Ушбу сайт орқали «Hilol Nashr» нашриёт-матбаасида чоп қилинадиган маҳсулотлар,
нашриётимиз ҳақидаги маълумотлардан ва янгиликлардан бохабар бўлиб борасиз.
Маҳсулотларга буюртма бериш учун www.kitoblardunyosi.uz сайтидан фойдаланинг.

                                                                                                                                                                                   ЎТИШ >>

Излаш
0
Саватча
Янгилик Обуна

«Hilol» нашриётининг Урганчдаги дўконининг очилиш маросими бўлиб ўтди
    Аввал хабар қилганимиздек Хоразм вилоятидаги филиалимиз бугундан яна ўз иш фаолиятини бошлади. Дўконимизнинг расмий очилиш маросими ҳам шу бугуннинг ўзида ўтказилди. 

    Тадбирга бир неча аҳли илм устозлар, уламолар ташриф буюришди. Улардан Ўзбекистон Мусулмонлар Идораси Хоразм вилояти бош имоми Абдуллаев Хайрулла Ибадулла ўғли, Урганч шаҳар бош имоми Кенжаев Хасанбой Атаназар ўғли, «Имом Фахриддин ар-Розий» Ислом ўрта махсус билим юрти устози Абдукадиров Давронбек Отаназар ўғли, Урганч тумани бош имоми Муҳаммад Амин Муҳаммад Зариф ўғли ва бошқалар қатнашишди.
    Келган меҳмонлар устозимиз фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини хотирлашди, самимий суҳбат бўлди. Янги дўконимизнинг китобсеварлар учун қулай, китобларнинг нархи масофа узоқ бўлса ҳам нашриёт нархи билан бир хил эканлигига гувоҳ бўлган барча йиғилганлар ҳурсанд бўлишди.

Бундан ташқари зиё тарқатувчи, маърифат тарқатувчи китоб дўкони яна биттага кўпайгани учун Аллоҳга ҳамдлар айтилди. Шундай ишлар давомий бўлишини, китоб дўконлар янаям кўпайишини Аллоҳдан сўраб дуолар қилинди.

Меҳмонларга нашриётимиз томонидан эсдалик совғалар топширилди. Шундан кейин барча келган азизларимиз дўконимизни айланиб, ўзларига манзур бўлган китобларни харид қилишди.

Маросим сўнггида қилинаётган ишлар бардавом ва хайрли бўлишидан, халқимиз учун манфаатли бўлишидан умид қилиб хатми Қуръон бахшида қилинди. 

Аллоҳ таоло бошлаган ишимиз давомий бўлишини, илм-маърифат тарқатувчи масканлар бундан ҳам кўп бўлишини, ушбу янги дўконимиз Ватанимиз, миллатимиз, динимиз ривожи учун муносиб ҳисса қўшишини насиб қилсин!

Манзил: Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Ёғду кўчаси, 12-А уй
Мўлжал: Деҳқон бозор, 5-блокнинг рўпараси
Телефон: +998901152927

Марҳамат, дўконимизга ташриф буюринг!

Манзил: Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, Шоҳизинда кўчаси 200 B - уй
Мўлжал: Самарқанд банк коллежи ва мусиқа мактаби оралиғида
Телефон: +998915224499



















Абдулҳай Лакҳнавийнинг «Нодир фатволар» китоби нашр қилинди!
Абдулҳай Лакҳнавийнинг «Нодир фатволар» китоби нашр қилинди!...
«Саҳифамиз ҳақида»
...
Изоҳ қолдириш