ЎТИШ>


Излаш
0
Саватча
Янги саҳифа Тавсия

2019 йил 2 октябрь куни «TASHKENT BOOK FEST – 2019» — I Тошкент халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси бошланди. Ўзбекистонда илк маротаба ўтказилаётган ушбу йирик маданий тадбирда етти мамлакат — Буюк Британия, Германия, Қозоғистон, Корея, Қирғизистон, Россия Федерацияси, Туркия давлатдан 16 та нашриёт ва китоб савдо ташкилотлари вакиллари иштирок этмоқда. Шунингдек, Ўзбекистондаги элчихона ва хорижий компаниялар, хусусан, Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият маркази, Хитой Халқ Республикаси элчихонаси, Корея Республикаси элчихонаси, Тошкент шаҳридаги Гёте институти вакиллари ҳам кўргазма-ярмарка иштирокчилари бўлаётир.

Бундан ташқари, Ўзбекистондаги 30дан ортиқ давлат ва хусусий нашриёт ҳамда китоб савдо ташкилотлари ҳам маҳсулотларини намойиш этадилар. Хусусан, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари асос солган «Hilislom.uzol» нашриёт-матбааси ҳам ушбу кўргазмада иштирок этмоқда. Кўргазма доирасида қизиқарли китоблар тақдимотлари, мушоиралар, интелектуал ўйинлар, адиблар билан ижодий учрашувлар, адабий викториналар, давра суҳбатлари ҳамда маҳорат дарслари ташкил этиш режалаштирилган. Халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси «Ўзэкспомарказ» (Атриум)да бўлиб ўтмоқда. Кириш — бепул.

Таъкидлаш жоизки, 2-4 октябрь кунлари «TASHKENT BOOK FEST – 2019» — I Тошкент халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтиши режалаштирилган.




















































«Ижтимоий одоблар» – «Энг яхши диний-маърифий китоб»!
...
«Имом Aъзам» китоби сотувга чиқарилди
...
Изоҳ қолдириш