Ушбу сайт орқали «Hilol Nashr» нашриёт-матбаасида чоп қилинадиган маҳсулотлар,
нашриётимиз ҳақидаги маълумотлардан ва янгиликлардан бохабар бўлиб борасиз.
Маҳсулотларга буюртма бериш учун www.kitoblardunyosi.uz сайтидан фойдаланинг.

                                                                                                                                                                                   ЎТИШ >>

Излаш
0
Саватча
Янгилик Обуна

    «Саҳиҳи Муслим» ҳақида гап кетар экан, аввало унинг муқаддимаси ху-сусида алоҳида сўз юритиш лозим. Бу муқаддима «Саҳиҳ»га сўзбоши шак-лида ёзилган бўлса да, унга алоҳида асар сифатида қаралиб, тадқиқ ва шарҳ қилиб келинган. Бу ушбу муқаддиманинг савияси қанчалар юксакли-гидан, илмий маълумотларга бой эканидан дарак беради. Шу боис, аввал ушбу «Муқаддима» ҳақида сўз юритамиз.

     Имом Муслимнинг «Саҳиҳ»ига ёзган муқаддимаси ўзига хос илмий ус-лубга эга бўлиб, бу борада бошқаларга намуна ҳисобланади. «Саҳиҳи Муслим» ўзининг муқаддимаси билан бошқа асарлардан, жумладан, «Саҳиҳи Бухорий»дан ҳам ажралиб туради. Бу ўз навбатида мусулмон му-аллифларнинг асарларга муқаддима ёзиш борасида бошқалардан анча илғор бўлганини, бунга қадимдан эътибор бериб келинганини англатади.

    Мусулмон мусаннифларнинг набавий ҳадисларни ривоят қилишга оид китобларининг муқаддималарини икки асосий гуруҳга ажратиш мумкин:

1. Нақллардан иборат муқаддима. Бунда муаллиф ўзидан бирор сўз қўшмай, мавзуга оид осорларни ривоят қилиб, жамлаш билан чекланади. Бу бўлим китобнинг бошқа қисмлари билан бир хил бўлади, бироқ «Муқаддима» деган ном билан ажратилади. Бунга имом Доримийнинг «Муснад»идаги, Ибн Можанинг «Сунан»идаги муқаддималар мисол бўлади.

2. Соф илмий муқаддима. Бунда муаллиф китобнинг мавзусига оид ил-мий маълумотларни тақдим этади, асарнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида сўз юритади. Бунга энг ёрқин мисол имом Муслимнинг ушбу «Муқаддима»сидир.

    Имом Муслим мазкур муқаддимада асарнинг ёзилишига сабаб бўлган омилларни айтиб, ҳадис илмига доир қимматли маълумотларни келтиради. Ўқувчига «Саҳиҳ»ни жамлашда ўзи қўйган шартларни ва бу шартларнинг асосларини таништиради, ровийларнинг мартабаларини, ривоятга тегишли қоидалар ва бошқа маълумотларни тақдим қилади. Бироқ муаллиф унда мутақаддим уламоларнинг анъанасига кўра тушуниш қийинроқ бўлган, мураккаб услубда сўз юритган ва матнни таҳрир қилиб, ишлов бериб ўтирмаган. Ундаги айрим жумлаларда такрорлар, баъзан ўта қисқа жумла-лар, гапларнинг тартибида алмашишлар борлиги шуни кўрсатади. Шунинг учун уламолар қадимдан ушбу «Муқаддима»ни шарҳлашга алоҳида эъти-бор бериб келганлар.

Бу борада энг аҳамиятли асарлар қуйидагилардир:
1. «Ал Ийжаз вал байан ли шарҳи Хутбати Муслим». Бу китоб Муҳаммад ибн Аҳмад Тужибий (ваф. ҳиж. 529 / м. 1135) қаламига мансуб.
2. «Шарҳу Хутбати Муслим». Муаллиф Аҳмад ибн Муҳаммад Қасталоний (в. ҳиж. 923 / м.1517).
3. «Шарҳу Муқаддимати Саҳиҳи Муслим». Муҳаммад ибн Яҳё ибн Абу Бакр ибн Халаф (ҳ. 462 / м.1070).
4. «Ал Баҳрул мавваж». Абдуллоҳ Ғозийфурий.

    Абдуссалом Муборакфурий айтади: «Муҳтарам шайхимиз, устозлар ус-този, аллома, ҳофиз Абдуллоҳ Ғозийфурий ушбу «Муқаддима»га кенг ва жуда фойдали бир шарҳ ёзиб, уни «Ал Баҳрул мавваж» деб атаган. Бундан ташқари, аллома Абу Тоййиб Муҳаммад Шамсулҳаққа тегишли яна бир катта шарҳ бор. Ушбу «Муқаддима»нинг яна бошқа олтита шарҳи ҳам бор бўлиб, улар Мадинаи Мунавварадаги «Маҳмудийя» кутубхонасида сақланади» («Сийратул имамил Бухорий»).        
        
   Тадқиқотчи олимларнинг таъкидлашларича, имом Муслим «Муқаддима»да келтирган нақллари учун «Саҳиҳ»даги шартларини қўймаган, балки бироз кенгроқ йўл тутган. Шунинг учун ҳам уламолар имом Муслимнинг «Муқаддима»да келтирган ҳадисларини «Саҳиҳ»дагига аралаштирмасликни тавсия қиладилар ва ҳар иккисидаги маълумотларни алоҳида қайдлайдилар. Жумладан, Ибн Ҳажар Асқалоний ўзининг «Ат Тақриб» асарида «Саҳиҳи Муслим»нинг ўзида келтирилган ҳадисларнинг ровийларини «мим» (م) ҳарфи билан, «Муқаддима»даги ро-вийларни эса «мим қоф» (مق) ҳарфи билан белгилаган. Ҳадисларни тахриж қилган алломалар ҳам шу йўлни тутишган. Мисол учун, имом Ҳоким ўзининг «Мустадрак»ида «Саҳиҳи Муслим» билан унинг «Муқаддима»сини фарқлаб, имом Муслим ривоят қилган ҳадислар ҳақида сўзлаганда «Буни Муслим «Саҳиҳ»да ривоят қилган», «Буни Муслим «Муқаддима»да ривоят қилган», деб алоҳида таъкидлайди. Ибн Манжавайҳ «Саҳиҳи Муслим»даги ровийларнинг таржимаи ҳолига бағишлаб ёзган «Рижолу Саҳиҳи Муслим» асарида «Муқаддима»даги ҳадисларнинг ровийларига тўхталмаган. Фақат «Муқаддима»да келган ро-вийларга ишора қилган тадқиқотчи олимлар эса «Муслим ундан «Муқаддима»да ҳадис ривоят қилган», деб таъкидлагани ҳам фикримиз-нинг далилидир.

Имом Муслимнинг илмий сафарлари.
...
«САҲИҲИ МУСЛИМ» АСАРИНИНГ НОМИ ҲАҚИДА
...
Изоҳ қолдириш