбу китоб Аллоҳнинг Каломига эътиборингиз кучайишига, муҳаббатингиз ортишига, қалбингиз иллатлардан тозаланиб, имонингиз мустаҳкамланишига сабаб бўлади, деб умид қиламиз.

МуаллифЗиёвуддин Раҳим
Номи: «Қуръон - қалблар шифоси» (CD МР3)
Нашриёт: «Hilol-studio» МЧЖ
Сана: 2020 йил

Мавзулар:
1. Қуръони карим қандай китоб?
2. Нима учун Қуръон ўқиймиз?
3. Қуръон ўқиш фазилатлари.
4.Қуръон ўқишнинг танага ва қалбга фойдалари.
5. Қуръондан шифо топганлар қиссаси.
6.Қуръоннинг имон мусҳамкалигида тутган ўрни.
7.Қалб қаттиқлиги сабаблари, белгилари ва давоси.
8. Нафсни поклаш йўллари.
9. Қуръон аҳлининг фазилати.
10.Қуръон ёдлашга оид зарур кўрсатмалар.
11.Қуръонни хатм қилиш ҳақида муҳим маълумотлар.
12. Қалб хотиржамлигига қандай эришилади?
13. Қуръон – умидбахш Калом!
14. Тушкунлик сабаблари ва давоси.
15. Қироати мақталган саҳобалар.
16. Қуръон эшитиш фазилати.
17. Қуръоннинг қалбга таъсири
18. Қалблар эрийдиган вақт келмадими?
19. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қироатлари қандай эди?
20. Қуръон — саодат калити.
21. Хулқлари Қуръон эди.
22. Ҳақиқий тиловат шарти.
23. Қуръон ўқиш одоблари.
24. Қуръони карим суралари фазилати.
25. Қуръони каримдаги айрим оятлар фазилати.
26. Намоздан кейин ўқиладиган суралар.
27. Исми аъзам қайси сураларда келган?
28. Жума куни ўқиладиган суралар.
29. Уйқудан олдин ўқиладиган суралар.
30. Қуръони карим билан боғлиқ савол жавоблар.

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
    Ёмон           Яхши

Ўхшаш маҳсулотлар