Излаш
0
Саватча
Янгилик Обуна


Карантин кунлари етказиб бериш хизматимиз ишлаб туради

 

Юртимизда карантин эълон қилингани муносабати билан 2020 йил 29 мартдан бошлаб «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриётининг барча дўконлари ва вилоятлардаги филиаллари вақтинча ишламай туради.

Бироқ hilolnashr.uz сайти орқали буюртмалар олиш ва уларни етказиб бериш хизматимиз ишлаб турибди.

Расмий саҳифамиз орқали фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг асарлари ҳамда нашриётимизда чоп этилган бошқа китоблар ҳамда аудио-видео маҳсулотларни уйингиздан чиқмаган ҳолда харид қилишингиз мумкин.

Буюртмалар Ўзбекистоннинг исталган нуқтасига Fargo ҳамда Ўзбекистон почтаси хизматлари орқали 3-10 иш кунида етказиб берилади.

Барча маълумотлар учун info@hilolnashr.uz манзилига мурожаат қилишингиз мумкин.

 



Шунингдек, Тошкент шаҳри учун телефондан буюртма олиш:

Карантин кунларида курьерлик хизмати мазкур телефон орқали олинган буюртмаларни фақат Тошкент шаҳри бўйлаб 24-48 соат ичида етказиб беради.

Буюртма қабул қилиш «Кўкча» филиалининг телефон рақами: +99897 755 23 70

Буюртмаларни соат 9:00 дан 17:00 гача оламиз (13:00 дан 14:00 гача танаффус)

«Олтин силсила» туркумидаги «Саҳиҳи Муслим» асарининг биринчи жузи нашр этилди!
...
Карантин даврида 700 га яқин буюртмалар Республика бўйлаб ўз эгаларига етказиб берилди!
Маълумки, «Hilol Nashr» нашриёт-матбаасининг hilolnashr.uz вебсаҳифаси карантин даврида ҳам фаолият юритиб келмоқда. Шу 14 кун ичида Ўзбекистон бўйлаб...
Изоҳ қолдириш