Излаш
0
Саватча

«Муаллими Соний» видеоқўлланма - Алижон қори Файзуллоҳ ўғли (DVD)


  • 14,000 сўм





Улашиш:

«Муаллими Соний» видеоқўлланма (DVD)

Алижон қори Файзуллоҳ ўғли 1976 йилда Жиззах вилоятида таваллуд топган. 1995 йилда Узбекистон мусулмонлари идораси томонидан Миср Араб Республикасидаги Ал-Азҳар университетига ўқишга юборилган. 1998 йил Ал-Азҳар университетининг эъдодия (тайёрлов) бўлимини, 2001 йилда эса Санавия (бошланғич) бўлимини тамомлаган.

2002 - 2007 йилларда Ал-Азҳар университетининг Шариат ва қонун куллиётида таълим олган ва тамомлаган. 2008 - 2012 йилларда шайх Аҳмад Ийсо Ал-Маъсоровий номидаги улумул Қуръон ва қироат илмларига хосланган илм даргоҳида таҳсил олган.

Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли Қуръони карим ва қироат илмидан таҳсил олган устозлари профессор аллома шайх Аббос АлМисрий, шайх Али Шуъайб Шарковий, шайх Муҳаммад Имом АлШофий, шайх Аҳмад Саййид қилиний, шайх Набил бин Абдулқодир АЛ-Доғфали Ал-Жазоирий кабилар ҳисобланади.

Шунингдек, у тажвид илми матнлари бўйича қуйидаги устозлардан ижозат олган: шайх Самий Маҳмуд Шаҳаза Ал-Файюми, шайх Аҳмад Саййид Ал-Қилиний, шайх аллома Али Муҳаммад Тавфиқ Ал-Наҳҳас кабилар.

Алижон қори ҳозирда Ал-Азҳар университетининг даъват факультети 4-курс талабаси ҳисобланади.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий www.muslim.uz сайтида бериб бориладиган "Қуръон - қалб шифоси" номли туркум кўрсатувларининг доимий меҳмонидир.


Муаллиф: Алижон қори Файзуллоҳ ўғли
Номи: «Муаллими Соний» видеоқўлланма (DVD)
Нашриёт: «Hilol-studio»
Сана:  2020 йил

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
    Ёмон           Яхши