Харид саватчасида 0 маҳсулот(лар) - 0 сўм

Талаб ва шартлар

Фойдаланувчи ва саҳифа маъмуриятининг мажбурият ва ҳуқуқлари:

hilolnashr.uz ва e-hilolnashr.uz (келгусида саҳифалар) “HILOL NASHR” МЧЖ нашриётининг интернетдаги расмий саҳифалари ҳисобланади.
Саҳифалар “HILOL NASHR” МЧЖга тегишлидир. Ушбу саҳифалардан маълумотларни “HILOL NASHR” МЧЖ рухсатисиз кўчириш мумкин эмас.


1. Фойдаланувчи мажбурияти ва ҳуқуқлари:


1.1. Саҳифаларда рўйхатдан ўтиш бепул ва мажбурий эмасдир. Фойдаланувчи ўз хохишига кўра рўйхатдан ўтади.

1.2. Фойдаланувчи саҳифаларда рўйхатдан ўтиш билан бирга шахсий кабинет яратиш учун керакли бўлган хақиқий ва сўнги маълумотларни тақдим этиши шарт. Шу билан бирга хар бир фойдаланувчига тегишли бўлган логинни яратиш учун электрон манзилни бериши керак.

1.3. Фойдаланувчи бераётган маълумотларни тўғрилигини ва маълумотларга нисбатан учинчи шахслар томонидан шикоятлар келмаслигини кафолатлаши шарт.

1.4. Фойдаланувчи рўйхатдан ўтгандан сўнг тақдим қилган электрон манзилига саҳифаларга кириш логини ва пароли ёзилган мактуб қабул қилиб олади.

1.4. Ўз логин ва паролларни махфийлиги ва тарқалиб кетмаслигини таъминлаш фойдаланувчи зиммасидадир.

1.5. Фойдаланувчи ўз логин ва пароли билан унинг рухсатисиз ишлатилганини билса зудлик билан маъмуриятга This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. электрон манзили орқали маълум қилиши керак.

1.6. Фойдаланувчи саҳифалардан фойдаланишда этика ва тарбия нормаларига риоя қилиши шарт.

1.7. Фойдаланувчи саҳифаларга Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида тақиқланган, шунингдек, бировларга зарар келтирадиган, шахсларни хақорат қиладиган, муаллифлар хуқуқини бузадиган, инсонлар орасида ирқий, диний, жинсий, ижтимоий ҳолатлари бўйича низоларга олиб келувчи материалларни жойламаслик мажбуриятини ўз зиммасига олади.

1.8. Фойдаланувчи бир нечта ёки ўзига тегишли бўлмаган шахс номидан рўйхатдан ўтиши мумкин эмас.

1.9. Фойдаланувчи саҳифалардан олган материаллар ва маҳсулотларни фақатгина ўзи ишлатиши мумкин, яъни саҳифа маъмурияти ёки муаллифларнинг ёзма рухсатисиз улардан нусҳа кўчириши ва тарқатиши мумкин эмас.

1.10. Фойдаланувчи саҳифалардан маҳсулотлар харид қилганда саҳифа маъмурияти томонидан махсулотлар қуйидаги вақт ичида почта хизмати пункларидан бирига етгазиб беради:

U-Pay.uz, Click.uz, Mbank.uz, Woywoo.uz, Payme.uz тўлов тизимлари орқали тўлов амалга оширилган бўлса, тўлов амалга ошгандан сўнг 3 иш куни мобайнида.

  • Маҳсулотлар Ўзбекистон Миллий почтасининг махсус хабарномалик бандерол хизмати орақали юборилади.
  • Бандероллар хозирда фақат Ўзбекистон Республикаси ва МДҲ мамлакатлари бўйлаб юборилади.
  • Фойдаланувчи маҳсулотларга буюртма бераётганда манзилларни индекслари билан тўғри бериши шарт.
  • Буюртма берилгандан сўнг, 3 кун ичида тўлов амалга оширилмаса ушбу буюртма бекор қилинади. Фойдаланувчи янгитдан буюртма бериши керак бўлади.
  • Бандерол юборилгандан сўнг саҳифа маъмурияти фойдаланувчига электрон мактуб орқали хабар беради.
  • Мижоз бандерол қабул қилаётганда почта хизмат улардан имзо талаб қилади. Имзо қўйилмаган тақдирда бандерол топширилмай орга қайтарилади.
  • Бандероллар почтага топширилгандан сўнг 3 кундан 10 кунгача бўлган муддатда етказилади. Уларнинг ўз вақтида етказиб берилишига Ўзбекистон Миллий почтаси жавобгар, унга саҳифалар маъмурияти жавоб бермайди.
  • Фойдаланувчи манзилни нотўғри берганлиги ёки почта хизматидагилар борганда қабул қилиб олувчи бўлмагани сабаблик қайтиб келган бандеролни яна қайта юбориш харажатини мижозни ўзи тўлайди.
  • Бандероллар юборилгандан сўнг почта харажатлари хеч қандай ҳолатда қайтариб берилмайди.
  • Бандеролларни қадоқлаш ва юбориш нархлари маҳсулот сотиб олинаётганда унинг нархларидан ташқари қўшимча хақ сифатида қабул қилиб олинади.
  • Бандероллларни қадоқлаш ва юбориш нархларини саҳифамиздан билиб олишингиз мумкин.
  • Юқорида айтилган почта хизматлари нархларини саҳифа маъмурияти фойдаланувчиларга эълон қилиб ёки эълон қилмасдан ўзгартириши мумкин.

1.11. Фойдаланувчи буюртма бериш вақтида етказиб бериш турларини танлашда "Бош дўконимиздан олиб кетиш"ни танлаши мумкин. Бунда етказиб бериш харажатлари олинмайди. Бунда буюртмага тўлов қабул қилинган кундан 30 кун ичида буюртмачи ўз шахсини тасдиқловчи хужжат (паспорт ёки ҳайдовчилик гувоҳномаси) билан келиб маҳсулотларни бош дўконимиздан олиб кетиши керак. Буюртмачи 30 кун ичида келмаса буюртма бекор қилинади. Бекор қилинган буюртма тўлови эса буюртмачи келиб ариза ёзган тақдирда унинг шахсий пластик картасига қайтариб берилади.

1.12. «Ҳилол» совға сертификати хақида.

 «Ҳилол» совға сертификати босма (купон) ва электрон кўринишга эга:

«Ҳилол» босма (купон) совға сертификати:

  • Совға сертификатини «Hilol Nashr» нашриёт-матбаасининг савдо дўконларидан харид қилишингиз мумкин. Сертификатларни яқинларингизга ҳадя қилсангиз, улар ўзларига керакли китобларни харид қилиш имкониятига эга бўладилар.
  • Совға сертификатининг қиймати унинг олд томонида кўрсатилган бўлиб, ҳозирги кунда 50000, 100000, 200000 ва 500000 сўмлик совға сертификатлари бор.
  • Совға сертификатидан «Hilol Nashr» нашриёт-матбаасининг савдо дўконларида, www.kitoblardunyosi.uz вебсаҳифасидан онлайн харид қилишда ёки нашриёт билан ҳамкор бошқа китоб дўконларида фойдаланишингиз мумкин.  Сертификат қабул қилувчи ҳамкор дўконлар манзилини саҳифамиздан аниқлаб олишингиз мумкин бўлади.
  • Совға сертификати нақд пулга ёки бошқа сертификатга алмаштириб берилмайди.
  • «Ҳилол» совға сертификати бир марталик имкониятдир. Шунинг учун унинг қийматини бирйўла тўлиқ ишлатишингиз керак. Ортиб қолган маблағ қайтарилмайди.
  • Совға сертификатидан фойдаланиш вақтида буюртма учун тўлов суммаси сертификат суммасидан кўп бўлса, нақд ёки пластик карта орқали қўшимча тўлов қилиш мумкин.
  • Сертификат йўқолса, ўғриланса ёки яроқсиз ҳолга келса (йиртилса, чизилиб кетса), янгисига алмаштириб берилмайди.
  • Совға сертификати харид қилинган кундан бошлаб 6 ой амал қилади. Муддати ўтган сертификат қабул қилинмайди.
  • Совға сертификатини бошқаларга сотиш мумкин эмас. Электрон «Ҳилол» совға сертификати
  • Электрон совға сертификати Сизга уйингиздан чиқмаган ҳолда интернет орқали уни харид қилиш ва яқинларингизга тақдим этиш имконини беради.
  • Электрон совға сертификати www.kitoblardunyosi.uz вебсаҳифаси орқали харид қилинади ва фақат электрон манзилга юборилади.
  • Бунинг учун www.kitoblardunyosi.uz вебсаҳифасидаги тегишли илова орқали совға сертификати саҳифасига ўтиб ва керакли маълумотларни киритилади (қабул қилувчи, қабул қилувчининг электрон почта манзили, харид қилувчи исми, харид қилувчи электрон почта манзили, сертификатнинг тури ва қиймати).
  • Электрон сертификат қийматини 1000 сўмдан 500 000 сўмгача миқдорда харид қилувчи ўзи белгилайди. 
  • Электрон сертификатни онлайн сотиб олгач, бу тўлов саҳифа администратори томонидан тасдиқланиб олинади. Сўнгра унинг махсус коди «Қабул қилувчи»нинг электрон почта манзилига юборилади. Қабул қилувчи маҳсулотларни онлайн харид қилишда тўлов ўрнига ўша махсус коддан фойдаланиши мумкин. 
  • Электрон совға сертификати ҳам бир марталик имкониятдир. Шунинг учун унинг қийматини бирйўла тўлиқ ишлатилиши керак. Ортиб қолган маблағ қайтарилмайди.
  • Электрон совға сертификати нақд пулга ёки бошқа сертификатга алмаштириб берилмайди.
  • Электрон совға сертификати харид қилинган кундан бошлаб 6 ой амал қилади. Муддати ўтган сертификат қабул қилинмайди.

 

1.14. Фойдаланувчи харид маҳсулотлар хақида тўлиқ маълумот билан яхшилаб танишгандан сўнг харид қилиши керак. Саволлар бўлса саҳифалар маъмуриятига мурожаат қилиши керак.

1.15. Саҳифамиздан харид қилинган маҳсулотлар қайтариб олинмайди ва амалга оширилган тўловлар фойдаланувчига қайтарилмайди.

1.16. Фойдаланувчи маъмуриятга унинг шахсий кабинетини ўчиришни илтимос қилиб мактуб ёзиш орқали саҳифадан фойдаланишини тўхташиши мумкин.


2. Саҳифалар маъмуриятининг мажбурият ва ҳуқуқлари:

2.1. Саҳифалар маъмурияти исталган вақтда саҳифалар дизайни, жойлашиши, шунингдек ичидаги материалларни фойдаланувчига эълон қилиб ёки эълон қилмасдан ўзгартириш хуқуқига эгадир.

2.2. Саҳифалар маъмурияти фойдаланувчиларга саҳифаларга оид электрон мактублар юбориб туриш хуқуқига эга. Лекин саҳифа маъмурияти хеч қачон фойдаланувчидан шахсий кабинетига кириш логин ва пароллари хақида маълумот сўраб мактуб ёзмайди!

2.3. Саҳифа маъмурияти маҳсулотларни нархларини истаган вақтда фойдаланувчига эълон қилиб ёки эълон қилмасдан ўзгартириш хуқуқига эга.

2.4. Саҳифалар маъмурияти фойдаланувчиларга эълон қилмасдан ёки эълон қилиб истаган материаллар ва ёзувларни ўчириб ташлаш, шунингдек фойдаланвчиларни фаолиятини тўхтатиш ёки қисман тақиқлаш хуқуқига эгадир.

2.5. Саҳифалар маъмурияти саҳифалардан фойдаланишга қўшимча шартлар, тақиқлар ёки саҳифа фаолиятини вақтинчалик ёки умуман тўхтатиш хуқуқини ўзида қолдиради.