• «Ислом зиёси» (MP3)

«Ислом зиёси» (MP3)

Эътиборингизга ҳавола этилаётган ушбу компакт диск халқимизнинг асрлар давомида шаклланган юксак маънавияти, бебаҳо қадриятлари сарчашмасидан юртдошларимизни баҳраманд этиш, фуқаролар ўртасида ахлоқий, диний-маърифий тафаккурни янада ошириш мақсадида “Зиё” студияси томонидан тайёрланди. Унда юртимиздаги иқтидорли имом-хатиблар ва соҳа мутахассисларининг диний-маърифий маърузалари тўпланган бўлиб, бугунги кунда долзарб бўлган мавзулар қамраб олинган. Юртимизда барқарор бўлган тинч ва осойишта ҳаётнинг қадрига етиш, уни асраб авайлаш ҳар биримизнинг бурчимиз бўлиб, ана шу мавзудаги эшиттиришлар, жумладан, “Ёш авлод тарбияси”, “Истиқлол - бахту саодатимиз”, “Тинчлик ва осойишталик - фаровонлик омили”, “Бадгумонлик ва ғулувдан сақланайлик” деб номланган суҳбатлар алоҳида аҳамиятга эга. Шу билан бирга аҳоли томонидан кўп мурожаат этиладиган “Сабрнинг фазилати”, “Тўй ва маросимлардаги исроф”, “Никоҳ одоби”, сингари эшиттиришлар тингловчиларни беэътибор қолдирмайди деган умиддамиз.

Номи: «Ислом зиёси»  (CD МР3)
Нашриёт: «SEMURG’ MEDIA» МЧЖ
Сана: 2015
Ҳажми: 273 дақиқа

Ушбу аудиоальбомда
«Эътиқод мустаҳкамлиги йўлида»
рукни остида қуйидаги мавзуларни тинглашингиз мумкин:

Еш авлод тарбияси – Ҳусниддин Бойниёзов
Ҳасад умрнинг заволидир – Садриддин Абдурашидов
Истиқлол – бахту саодатимиз – Алимардон Хушвақтов
Илм – икки дунё саодати – Баҳром Мақсудов
Сабрнинг фазилати – Музаффар Жабборов
Туй ва маросимлардаги исроф – Одил Холмуродов
Қурбон ҳайити муборак! – Ҳабибулла Зокиров
Ота-онага оқ бўлиш – Худойберди Саидов
Авлодлар камоли – эл-юрт саодати – Тоҳуриддин Акромов
Оила – мўътабар даргоҳ – Эрдон Эсонов
Силаи раҳм ҳақида – Раббимқул Муҳаммадиев
Ваъдага вафо қилиш ҳақида – Жалолиддин Ҳамроқулов
Бадгумонлик ва ғулувдан сақланайлик – Жамолиддин Бўриев
Масъулият – Анваржон Рисбоев
Аср иллати — Зияутдин Мирсадиков
Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг! – Ҳусниддин Ортиқов
Тинчлик ва осойишталик – фаровонлик омили – Шокиржон Имомитдинов
Никоҳ одоби – Улуғбек Бердиёров

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
    Ёмон           Яхши

«Ислом зиёси» (MP3)

  • Нашриёт: «Hilol Studio»
  • Маҳсулот коди: 0159
  • Сотувда: йўқ
  • 15,000 сўм