Ушбу сайт орқали «Hilol Nashr» нашриёт-матбаасида чоп қилинадиган маҳсулотлар,
нашриётимиз ҳақидаги маълумотлардан ва янгиликлардан бохабар бўлиб борасиз.
Маҳсулотларга буюртма бериш учун www.kitoblardunyosi.uz сайтидан фойдаланинг.

                                                                                                                                                                                   ЎТИШ >>

Излаш
0
Саватча
Обуна

йни дамларда «Hilol» нашриётининг тадбирлар залида нашриётда чоп этилган янги китоблар ва медиамаҳсулотлар тақдимоти бошланди. Бугунги тадбирда Учтепа туманида жойлашган «Ҳазрати Алий» жоме масжиди имом-хатиби Салоҳиддин домла Абдуғаффор ўғлининг мазҳаббошимиз Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ ҳақларидаги маърузалари жамланган дисклари (mp3 va DVD), шунингдек, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси ходими Айюбхон домла Ҳомидов бошчилигидаги муаллифлар гуруҳи томонидан нашрга тайёрланган «Имом Аъзам» (Ҳанафий мазҳабининг асосчиси Нуъмон ибн Собит раҳматуллоҳи алайҳ) китоби ва Юнусобод туман Бош имом-хатиби Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов қаламига мансуб «Мўмин киши – мукаррам зот» китобларининг тақдимоти ўтказилиши кўзда тутилган.

Салоҳиддин домла Абдуғаффор ўғлининг мазҳаббошимиз Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ ҳақларидаги тақдимоти қилинаётган аудио ва видеодискларида халқимиз меҳрини қозониб келаётган аҳли илм устозимизнинг Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг насаблари, ахлоқлари, фазилатлари, илмий фаолиятлари, фиқҳлари ва у зотнинг ҳадис илмидаги ўринлари ҳақида батафсил маълумотлар берилган.

Китобхонлар эътиборига ҳавола қилинаётган янги «Имом Аъзам» (Ҳанафий мазҳабининг асосчиси Нуъмон ибн Собит раҳматуллоҳи алайҳ) китоби ўқувчиларни мазҳаббошимизнинг Ислом умматига қилган буюк хизматлари билан батафсил таништириб чиқади, десак муболаға бўлмайди. Китобдан, хусусан, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг насаблари, ахлоқлари, илмий фаолиятлари, фиқҳлари, у кишининг устозлари ва шогирдлари, у зотнинг мазҳабдаги усуллари, ижтиҳодий масалаларни аниқлаш ва уни ёзиб қўйишда тутган йўллари, ёзган китоблари, у киши ҳақида бошқа уламоларнинг айтган фикрлари ҳақидаги маълумотлар ўрин олган.

            Юнусобод туман Бош имом-хатиби Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов қаламига мансуб «Мўмин киши – мукаррам зот» китобида эса Аллоҳ наздида мўмин киши қандай ахлоқ ва сифатларга эга бўлиши кераклиги, мўминлик мақоми, у кимларга насиб қилиши, мўминларнинг хулқ, сифат ва фазилатлари, киши ўзида уларни ҳосил қилиш учун нималар қилиши, нималарга эътибор бериши кераклиги ҳақида сўз юритилган. Бу жиҳатлар Қуръони каримда келган оятлар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифлари асосида таҳлил қилиниб, ўқувчилар учун тушунарли тилда, содда услубда тушунтириб берилган.

        Мазкур китобларни ўқиб, маърузаларни тинглаб икки дунё саодати учун зарур маълумотларга эга бўласиз деган умиддамиз.



«Ислом тарихи» китоби тақдимотидан
2017 йилнинг 25 ноябр куниги тақдимот маросимидан видео лавҳа...
«Ислом тарихи» 1-2-китоби 2018 йил 16 апрел, душанба куни сотувга чиқарилади.
...
Изоҳ қолдириш