ЎТИШ>


Излаш
0
Саватча
Янги саҳифа Тавсия

2019 йил 2 – 4 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида илк бор халқаро китоб кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда «Hilol-Nashr» нашриёти ҳам муносиб қатнашди. Жумладан, нашриётимиз кўргазмада 200 дан ортиқ китоб билан иштирок этди. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг янги китоблари – «Олам ва одам, дин ва илм» китобининг тақдимоти ўтказилди. Тақдимот кўтаринки руҳда ўтиб, ёшлар китобга катта қизиқиш билдирди. Тақдимот жараёнида кичик викторина ҳам ўтказилиб, ғолибларга ушбу китобдан совға қилинди.

Ушбу кўргазма юртимизда илк маротаба ўтказилаётганига қарамай, унда жуда кўпчилик ташриф буюрган. Мутасаддиларнинг хабар беришича, уларнинг сони 12 мингдан ортиқ бўлган.

«Hilol-Nashr» нашриёти кўргазмада фаол қатнашганлар ва ғолиблар орасида тақдирланди. Тақдирловдаги ўнта номинациядан биттаси – диний-маърифий асар йўналиши бўйича Шайх ҳазратларининг «Ижтимоий одоблар» китоблари энг яхши китоб деб топилди. Бу китоб ҳар биримиз учун зарурий китоблардан биридир. Чунки бу дунёда ҳар бир киши жамоат билан бирга яшашга муҳтождир. Шундай экан, бошқалар билан қандай муомалада бўлиш керак, жамоат жойида ўзини қандай тутиш керак эканини яхши билиб олишимиз зарур. Шунинг учун Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг ушбу асарлари тақдирланганидан мамнунмиз ва барча китобхонларга уни ўқиб-ўрганишни тавсия қиламиз.










Шайх ҳазратлари таржима қилган «Соф табиат дини» китоби қайта нашр этилди
...
«TASHKENT BOOK FEST – 2019» — I Тошкент халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси бошланди
...
Изоҳ қолдириш