Ушбу сайт орқали «Hilol Nashr» нашриёт-матбаасида чоп қилинадиган маҳсулотлар,
нашриётимиз ҳақидаги маълумотлардан ва янгиликлардан бохабар бўлиб борасиз.
Маҳсулотларга буюртма бериш учун www.kitoblardunyosi.uz сайтидан фойдаланинг.

                                                                                                                                                                                   ЎТИШ >>

Излаш
0
Саватча
Обуна

Зиё масканига саёҳат
 

24 февраль куни Зангиота туманидаги «Фатҳ» жомеъ масжиди имом-хатиби Баҳодир қори Раҳматуллоҳнинг ташаббуси билан Назарбек даҳасидаги 8-умумтаълим мактаби ўқитувчилари ҳамда бир гуруҳ юқори синф ўқувчилари фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари асос солган «Ҳилол» нашриёт-матбаасига келдилар.

Нашриёт билан танишув «Ҳилол» марказий савдо мажмуасидан бошланди. Ўқитувчилару ўқувчилар китоб дўконимизга кириб, у ерда шайх ҳазратларининг илмий-ижоди фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи осори атиқалар, у зотдан эсдалик бўлиб қолган қўлёзма асарларни катта қизиқиш билан томоша қилишди. Сўнг меҳмонлар босмахонага кириб, китоб чоп қилиш жараёнининг барча босқичлари билан танишишди. 

Ниҳоят, мажлислар залида меҳмонларимиз нашриёт раҳбарияти билан, хусусан, муслимаат.уз сайти раҳбари Одинахон Муҳаммад Содиқ билан учрашиб, суҳбат қуришди. Суҳбатда ўқувчиларга шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг таржимаи ҳоли, динимиз ва Ватанимиз учун қилган фидокорона хизматлари ва шонли ҳаёт йўли ҳақида, нашриётимизнинг тарихи ва фаолияти ҳақида сўзлаб берилди. Учрашув сўнгида барча меҳмонларга эсдалик совғалари берилди.

Баҳодир қори Раҳматуллоҳ «Ҳилол» нашриётининг барча ходимларига қизиқарли учрашув ва мазмунли суҳбат учун мактаб раҳбарияти ҳамда барча ўқувчилар номидан ташаккурлар айтиб, шундай деди: «Биз ўқувчилар билан ҳар ҳафта суҳбатлашамиз. Бу суҳбатларда уларнинг динимиз ва тарихимизни ўрганишга қизиқиши, илмга, китобга бўлган меҳрини кўриб, устозлар билан маслаҳатлашиб, ушбу даргоҳга олиб келишни мақсад қилдик. Натижа кутганимиздан ҳам зиёда бўлди. Фурсатдан фойдаланиб, бугунги саёҳатни ташкил қилишда яқиндан ёрдам берган, ўқувчиларимизга бир-биридан ажойиб китоблар ҳадя қилган саховатли азизларимизга Аллоҳ таолодан улкан ажрлар, келгуси ишларида муваффаққиятлар тилаб қоламиз».

Аллоҳ таоло бу каби хайрли, ибратли ишларимизни бардавом қилсин!











































«Ўзбек халқининг буюк фарзанди»
...
«Россия экспертлари: Шайхнинг китоблари МДҲ давлатлари учун зарурдир»
...
Изоҳ қолдириш