Ушбу сайт орқали «Hilol Nashr» нашриёт-матбаасида чоп қилинадиган маҳсулотлар,
нашриётимиз ҳақидаги маълумотлардан ва янгиликлардан бохабар бўлиб борасиз.
Маҳсулотларга буюртма бериш учун www.kitoblardunyosi.uz сайтидан фойдаланинг.

                                                                                                                                                                                   ЎТИШ >>

Излаш
0
Саватча
Обуна

Ушбу қўлимизда турган Абдулҳай Лакҳнавий раҳматуллоҳи алайҳнинг «Нафъул муфтий вас-соил би-жамъи мутафарриқотил ма-соил» (Тарқоқ масалаларни жамлаб фатво берувчи ва сўровчини манфаатлантириш) китоби ана шундай юздан ортиқ фиқҳ китоблари ичидаги фатволардан йиғиб жамланган китобдир. Ушбу китоб мусулмон кишининг кундалик ҳаётида учрайдиган масалаларнинг нозик жиҳатларини қамраб олган.
Ушбу қимматли асар илк бор ўзбек тилига таржима қилинди. Асардаги фатволарнинг нозиклиги ва аҳамияти эътиборидан таржи-мага «Нодир фатволар» деб ном қўйилди.

Меҳрибон Роббимиздан ожизоналик билан адо этилган ушбу амал-ни қабул қилишини ҳамда бу асарни барча ўқувчилар учун манфаатли қилишини сўрайман.

Муаллиф: Абдулҳай Лакҳнавий
Таржимон: Абдулқодир Абдур Раҳим
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Муқова: қаттиқ
Нархи: 42 000 cўм

Ушбу китоб мусулмон кишининг кундалик ҳаётида учрайдиган масалаларнинг нозик жиҳатларини қамраб олган. Китобда, асосан, қуйидаги мавзулар ёри-тилган:

– Покланишга тааллуқли масалалар; 

– Нопок нарсаларга тааллуқли масалалар;

– Қазои ҳожатга тааллуқли масалалар;

– Намозга тааллуқли масалалар;

– Ейиш-ичишга таалуқли масалалар;

– Кийинишга тааллуқли масалалар;

– Аллоҳ таолонинг исмларини улуғлашга тааллуқли масалалар;

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, пайғамбарлар ва саҳобаларнинг исмларини улуғлашга тааллуқли масалалар;

– Эр-хотинларнинг ҳақларига тааллуқли масалалар;

– Аёлларга тааллуқли масалалар;

– Ота-она ва фарзандларга тааллуқли масалалар;

– Қуръон қироати ва Мусҳафи шарифга тааллуқли масалалар;

– Масжидларга тааллуқли масалалар;

– Хабар бериш ва хабарни қабул қилишга тааллуқли масалалар;

– Ғийбат ва лаънат айтишга тааллуқли масалалар;

– Ов ва сўйишга тааллуқли масалалар;

– Ухлаш, ўтириш, гаплашиш ва касал зиёрати каби амалларга тааллуқли масалалар;

– Жанозага тааллуқли масалалар.

Ушбу масалалар ўқувчининг тушуниши осон бўлиши учун савол-жавоб услубида ёзилган. Берилган жавобларнинг далилларига деярли киришилмаган. Фақатгина айрим ўринларда зарурат юзасидан далил-лар ҳам баён қилинган. Ушбу китобда мазкур мавзуларга тааллуқли бўлган бир ярим минг атрофидаги нодир фиқҳий масалаларнинг жа-воблари юздан ортиқ мўътабар китоблардан жамланган.

Онлайн харид қилиш
«Тафсири Ҳилол» тўпламига телефон, телеграм бот ҳамда онлан саҳифамиз орқали буюртма беринг!
Бугун 27 декабрь «Hilol-nashr» нашриёт-матбааси жамоаси ва юртимиз мусулмонлари учун яна бир хурсандчилик куни бўлди. Гап шундаки, бугун нашриётимизда...
«Hilol» нашриётининг Урганчдаги дўконининг очилиш маросими бўлиб ўтди
«Hilol» нашриётининг Урганчдаги дўконининг очилиш маросими бўлиб ўтди...
Изоҳ қолдириш