Ушбу сайт орқали «Hilol Nashr» нашриёт-матбаасида чоп қилинадиган маҳсулотлар,
нашриётимиз ҳақидаги маълумотлардан ва янгиликлардан бохабар бўлиб борасиз.
Маҳсулотларга буюртма бериш учун www.kitoblardunyosi.uz сайтидан фойдаланинг.

                                                                                                                                                                                   ЎТИШ >>

Излаш
0
Саватча
Обуна 2021

Бугун 5 июль куни эрта тонгдан “Ҳилол-нашр” нашриётининг бош дўконида уч ой ўтиб, яна Қуръон китоби сотувга чиқарилди. Одамларнинг кўплиги март ойидагидан кам эмас. Ҳаво иссиқ бўлса-да, уларни Қуръонга бўлган муҳаббат ушлаб турибди.
Тўғри, нашриёт ходимлари томонидан ҳам мижозлар учун шарт-шароитлар ҳозирланган, жумладан, салқин жойлар тайёрланган, чанқаганлар учун бемалол сув ичишлари йўлга қўйилган, навбатга чақирилувчилар тартибланган ва ҳоказо.
Ўзим ҳам 1260-ўринда Мусҳаф харид қилдим. Тўғриси, навбатни кутишни айтмаганда олди-сотди ишлари жуда осон кечди. Аммо шу навбатга ёзилиш учун тонг саҳар 5:00 да шу ерда бўлишга тўғри келди. Ушбу навбатим эса 11:00 да етиб келди. Ҳали мендан кейин қанча Мусҳаф олувчилар ортимда туришибди. Чунки Аллоҳнинг Китоби бу гал ҳам 5000 нусхада чоп этилган.
Бир опахон эса Қуръон китоби олиш учун атай Бухородан келибди. У мутасаддилардан бундай дўконларни бутун Ўзбекистон бўйлаб очишни илтимос қилди, жумладан, Бухорада ҳам китобсеварлар талайгина эканини таъкидлади.
Аллоҳнинг Каломига муҳаббатли халқни кўриб, Яратганга ниҳоятда шукроналар айтдим. Уларнинг фикрича, Қуръон бор хонадонга ёмонликлар йўламайди, ўқилган қалбга эса шайтон ин қурмайди.
Айтганча, Мусҳаф нархи ўша-ўша: 31 минг сўм.
Афсуски, Қуръон олиш учун келиб, навбат етмай, надомат билан қайтиб кетган юртдошларимиз ҳам бўлди. Уларга “Хафа бўлманг! Мусҳаф яна уч ойдан сўнг такрор чоп этилади”, деб қоламиз…

10 минг нусхадаги Мусҳаф сотиб бўлинди!

Барчамизга маълумки, бугун “Ҳилол-нашр” нашриётининг бош дўконида Мусҳафи шарифнинг навбатдаги сотуви амалга оширилди. Март ойидан уч ой ўтгач, халқимизга етказиб берилган 10 минг нусхадаги Қуръони Карим китоби худди ўша нарх ва ўша сифатда бутун Ўзбекистон бўйлаб тарқатилди.
Маълумотларга кўра, “Ҳилол-нашр” дўкони сайтига эрталабнинг ўзида сотувга қўйилган 300 дона Мусҳаф 20 дақиқада мухлислар томонидан харид қилинган. Улар айни дамда почта орқали ўз эгаларига етказилмоқда.
Бош дўконнинг ўзида эса шу куннинг ўзидаёқ 3700 та Мусҳаф сотиб бўлинди. Қолган 6000 та Аллоҳ Каломи битилган муқаддас китоблар Ўзбекистон вилоятларида жойлашган дўкон филиалларига тарқатилган.
Қизиқарли маълумот ўрнида хабар берамизки, ҳар 5-6 сонияда биттадан Мусҳаф ўз эгасига етказилган ва бир киши фақат битта Китоб харид қилган.
“Албатта, ушбу сотувда ҳам иштирок этолмай ва Мусҳаф етмай қолган юртдошларимиз-да йўқ эмас. Уларга яна уч ойдан сўнг худди шу сифат ва шу нархда Қуръони Карим китоби нашр этилиб, сотувга чиқарилишини эълон қиламиз”, дейди биз билан суҳбатда нашриётнинг молиявий масалалар бўйича директори Абдулвоҳид Саттиев. 
Демак, Худо хоҳласа, келгусида ҳеч ким Мусҳафсиз қолмайди…

muslimaat.uz


Мусҳафи шариф яна нашр этилди

Мусҳафи шариф иштиёқи

Ҳар 6 сонияда битта Мусҳаф сотилди!

Ўзбекистоним Қуръонидан айланай! Тўлаганова Наима (харидор)

Ўзбекистоним Қуръонидан айланай! - Ҳайдарова Раъно (харидор)

Ўзбекистоним Қуръонидан айланай! - Ражабова Гулнора (харидор)

Электрон китобларимизни PAYNET орқали харид қилинг!
Электрон китобларимизни PAYNET орқали харид қилинг! ...
Тошкент вилоятининг туман ва шаҳарларида китоб сайли (ярмаркаси) ўтказиш жадвали
...
Изоҳ қолдириш