«Нilol-nashr» нашриёт-матбааси

«Hilol Nashr» нашриёт-матбаа мажмуаси 2010 йилдан бошлаб фаолият юрита бошлади. «Hilol Nashr» нашриёт-матбааси шу қисқа вақт ичида қўлёзмадан тайёр китобгача бўлган жараёнларни тўла автоматлаштириш, матбаачиликдаги энг илғор, замонавий технологиялардан фойдаланиш борасида мамлакатимиздаги етакчи матбаа корхоналарига тенглашиб қолди.

Нашриётимиз мамлакат аҳолисининг илмий-маърифий ва диний адабиётларга бўлган талабини қондиришга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Нашриётда Ислом илмларининг деярли барча соҳаларига, барча йўналишларига — Қуръон, ҳадис, сийрат, ақоид, фиқҳ, тасаввуф, тарих ва бошқа кўплаб илмларга оид, шунингдек, ижтимоий-тарбиявий, илмий-оммабоп йўналишлардаги ҳамда болалар адабиётига оид жами беш юздан зиёд китоблар чоп қилинди. Жумладан, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Тафсири Ҳилол», «Қуръон илмлари», «Ҳадис ва Ҳаёт» туркуми, «Сунний ақийдалар», «Кифоя, «Тасаввуф ҳақида тасаввур», «Руҳий тарбия», «Зикр аҳлидан сўранг», «Одоблар хазинаси» (Адабул муфрад), «Бахтиёр оила», «Соғлом бола», «Ижтимоий одоблар», «Мукаммал саодат йўли», «Очиқ хат», «Ихтилофлар: сабаблар, ечимлар», «Дин насиҳатдир», «Bacатия — ҳаёт йўли», «Мазҳаблар – бирлик рамзи» каби юздан ортиқ китоблари чоп этилди. Ҳозирги кунда ушбу асарлар рус, қозоқ, қирғиз, қорақалпоқ ва бошқа тилларга таржима қилинмокда. Таъкидлаш жоизки, бу қадар кенг кўламли, юксак илмий савияли, адабий-бадиий жиҳатдан етук, юқори сифатли диний-маърифий китоблар сўнгги бир неча юз йил ичида ўлкамизда чоп этилмаган эди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг сўнгги йилларда динимиз, халқимиз, Ватанимиз олдида қилган энг буюк хизматларидан яна бири — «Олтин силсила» номли мажмуанинг академик нашрига бош-қош бўлганларидир. «Набавий ҳадисларнинг Олтин силсиласи» деб номланган ушбу улкан илмий лойиҳага имом Бухорий, имом Муслим, Абу Довуд, имом Термизий, Имом Насоий, Имом Ибн Можа, имом Молик, имом Доримий ҳамда имом Ибн Ҳиббон каби бутун Ислом олами эътироф этган буюк муҳаддисларнинг ҳадис тўпламлари киритилган. Ушбу мажмуанинг жами 60 жилдга яқин бўлиши кўзда тутилган бўлиб, бугунги кунгача мажмуанинг саккиз жилдлик «Саҳиҳи Бухорий» ҳамда олти жилдлик «Саҳиҳи Муслим» тўпламлари тўлиқ холида, «Сунани Абу Довуд» тўпламиниг эса биринчи ва иккинчи жузлари чоп қилинди. Республикамиз раҳбарияти ушбу улкан илмий лойиҳани юқори баҳолаб, тўлиқ қўллаб-қувватлади, «Олтин силсила» мажмуасини ҳозирги замоннинг энг илғор матбаа анъаналарига мувофиқ равишда чоп этиш учун барча шарт-шароитлар муҳайё қилинди. Иншааллоҳ, ушбу асарнинг тўлиқ нашр этилиши халқимиз учун муносиб совға бўлади ҳамда нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Ислом оламида муҳим воқеа бўлади.

Нашриёт фаолият кўрсата бошлагандан буён миллион донадан зиёд китоб чоп этилган бўлиб, уларнинг деярли барчаси асосида аудиокитоблар ҳамда видеомаҳсулотлар тайёрланган.
Нашриётимиз «Олтин силсила» туркумининг дастлабки жилдлари (2014), «Очиқ хат» (2015) ҳамда рус тилидаги «Тафсир Хилал китоблари республика танловларида «Йилнинг энг яхши китоби» деб топилган. «Олтин силсила» китоби Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан «Йилнинг энг яхши муқоваси» номинацияси бўйича ғолиб деб топилган.

«Нilol-nashr» нашриёт-матбаа мажмуаси асосий фаолиятини қуйидаги йўналишларда олиб бормоқда:

Диний-маърифий, публицистик ва бадиий асарларни нашр этиш.
Қадоқлаш, этикетка, плакат, кўп рангли буклетлар ва бошқа реклама маҳсулотларини босиш.
Дарслик ва ўқув қўлланмаларини чоп этиш.
Илмий-маърифий мазмундаги аудио ва видео маҳсулотлари тайёрлаш.
Китоб, аудио ва видеомаҳсулотлар савдоси.

Босмахонада қуйидаги ишлаб чиқариш-технология цикли мавжуд:

Босишдан олдинги тайёрлов ишлари (СТР AUSETTER U832 мажмуаси); 
HEIDELBERG дастгоҳларида чоп этиш; 
HEIDELBERG SPEEDMASTER ZP 102 (5xбўёқ);
HEIDELBERG SPEEDMASTER ZP 102 (2xбўёқ);
HEIDELBERG Printmaster MOZP;
RONALD WEB OFFSET (кесиш, ўлчаш, босиш ва буклаш 4/1) - х70 ўлчам;
RONALD WEB OFFSET (кесиш, ўлчаш, босиш ва буклаш 4/1) - х84 ўлчам;
қаттиқ муқова (KOLBUS BF-40 дастгоҳи); 
термомуқова;
ламинация;
ип билан тикиш; (BOSID SEWING machines 180/46, SX-460 C, 2x SX-460 E)
қоғоз букиш (Heidelberg - Stahlfolder T52);
пресс;
жамлаш; (RGM G-460);
форзацни ёпиштириш (HUNKELER);
зарҳаллаш; 
кесиш (POLAR-92 ED, POLAR-115 EMC);
Рулон қоғоз кесиш;
картон кесиш;
3 томонлама кесиш (GW S-28)

Kitoblardunyosi.uz вебсаҳифаси

hilolnashr.uz саҳифаси нашриётимиз расмий саҳифаси ҳисобланиб, бошқа китоб ва маҳсулотларимизни kitoblardunyosi.uz саҳифаcи орқали уйингиздан чиқмаган холда харид қилишингиз мумкин. Ҳозирда саҳифамизда 3000 дан зиёд диний-маърифий, бадиий, илмий-оммабоп адабиётлар, жаҳон адабиёти дурдоналари, болалар учун китоблар, ўқув қўлланмалар ҳамда турли газета-журналлар тақдим қилинган. Саҳифамда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг барча асарлари, шунингдек, Усмонхон Алимов, Тоҳир Малик, Ўткир Ҳошимов, Эркин Малик, Худойберди Тўхтабоев, Эркин Воҳидов ва бошқа кўпгина адибларимизнинг китоблари жойлаштирилган.

Kitoblardunyosi.uz саҳифаси Ўзбекистоннинг етакчи нашриётлари билан ҳамкорлик қилади. Шу боис, саҳифа орқали «Ўзбекистон», «Шарқ», «Янги аср авлоди», «Мовароуннаҳр», «Akademnashr», «Navro'z», «O`qituvchi» нашриётлари, «Xattot-press» нашриёт уйи, Ғафур Ғулом номли нашриёт-матбаа ижодий уйи, Тошкент Ислом университетининг нашриёти ва бошқа ноширларнинг китобларини сотиб олишингиз мумкин. Саҳифадан китобларни Click, Payme, Upay, Paynet(нақд пулда тўловчилар учун) каби Uzcard тўлов тизимлари орқали харид қилишингиз мумкин. 2017 йилдан VISA ҳамда MasterCard тизими орқали ҳам китобларни сотиб олиш йўлга қўйилди. Бу ўзига хос янгилик шарофати билан китобларни дунёнинг исталган нуқтасидан харид қилиш мумкин бўлди.
Ҳарид қилинган китоблар кўрсатилган манзилга Тошкент шаҳри ичида «Hilol Nashr» етказиб бериш хизмати орқали вилоятларга эса курьерлик хизматлари орқали етказиб берилади (TezBor, Uzpost, Yubor Express ёки FARGO). Саҳифадан чет элда туриб ҳам буюртма бериш мумкин. Чет давлатларга етказиб бериш Ўзбекистон халқаро почтаси, EMS, DHL каби хизматлардан фойдаланилади.


Hilol Nashr MChJ
So'galli ota ko'chasi 5 uy
Toshkent 100185, O'zbekiston