Ушбу сайт орқали «Hilol Nashr» нашриёт-матбаасида чоп қилинадиган маҳсулотлар,
нашриётимиз ҳақидаги маълумотлардан ва янгиликлардан бохабар бўлиб борасиз.
Маҳсулотларга буюртма бериш учун www.kitoblardunyosi.uz сайтидан фойдаланинг.

                                                                                                                                                                                   ЎТИШ >>

Излаш
0
Саватча
Обуна

Жаҳонгир қори Неъматов - Қуръони Карим тўлиқ тиловати (МР3)


  • 18,000 сўм





Улашиш:

Жаҳонгир қори Неъматов - Қуръони Карим тўлиқ тиловати (МР3)

«Ушбу диск Қуръонни таълим олувчилар учун қўлланма бўлиб, унда Қуръони Карим таълим учун тезликнинг «таҳқиқ» даражасида ўқилган. Ҳарфларнинг махраж ва сифатларига алоҳида эътибор берилган. Ижозага эга бўлган юртимиз қориларидан бир нечталари кўригидан ўтиб, омонат юзасидан Миср диёрининг улуғ шайхлари ҳам мукаммал ҳолда тўла эшитиб чиқиб, тарқатиш учун ижоза берган.

Аллоҳнинг изни билан ҳижрий 1441 йил, жумадул аввал ойининг 29 санаси, жума кунида бошланиб, ҳижрий 1441 йил, шаввол ойининг 28 санаси, жума кунида хатм тугалланди ва қорилар текшируви билан 1443 йил, рабиул охир ойининг 24 санаси, душанба кунида тамомига етди.

Аллоҳ таоло барчаларимиз учун манфаатли қилсин. Ўзи қабул айласин. Омин».

Жаҳонгир қори Неъматов


Муаллиф: Жаҳонгир қори Неъматов
Нашриёт: «Hilol-studio»
Сана: 2022 йил

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 20 декабр санасидаги 03-07/348-сонли хулосаси асосида тайёрланди

Муаллиф ҳақида

Жаҳонгир қори Тўлқин ўғли 2000 йилда Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтига ўқишга кириб, 2004 йилда уни имтиёзли битирган. 2004 йилда Тошкент Давлат Шарқшунослик институти «Халқаро алоқалар ва иқтисод» факултети «Исломшунослик» бўлимига магистратурага ўқишга кириб, 2006 йил тамомлади. 2006-2011 йил мобайнида ТошДШИ да ўқитувчи лавозимизда ишлади. Бу орада 2007-2008 йили институт томонидан фаол меҳнатлари учун Қоҳирадаги «Айн шамс» университетига 6 ой муддатга малака ошириш учун юборилган. Қоҳирада Ҳафснинг Осимдан қилган ривояти Имом Шотибий йўли орқали Пайғамбар алайҳиссаломга боғланган санад (ижоза)ни олган

2011 йилдан бугунги кунга қадар Тошкент Ислом институтида ўқитувчи бўлиб ишлаб, талабаларга «Қуръон қироати ва илмлари» фанидан дарс бериб келмоқда


Мундарижа
1 диск: Фотиҳа сурасидан Каҳф сурасигача
2 диск: Марям сурасидан Ан-Нас сурасигача

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
    Ёмон           Яхши

Ўхшаш маҳсулотлар