Излаш
0
Саватча
Янгилик Обуна

«Қуръони Карим – Мусҳафи шариф» (Дорул Салсабил)

  • Янги «Қуръони Карим – Мусҳафи шариф» (Дорул Салсабил)

  • 22,000 сўм





Улашиш:
«Қуръони Карим – Мусҳафи шариф» (Дорул Салсабил)

Ушбу китоб бир манзилга бир донадан сотилади. Бир донадан кўп қилинган буюртмалар бекор қилинади.
ЭСЛАТМА: Ушбу китоб «Тошкент шаҳрида бепул етказиш» акциясига кирмайди


Номи: «Қуръони Карим – Мусҳафи шариф» (Дорул Салсабил)
Нашриёт: «Hilol» нашриёт-матбааси 
Сана: 2019 йил
Ўлчами: 84х108 1/16 
ISBN: 978-9943-5772-4-4 
Муқоваси: қаттиқ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 409 ва 2109-рақамли хулосалари асосида чоп этилди

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ҳамд оламлар Робби Аллоҳга хосдир!

Салоту салом пайғамбарларнинг энг улуғи, саййидимиз Муҳаммадга ва у зотнинг барча олу асҳобларига бўлсин!

Аллоҳ таолога Ўзининг азиз Китоби Қуръони Каримнинг хизматига мушарраф қилгани учун ҳамдлар айтамиз. Бу китоб Аллоҳнинг каломи, Қиёмат кунигача боқий қолувчи мўъжиза бўлиб, Аллоҳ таолонинг Ўзи уни муҳофаза қилишга ваъда берган:

«Албатта, Зикрни Биз нозил қилдик ва албатта, Биз унга муҳофазачимиз» (Ҳижр сураси, 9-оят)

Муҳофаза қилишга Аллоҳнинг Ўзи кифоядир.

Ушбу мусҳафи шарифни тайёрлаб, Ислом оламига янги кўринишда тақдим этишга муваффақ қилгани учун Аллоҳга ҳамдлар айтамиз.

Бу мусҳаф Мадина мусҳафининг нусхаси асосида, расми Усмонийда, Ҳафснинг Осимдан қилган ривоятига кўра ҳамда хаттот шайх Усмон Тоҳонинг хатида тайёрланди.

Қуръони Каримнинг ушбу нусхасини кўрикдан ўтказиш, завобитларини қўйиш ва тадқиқ этиш ишлари Сурия Араб Республикаси «Мусҳаф битиш илмий ҳайъати»нинг собиқ раҳбари, шайх, ҳофиз Яҳё Муҳаммад Носиҳ бошчилигидаги мутахассислар тарафидан амалга оширилди.

Аллоҳ таолодан бизни Ўзининг аҳли ва хос бандалари бўлмиш аҳли Қуръонлардан қилишини сўраймиз.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамлар ичида Аллоҳнинг аҳли бор», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, улар кимлар?» дейишди. У зот: «Улар аҳли Қуръонлар – Аллоҳнинг аҳллари ва хос бандаларидир», дедилар» (Аҳмад ва Ибн Можа ривояти).

Аллоҳ таолодан Ўзининг Китобини ва илмини ёйишда мададкор бўлишини сўраймиз. У Зотдан қабулият ва мол-дунё ҳам, фарзанд ҳам наф бермайдиган, фақат Аллоҳга саломат қалб билан келганларгина манфаат топадиган кунда савоблар умид қилиб қоламиз.

Аллоҳ Китобининг ходими,

Роббининг раҳматига муҳтож

Мозин Абдулқодир Арнаут

 

Расми Усмонийнинг таърифи

«Расми Усмоний» – мусҳафи шариф калималарининг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида ёзилган шакли бўлиб, уламоларнинг рожиҳ қарашларига кўра, у тавқифийдир. «Тавқифий» дегани ижтиҳод ҳам, ўзгартириш ҳам қабул қилмайдиган қатъий иш демакдир.

Ушбу расм ‒ ёзув шакли кейинчалик рошид халифа Усмон розияллоҳу анҳуга нисбат берилиб, «расми Усмоний» номи билан танилган. Аслини олганда, у киши бу расмнинг қоидаларини ишлаб чиққан ҳам эмас, унинг ҳарфларини шахсан ўзи ёзган ҳам эмас. Бироқ у кишининг халифалигида шаҳарларга юборилган мусҳафларнинг хатини номлашда «Усмон расми» атамасини қўллаш жорий бўлиб қолган.

Юқорида ўтганидек, Усмон розияллоҳу анҳу рошид халифа Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг даврида жамланган, етти ҳарфни ўз ичига олган «Сиддиқ саҳифалари»дан нусха олишдан бошқа иш қилмаган. Саҳифалар эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Жаброил алайҳиссаломнинг ҳузурларида бўлган сўнги хатмга мувофиқ эди. Саҳобаи киром розияллоҳу анҳум ва тобеъинлар давридан бери бутун уммат бир овоздан айтган сўз мана шудир. Уммат ижмоъ қилган нарса шаръий ҳужжат ҳисобланади ва унга эргашиш вожибдир. Улуғ уламоларнинг ушбу фикрни очиқловчи сўзларидан айримларини келтирсак:

Моликий мазҳабининг асосчиси имом Молик ибн Анас раҳматуллоҳи алайҳдан: «Айтинг-чи, кимдир мусҳаф ёзадиган бўлса, одамлар янги жорий қилган бугунги кундаги алифбода ёзса бўладими?»  деб сўрашди. У киши: «Мен буни маъқул кўрмайман, балки биринчи ёзувда ёзиш керак», деди.

Ҳанбалий мазҳабининг асосчиси Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳ: «Вав ҳарфида ё йа ҳарфида бўлсин ёки бошқасида бўлсин, Усмон хатига хилоф қилиш ҳаромдир», деган.

Ибн Муборак ўзининг «Ибриз» деган китобида шайхи Даббоғдан қуйидагича нақл қилади:

«Қуръоннинг расмида саҳобага ҳам, ундан бошқага ҳам, соч толасича ҳам дахл йўқ, чунки бу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан тавқифийдир. У зот уларни мана шу биз билган шаклда ёзишга буюрганлар. Бу ақл бовар қилмас сирлардан бўлиб, Аллоҳ таоло бошқа самовий китоблардан фарқли ўлароқ, Қуръонгагина хос қилган. Қуръоннинг назми (ҳарф ва калималарнинг тизими) мўъжиза бўлгани каби унинг расми (ёзуви) ҳам мўъжизадир».

Мусҳаф битигининг тавқифийси бор, ижтиҳодийси бор.  Тавқифийси ‒ калималарнинг ёзилиш шакли бўлиб, юқорида айтиб ўтилганидек, уларга хилоф қилиш жоиз эмас.

Ижтиҳодийси эса ҳарфларнинг ҳаракат ва нуқталари бўлиб, уларни тобеъинлар ‒ уларга Аллоҳнинг розилиги бўлсин ‒ қўйиб чиқишган. Ислом кенг тарқаб, Ислом давлатининг сарҳадлари кенгайиб, ажамлар Аллоҳнинг динига тўп-тўп бўлиб кириши натижасида тиллар ўзгариб, балоғату фасоҳат йўқолаёзгач, Қуръонни ўқишни осонлаштириш ва оламлар Роббининг каломида хато қилишнинг олдини олиш учун араб тилининг қўриқчилари бўлмиш тилшунос алломалар махсус белгиларни қўйиб чиқишлари лозим бўлиб қолди. Бу белгилар нуқталар, ҳаракатлар, ҳамза белгиси, расмда (ёзувда) тушириб қолдирилган ҳарфлардан иборат бўлиб, уларни тавқифий расмдан ажратиш учун фарқли рангда, яъни қизил ёки сариқ сиёҳда ёзишган.

Аллоҳ таолонинг ҳикматларидан бири шуки, Аллоҳнинг Китоби мўъжизалиги билан барча асарлардан фарқланиб тургани каби дунёдаги бошқа китоблардан ҳатто ёзувида ҳам ажралиб туриши учун барча мусҳафлар ушбу расмда ёзиладиган бўлди.

Балоғату фасоҳат илмининг даҳолари, араб тили бўйича докторлик ёқлаган олимлар Қуръонни устоздан бевосита ўрганмай ўқишга уринадиган бўлса, уммат уламолари оғизма-оғиз ўрганганидек ўрганмагунича уни тўғри қироат қила олмайди. Валлоҳу аълам, бунинг сири шундаки, Қуръон ўқимоқчи бўлган инсон ўзини унга бўйсундириши, эгиши лобуддир.

Расми Усмонийда жуда муҳим фойда ва кўплаб хоссалар бор. Жумладан, у турли хил қироатларнинг усулларини билдиради ва Қуръоннинг санади Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга садрларда (қалбларда) муҳофазаси орқали боғлангани каби сатрларда ҳам туташганини исботлайди. Бу ҳам уммати Муҳаммадияга хос имтиёз бўлиб, баъзи дақиқ маъноларга далолат қилиб, турлича маъноларни очиқлашдан ташқари, умматни Қуръонни ёзишда бир йўсинга бирлаштириш ва саҳобаларнинг илми қанчалар кенг бўлганини ангатади. Буларнинг барчаси бу китобнинг буюклиги ва унинг сир-асрорлари чексиз эканини билдиради... Расми Усмонийга хилоф қилиш мазкур фойдаларни зое қилади, йўққа чиқаради.

Эслатма: Сажда оятлари жами 15 та бўлиб, ҳанафий мазҳаби уламолари булардан фақат Ҳаж сурасидаги иккинчи сажда оятини сажда ояти деб эътироф этмаган.

Ҳафс ривоятидаги сакта ўринлари «Шотибийя» асари ва унинг шарҳларидан олинди. Сактанинг қандай адо этилиши қироат устозларидан оғзаки ўрганилади.

ЭслатмаФотиҳа сурасининг етти оятдан иборат эканида ихтилоф йўқАммо басмала Фотиҳанинг биринчи ояти эканида ихтилоф борОсимнинг қироатига кўрабасмала Фотиҳанинг биринчи ояти бўлгани учун ушбу мусҳафда шундай берилдиЖумҳур фуқаҳоларжумладанҳанафий уламолар наздида басмала Фотиҳанинг биринчи ояти ҳисобланмайдиШу боиснамозда қироат жаҳрий бўлганда ҳам басмала жаҳрий ўқилмайди.



Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
    Ёмон           Яхши

Ўхшаш маҳсулотлар