Излаш
0
Саватча

    «Саҳиҳи Муслим» номи билан шуҳрат қозонган ушбу асарнинг номи манбаларда турлича келади. Бунга сабаб шуки, муаллиф китобнинг ўзида унга аниқ ном бермаган. Бироқ бошқа бир асарида уни «Ал Муснадус саҳиҳ» деб атайди.

    Ибн Ҳажар бу асарни «Ат-Таҳзиб» китобида, Ҳожи Халифа «Кашфуз-зунун»да, Бағдодий «Ҳадиятул орифин»да, Каттоний «Ар-Рисолатул мус-татрифа» асарида ва Девбандий «Фатҳул мулҳим»да «Ал Жомиъ» деб ата-ган. Ибн Асир «Ал-Лубоб»да, Имом Нававий «Таҳзибул асмо вал луғот» ҳамда «Шарҳу «Саҳиҳи Муслим» асарларида, Ибн Халликон «Вафаётул аъён» китобида, имом Заҳабий «Сияр»да, Ибн Касир «Ал-Бидоя ван-ниҳоя»да ва Ибн Имод «Шазаротуз-заҳаб» китобида «Ас Саҳиҳ» деб ном-лаган.

    «Табақотул ҳанабила» китобида, «Сабатул Балавий», «Фиҳрис Ибн Атийя», «Ал-Мунтазам», «Ал-Мухтасар мин ахборил башар», «Ал-Манҳажул Аҳмад», «Тазкиратул ҳуффоз» китобларида ва имом Ҳокимнинг «Мустадрак»ида асарнинг номи «Ал-Муснадус-саҳиҳ» деб берилган. Юқорида айтилганидек, имом Муслим бу номни ўзининг бошқа бир аса-рида қайд қилган. Хатиб Бағдодий «Тарихи Бағдод» китобида, Ибн Халли-кон «Вафаётул аъён»да, Тужибий «Барномиж»да, Ибн Имод «Шазаротуз-заҳаб» китобида имом Муслимнинг қуйидаги сўзини нақл қиладилар: «Мен ушбу «Ал-Муснадус-саҳиҳ»ни ўзим эшитган уч юз минг ҳадисдан олиб ёздим». Бироқ айрим манбаларда муаллиф ушбу номнинг фақат би-ринчи қисмини олиб, қисқартириб айтгани ҳам келтирилади. Мисол учун, Ибн Салоҳ «Ас Сиёна»да, имом Заҳабий «Сияр»да имом Муслимнинг шундай деганини нақл қиладилар: «Мен бу «Муснад»га бирорта ҳужжатсиз нарса қўймадим». «Фиҳрис Ибн Хайр» ва «Ас Сиёна»да келти-рилишича, имом Муслим: «Ушбу «Муснад» китобимни Абу Зуръадан ўтказиб олганман», «Ҳадис олимлари икки юз йил ҳадис ёзишса ҳам, мана шу «Муснад»дан узоқ кетишмайди», деган.

    Айрим манбаларда китобнинг ушбу номига қўшимчалар ҳам илова қилинган. Масалан, Қози Иёз «Ал-Ғуня»да, Ибн Хайр «Ал-Фиҳрист»да асарнинг номини «Ал-Муснадус-саҳиҳ ал-мухтасар минас сунан» («Сун-нат борасида мухтасар саҳиҳ муснад») деб берган бўлса, Тужибий «Барно-миж»да «Ал-Муснадус-саҳиҳ ал-мухтасар минас сунан би нақлил ъадли ъанил ъадл илаа Росулиллаҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» («Адолатли ки-шининг суннат борасида адолатли кишидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламгача бўлган нақли асосидаги мухтасар саҳиҳ муснад») деб келти-ради. «Фиҳрис Ибн Атийя»да ҳам шунга ўхшаш қўшимча бор. Мулоҳаза қилиб кўрилса, бу номларнинг энг муносиби ва тўғриси «Ал-Муснадус-саҳиҳ»дир, чунки муаллифнинг ўзи асарни шундай номлаган. «Би нақлил ъадли ъанил адл илаа Расулиллаҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» («Адолат-ли кишининг суннат борасида адолатли кишидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламгача бўлган нақли») деган қўшимча эса аслида «ал муснад» сўзининг изоҳи бўлиб, асарнинг санад асосида эканига ишо-радир. Бироқ асарнинг энг кенг тарқалган номи «Саҳиҳи Муслим»дир.

«САҲИҲИ МУСЛИМ» АСАРНИНГ МУҚАДДИМАСИ ҲАҚИДА
...
Холид Сайфуллоҳ Раҳмоний ҳазратлари «Hilol nashr» да
...
Изоҳ қолдириш