ЎТИШ>


Излаш
0
Саватча
Чегирма Янги саҳифа

Бироз муқаддам kitoblardunyosi.uz вебсаҳифасида чет мамлакатларига DHL орқали тезкор етказиб бериш хизмати йўлга қўйилган эди. Эндиликда фойдаланувчиларга янада қулайлик туғдириш мақсадида EMS(Express Mailing Systems) етказиб бериш ҳизмати ҳам жорий этилди. EMS тезкор(express) етказиб бериш ҳизмати ҳисобланиб, жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб беради. Буни EMSнинг жаҳонда 150га яқин давлатлар билан ҳамкорликда ишлашидан ҳам кўришимиз мумкин. EMSнинг бошқа тезкор етказиб бериш ҳизматларидан афзаллик жиҳати шундаки, амалга оширилган хариднинг вазни ошгани сари етказиб бериш ҳаражатлари ҳам камроқ қўшилиб бораверади. Бу эса бирданига кўпроқ китобларни харид қилмоқчи бўлган харидорларимизга қўл келади. Шу ўринда бир янгиликни ҳам билдирмоқчимиз. Кўплаб чет элдаги юртдошларимиз вебсаҳифамиздан китобларни харид қилиб, Ўзбекистондаги манзилга етказиб берилишини исташади. Эндиликда улар вебсаҳифамиздан исталган китобларни ("Экспорт учун" дейилганларидан ташқари) Visa карталари ёрдамида харид қилишлари ва Ўзбекистондаги манзилларига жўнатишлари мумкин. Етказиб бериш ҳақидаги батафсил маълумотни kitoblardunyosi.uz вебсаҳифасидаги «Етказиб бериш» бўлимидан олишингиз мумкин.

«Россия экспертлари: Шайхнинг китоблари МДҲ давлатлари учун зарурдир»
...
«Британиялик имом: "Олтин силсила" китобини инглиз тилига ҳам таржима қилиш керак.»
...
Изоҳ қолдириш