Ушбу сайт орқали «Hilol Nashr» нашриёт-матбаасида чоп қилинадиган маҳсулотлар,
нашриётимиз ҳақидаги маълумотлардан ва янгиликлардан бохабар бўлиб борасиз.
Маҳсулотларга буюртма бериш учун www.kitoblardunyosi.uz сайтидан фойдаланинг.

                                                                                                                                                                                   ЎТИШ >>

Излаш
0
Саватча
Янгилик Обуна

    «Олтин силсила» туркумидаги «Саҳиҳи Муслим» асарининг учинчи жузи нашр этилди

     Ислом уммати улуғ ҳофиз, буюк муҳаддис имом Муслимнинг «Саҳиҳ» китоби имом Бухорийнинг «Жомеъус саҳиҳ»идан кейинги энг саҳиҳ китоб эканига иттифоқ қилган. Баъзи уламолар «Айрим жиҳатлари билан «Саҳиҳи Муслим» «Саҳиҳи Бухорий»дан ҳам юқори туради» деган фикрни айтишган. 

    Имом Муслимнинг ҳаёти ҳақида у яшаган давр тарихига доир асарларда, машҳур алломалар ҳаётига бағишланган китобларда етарлича маълумотлар бор. Шунингдек, «Саҳиҳи Муслим» шарҳларининг муқаддималарида ҳам шориҳлар тарафидан муаллиф ҳақида қимматли маълумотлар берилган. Кейинги пайтларда имом Муслимнинг ҳаётига бағишланган махсус асарлар ҳам ёзилди. Жумладан, Ислом тарихида ўтган улуғ зотларнинг таржимаи ҳолларига доир силсила чоп этилди. Шайх Машҳур Ҳасан Маҳмуд Салмоннинг ушбу силсила таркибига кирувчи «Имом Муслим ибн Ҳажжож» номли китоби бу борадаги энг яхши тадқиқотлардан бири ҳисобланади.



Муаллиф: Муслим ибн Ҳажжож (Имом Муслим)
Таржимон: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ва таржимонлар гуруҳи
Номи: «Олтин силсила – Саҳиҳи Муслим» 3-жуз
«Hilol» нашриётининг бош дўконида «Гўзал ўрнак» китобининг тақдимоти бўлиб ўтмоқда
«Hilol» нашриётининг бош дўконида «Гўзал ўрнак» китобининг тақдимоти бўлиб ўтмоқда...
ҚУРЪОН ЎРГАНИШГА ҚАЧОН КИРИШАМИЗ?
ҚУРЪОН ЎРГАНИШГА ҚАЧОН КИРИШАМИЗ?...
Изоҳ қолдириш